“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

16.4.Валюта тизими 
алюта 
тизими 

бу, 
мамлакатлар 
ўртасида 
валюта 
муносабатларини ташкил этиш шаклидир. 
Валюта тизими - бу, миллий қонунчилик ёки давлатлараро келишувлар 
билан мустаҳкамланган валюта муносабатларини ташкил этиш ва 
мувофиқлаштиришнинг шаклидир.
152
Валюта тизими - бу, давлатлараро шартномалар ва келишувлар билан 
белгиланадиган, халқаро валюта муносабатларини ташкил этишнинг давлат-
ҳуқуқий шаклидир.
153
Валюта тизими - бу, хўжалик алоқаларини байналмилаллашуви асосида 
тарихан шаклланган, валюта амали билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар 
йиғиндисидир. 
Валюта тизимининг моҳияти, ташкил этилиш шакллари ва роли 
жамиятнинг иқтисодий тизими билан белгиланади. 
Валюта тизими давлат, резидент ва норезидент шахсларга ташқи 
иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун шароит яратиб беради. 
Субъектларнинг ушбу фаолияти амалга ошишида валюта қонунчилиги 
алоҳида аҳамият касб этади. 
Валюта қонунчилиги - бу, мамлакат ичкарисида валюта қимматликлари 
билан бир мамлакат ташкилотлари ва фуқаролари ҳамда бошқа мамлакат 
ташкилотлари ва фуқаролари ўртасидаги шартномаларни ҳамда мамлакат 
ичкарисидан хорижга ва хориждан мамлакат ичкарисига миллий ҳамда 
хорижий валюталар ва бошқа валюта қимматликларини олиб кириш, олиб 
чиқиш, ўтказиш ёъли билан амалга оширилишини тартибга солувчи қонуний 
меъёрлар йиғиндисидир. 
Махсус адабиётларда валюта тизимларининг 3 кўриниши фарқланади, 
яъни миллий, жаҳон ва ҳудудий валюта тизимлари. 
Миллий валюта тизими мамлакат пул тизимининг таркибий қисми 
бўлиб, валюта муносабатларининг йиғиндиси сифатида майдонга чиқмайди, 
балки ушбу муносабатларни фақат қонунчилик актлари билан ташкил 
этилиш тартибини белгилайди. Валюта муносабатларини ташкил этишнинг 
бундай тартиби биринчи навбатда валюта тизими элементларини белгилашни 
ўз ичига олади. 
152
Международные валютно-кредитные и финансовые отношения: учебник / под ред. Красавиной Л.Н. - 3-е 
изд., перераб. и доп. – М.: Финансы и статистика, 2006. – 576 с.
153
Финансово-кредитный энциклопедический словарь / Колл. авторов; Под общ. ред. А.Г. Грязновой. – М.: 
Финансы и статистика, 2004. – 1168 с 
В 


Миллий валюта тизимининг қонунчилик асосида белгиланадиган 
элементларига қуйидагилар киради: 
1.
Миллий валюта ва унинг номи; 
2.
Миллий валюта паритетини белгилаш; 
3.
Миллий валютанинг конвертация шартлари; 
4.
Миллий валюта курсининг режими; 
5.
Халқаро кредит муомала қуролларидан фойдаланишни тартибга 
солиш (регламентация); 
6.
Халқаро заҳира активлари таркибий қисмлари (компонентлари) 
ўртасидаги нисбатни аниқлаш; 
7.
Мамлакатнинг халқаро ҳисоб-китобларини тартибга солиш 
(регламентация); 
8.
Миллий валюта ва олтин бозорлари фаолиятининг режими; 
9.
Валюта чекланишларининг ўрнатилиш тартиби; 
10.
Валюта муносабатларига хизмат кўрсатувчи ва уларни 
мувофиқлаштирувчи миллий органлар мақоми. 
Юқорида зикр этилган элементлар йиғиндиси халқаро валюта-кредит ва 
ҳисоб-китоб муносабатларини амалга ошириш учун давлат томонидан 
белгиланадиган валюта механизмидир. 
Миллий валюта ва унинг номи миллий валюта тизимининг асоси бўлиб 
ҳисобланади, у қонун асосида давлатнинг пул бирлиги сифатида 
белгиланади. Халқаро иқтисодий муносабатларда ишлатиладиган миллий 
пуллар валютага айланади. Халқаро ҳисоб-китобларда одатда хорижий 
валюта, яъни бошқа мамлакатларнинг эркин муомалада юрадиган валюта 
мақомига эга пул бирликлари ишлатилади. Ушбу пул бирликлари билан 
девиз тушунчаси боғлиқ.
Девиз - бу, хорижий валютадаги ҳар қандай тўлов воситасидир. 
Хорижий валюта валюта бозорида олди-сотди объекти бўлади, халқаро 
ҳисоб-китобларда ишлатилади, банкларда ҳисоб-варақларда сақланади, аммо 
ушбу давлат ҳудудида қонуний ҳисоб-китоб воситаси бўлиб ҳисобланмайди 
(кучли инфляция даврларини ҳисобга олмаган ҳолда). Мамлакатда кучли 
инфляция ва инқироз ҳолатида миллий валютани нисбатан барқарор бўлган 
хорижий валюта сиқиб чиқаради, замонавий шароитда бу АҚШ доллари ва 
Евродир. 
"Валюта" категорияси, миллий ва яҳон хўжаликларининг ўзаро алоқаси 
ҳамда муносабатларини таъминлайди. 
Миллий валюта паритетини белгилаш. Валюта паритети - бу, икки 
валюта ўртасидаги, қонуний асосда белгиланган нисбат. Монометализм 
даврида (олтин ёки кумуш) валюта курсининг асоси бўлиб танга паритети 
ҳисобланган. Танга паритети - бу, турли мамлакатлар пул бирликларини 
ўзидаги металл сиғимига кўра ўзаро солиштиришдир. Танга паритети 
тушунчаси валюта паритети тушунчаси билан мос келади. 
Олтин монометализми даврида валюта курси олтин паритетига 
асосланган эди. Бунда валюталар заминидаги расмий олтин миқдорлари 
бўйича ўзаро солиштирилар эди. Бу шароитда валюта курси ушбу олтин 
паритети атрофида, олтин нуқталар чегарасида, тартибсиз асосда тебранар 
эди. Олтин нуқталарнинг классик механизми 2 шарт мавжудлиги ҳолатида 
амал қилар эди, яъни олтиннинг эркин асосдаги олди-сотдиси ва унинг четга 
чекланмаган миқдорда эркин олиб чиқилиши. Валюта курсининг тебраниш 
чегаралари олтинни хорижга олиб чиқиш харажатлари билан белгиланган ва 
амалда паритетдан +;- 1%-дан ошиқ бўлмаган. Олтинни хорижга олиб чиқиш 


харажатларига фрахт, суғурта, капиталга фоиз ёъқотишлари, пробани 
аниқлаш ва бошқа шу каби харажатлар кирган. Олтин стандартини бекор 
қилиниши билан олтин нуқталар механизми ўз ҳаракатини тўхтатди. 
Жаҳон хơжалиги жаҳон валюта тизими олдида қуйидагилардан иборат 
бơлган муаян талабларни ку ди: 
- халқаро айирбошни ишонч козонган ва микдор жиҳатдан этарли 
бơлган тơлов, ҳисоб-китоб воситалари билан таъминлаш; 
- жаҳон иқтисоди шароитларининг ơзгаришида валюта механизмининг 
нисбий барқарорлиги ва тез мослашувчанлигини қơллаб-кувватлаб туриш; 
- барча аъзо-мамлакатлар манфаатига хизмат килиш. 
Ушбу талабларнинг бажарилишига такрор ишлаб чиқаришнинг карама-
каршиликлари, жаҳон хơжалигининг таркибий тузилиши ва жаҳон 
майдонидаги кучлар нисбатидаги ơзгаришлар тускинлик килади. 
Валюта гегемонлиги марказлари, Ъни валюта жараёнидаги хукмронлик 
марказлари, даврий равишда мамлакатлар ривожланишининг нотекислиги 
сабабли, ơзгариб туради. Биринчи жаҳон урушигача валюта гегемонлиги, 
жаҳон ишлаб чиқариши ва савдосида, банк ва суğурта ишида, валюта 
муносабатларида хукмрон бơлган Буюк Британи га тегишли ди. Биринчи 
жаҳон уруши натижасида моли вий марказнинг Европадан АҚШга кучиши 
фунт стерлинг ва доллар ơртасидаги валюта гегемонлиги учун кơрашни 
кучайтириб борди. Иккинчи жаҳон урушидан сơнг АҚШ доллари гона 
гегемон валюта бơлиб колди. 1970-1990 йилларда 3 та куч марказларининг 
шакланиши, валюта ҳукмронлиги нги марказларининг пайдо бơлишига олиб 
келди. Бơлар Гарбий Европа ва Япония марказларидир. Бу, ơз навбатида, 
АҚШ долларининг монопол ҳолатига путур этказди. 
Жаҳон валюта тизимининг амал килиш хусуси ти ва мувозанатлилиги 
тамойилларининг жаҳон хơжалиги таркибий тузилиши, кучларнинг 
жойлашиши ва этакчи мамалакатлар манфаатларига мослиги даражасига 
боğлиқдир. Ушбу шароитларнинг ơзгариши натижасида жаҳон валюта 
тизимининг даврий инкирози вужудга келади. Бу инкироз, зикр тилган 
валюта тизимининг эмирилиши ва нги валюта тизимининг барпо тилиши 
билан кунланади. 
Минтақавий валюта тизими – бу, худудий бирлашма аъзолари бơлмиш 
мамлакатларнинг давлатлараро келишувлар билан мустаҳкамланган валюта 
муносабатларини ташкил тиш шаклидир. 
Жаҳон ва худудий валюта тизимлари ơзгарувчан шароитларга тез 
мослаша оладиган, қилувчан бơлиши ҳамда алоҳида давлатлар ва жаҳон 
манфаатларида мувозанатни сақлаш хусуси тига га бơлмоги лозим. 
Факатгина шундай шароитларда валюта тизими ơзок муддат давомида 
муваффаки тли амал килиши мумкин. 
Давлатлараро 
келишувлар 
билан 
ơрнатиладиган 
валюта 
муносабатларини ташкил тишнинг давлат ҳуқуқий шакли сифатидаги 
валюта тизими бир вақтнинг ơзида пайдо бơлгани йơқ. Унинг пул тизимидан 
ажралиб чиқиши ва мустақил категори га айланиши, қиймат пул шаклининг 
ơзок ривожланиши ва пулнинг уринбосар кơринишларининг пайдо бơлиши 
жараёнида содир бơлган. 
Пул тизими қийматнинг пул шакли пайдо бơлиши, пул вазифасини ноёб 
металларга ва сơнг олтинга утиши билан вужудга келади. Бунда, пул 
тизимини ташкил тиш асослари барча мамлакатлар учун умумий бơлган. Бу, 
биринчи навбатда, пул металлидан тангаларнинг ркин зарб тилиши, 


тускинликсиз қиймат белгиларининг олтинга алмаштирилиши ва олтиннинг 
бир мамлакатдан бошқа мамлакатга ркин харакатини таъминлайди. 
Жаҳон валюта тизими - бу, жаҳон бозори (хўжалиги) нинг ривожланиши 
асосида шаклланган ва давлатлараро келишувлар билан мустаҳкамланган 
халқаро валюта муносабатларини ташкил этиш шаклидир. Жаҳон валюта 
тизимининг ташкилий асоси бўлиб, миллий валюта тизими ҳамда ушбу 
тизимга кираётган ҳар бир мамлакат валюта механизмини ташкил 
этилишининг давлат-ҳуқуқий шакли ҳисобланади.
Жаҳон валюта тизими ХИХ асрнинг ўрталарига келиб шаклланди. 
Жаҳон валюта тизими миллий валюта тизими элементлари билан яқиндан 
алоқада бўлган маълум бир элементларни ўз ичига олади. Улар қуйидагилар: 
1.
Заҳира валюталари, халқаро ҳисоб-китоб валюта (пул) бирлиги 
(СДР);
2.
Валюталарнинг ўзаро конвертация қилиниш шартлари; 
3.
Валюта паритетларининг соддалаштирилган (унификация) 
режими; 
4.
Валюта курслари режимларини тартибга солиш (регламентация); 
5.
Валюта чекланишларини давлатлараро мувофиқлаштириш; 
6.
Халқаро валюта ликвидлигини давлатлараро мувофиқлаштириш; 
7.
Халқаро кредит муомала қуролларидан фойдаланиш қоидаларини 
соддалаштириш (унификация); 
8.
Халқаро ҳисоб-китоблар асосий шаклларини соддалаштириш 
(унификация); 
9.
Жаҳон валюта ва олтин бозорлари режими; 
10.
Давлатлараро валюта мувофиқлаштирилишини амалга оширувчи 
халқаро ташкилотлар. 
Заҳира валюталари, халқаро ҳисоб-китоб валюта (пул) бирлиги (СДР). 
Жаҳон валюта тизими жаҳон пулларининг амал қилувчи шаклларига 
асослангандир. Жаҳон пули деб халқаро муносабатларга (иқтисодий, сиёсий, 
маданий) хизмат кўрсатувчи пулларга айтилади. Жаҳон пуллари амалдаги 
шаклларининг эволюцияси бирмунча кечикиб бўлса-да, олтин пуллардан 
бошлаб то кредит пулларгача бўлган миллий пулларнинг ривожланиш 
ёълини қайта босиб ўтади. Бундай қонуният асосида жаҳон валюта тизими 
ХХ асрга келиб жаҳон етакчи мамлакатларининг бир ёки бир нечта миллий 
валюталарига (анъанавий ёки Евровалюта шаклида) ёки халқаро валюта 
бирлигига (СДР) асосланади. 
Валюта муносабатларининг баъзи бир лементлари қадимий Римда 
векселлар асосида ва бир мамлакат савдогарининг пулини иккинчи бир 
мамлакат савдогарига алмаштириб бериш заминида вужудга келган. Валюта 
муносабатларининг ривожланишининг кейинги босқичи қадимий Лионда ва 
бошқа Ğарбий вропа мамлакатларида ơтказиладиган тратта операси 
ларининг ривожланиши ҳисобланади. Ишлаб чиқариш кучларининг 
ривожланиши, жаҳон бозорининг барпо бơлиши, халқаро меҳнат 
тақсимотининг чуқурлашуви ва жаҳон хơжалик тизимининг ривожланиши 
халқаро валюта муносабатлари ривожланишининг асосидир. Валюта 
муносабатлари халқаро иқтисодий муносабатларнинг бир бơлаги 
ҳисобланиб, унинг ҳолати миллий ва жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш 
даражасига, сиёсий аҳволга, мамлакатнинг иқтисодий потенциалига, унинг 
жаҳондаги ơрнига ва бошқа омилларга боğлиқ бơлади.
Халқаро ҳисоб-китоб валюта бирлиги халқаро талаб ва мажбуриятларни 
ўзаро солиштириш, валюта паритети ҳамда курсни белгилаш учун шартли 


масштаб ва халқаро тўлов ҳамда заҳира воситаси сифатида ишлатилади. 
Олтиннинг демонетизацияси жараёни, яъни Ямайка (1976-1978 й.й.) валюта 
ислоҳоти натижасида олтиннинг юридик жиҳатдан пул функциясини 
ёъқотиши, 
жаҳон 
пули 
сифатида 
мувозанатсиз 
миллий 
пуллар 
ишлатилишининг салбий оқибатлари валюта тизимига СДРни (қарз 
олишнинг махсус ҳуқуқлари), ЭКЮни (Европа ҳисоб-китоб пул бирлиги) 
тадбиқ этишга шароит яратиб берди. Жаҳон пулларининг ушбу янги 
шакллари мамлакатларнинг махсус ҳисоб-варақларда ёзувларни амалга 
ошириш ёъли орқали нақдсиз халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш 
учун ишлатилган: СДР - Халқаро Валюта Фондида, ЭКЮ - валюта 
ҳамкорлигининг Европа фондида, 1994 йилдан бошлаб Европа 
Иттифоқининг Европа валюта институтида. СДР ва ЭКЮнинг шартли 
қиймати ўртача тортилган қиймат ҳамда валюта саватига (корзина) кирган 
валюталар курсларининг ўзгариши асосида ҳисобланади. Европа Марказий 
банки дастлаб 1999 йилнинг бошидан нақдсиз ҳисоб-китоблар учун, 2002 
йилдан бошлаб эса нақдли шаклда ЭКЮ ўрнига Еврони муомалага киритди. 
Халқаро ҳисоб-китоб пул бирликлари курси сават (корзина) асосида 
аниқланади. Валюта саватини ҳисоблашдаги муҳим муаммолардан бири 
бўлиб, саватдаги валюталар таркиби ва уларнинг солиштирма оғирлиги, 
валюта компонентларининг катта-кичиклиги, яъни тўпламдаги ҳар бир 
валюта сонининг миқдорини аниқлаш ҳисобланади. Бунга кўра саватнинг 
қуйидаги турлари фарқланади: маълум бир даврга валюталар таркиби қайд 
этилган стандарт сават; ўзгарувчан таркибли мувофиқлаштирилувчи сават; 
валюталарнинг ўзаро тенг бўлган солиштирма оғирлигига эга симметрик 
сават; валюталарнинг турли улушларга эга асимметрик савати. 
Европа валюта иттифоқида валюта паритетларининг асоси сифатида 
Европа Иттифоқи мамлакатларининг 12 валютасидан иборат ЭКЮ валюта 
савати ишлатилган. 1999 йилдан бошлаб Европа валюта иттифоқининг ягона 
валютаси Евродир. Бундан ташқари бир қатор мамлакатлар (тахминан 20та 
давлат) ўз валюталари курсини боқлаш мақсадида якка тартибдаги валюта 
саватидан фойдаланмоқда. 
Валюталарнинг ўзаро конвертация қилиниш шартлари. Миллий валюта 
тизимига қаралсин. 
Валюта паритетларини соддалаштирилган (унификация) режими. 
Миллий валюта тизимига қаралсин. 
Халқаро валюта ликвидлигини давлатлараро мувофиқлаштириш. 
Халқаро валюта ликвидлигини мувофиқлаштириш валюта тизимининг 
элементи сифатида халқаро ҳисоб-китобларни зарур тўлов воситалари билан 
таъминлашдан иборат.
Халқаро валюта ликвидлиги - бу, мамлакатнинг (ёки бир гуруҳ 
мамлакатларнинг) вақтида ўз Халқаро мажбуриятларини кредитор учун 
муқобил бўлган тўлов воситаларида сўндирилишини таъминлашдан иборат. 
Жаҳон хўжалиги нуқтаи назаридан Халқаро валюта ликвидлиги жаҳон тўлов 
муомаласини молиялаштириш ва кредитлаш манбаларининг йиғиндисини 
билдиради ҳамда у жаҳон иқтисодиётининг Халқаро заҳира активлари билан 
таъминланганлигига боғлиқдир. 
Халқаро валюта ликвидлиги 4 асосий қисм (компонент)дан иборат: 
-мамлакатнинг расмий олтин заҳиралари; 
-мамлакатнинг расмий валюта заҳиралари; 
-Халқаро ҳисоб-китоб пул бирликларидаги ҳисобварақлар; 


-Халқаро Валюта Фондидаги заҳира позицияси (аъзо мамлакатнинг ўз 
квотасининг 25 фоизи чегарасида, хорижий валютада, сўзсиз кредит олиш 
ҳуқуқи). 
Халқаро валюта ликвидлигининг кўрсаткичи бўлиб, одатда мамлакат 
расмий олтин-валюта заҳираларини унинг йиллик товар импортининг 
суммасига нисбати ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичнинг қимматлиги 
чеклангандир, чунки у мамлакат олдида турган барча жорий тўловларни, 
хусусан нотижорий хизматлар ҳамда капитал ва кредитларнинг халқаро 
ҳаракати билан боғлиқ молиявий операцияларни ҳисобга олмайди. 
Халқаро кредит муомала воситаларидан фойдаланиш қоидаларини 
соддалаштириш (унификация). Миллий валюта тизимига қаралсин. 
Халқаро ҳисоб-китобларнинг асосий шаклларини соддалаштириш 
(унификация). Миллий валюта тизимига қаралсин. 
Жаҳон валюта ва олтин бозорлари режими. Жаҳон валюта бозори ер 
курраси бўйлаб жойлашган жаҳон молиявий марказларида мавжуддир. 
Замонавий жаҳон валюта бозори электрон телекоммуникация тизимидаги 
бозор десак муболаға бўлмайди. Ушбу бозор операциялар ҳажми бўйича 
молиявий бозорлар ичида энг йириги бўлиб, "Спот", "Форвард", "ФЪючерс", 
"Опсион", "Своп" ва бошқа молиявий ҳосилалар бозорларидан иборатдир. 
Жаҳон валюта бозори ўз фаолият хусусиятига кўра ёпилмайди ва 
суткада 24 соат фаолият кўрсатади. Ушбу бозордаги курслар бозор 
конъюнктурасига мувофиқ эркин шаклланади. Биржа кўринишидаги валюта 
бозорлари эса албатта маълум бир вақтда очилади ва маълум бир вақтда 
ёпилади. 
Олтин бозорлари - бу, олтин савдосининг махсус марказлари. Ушбу 
бозорларда саноат-маиший истеъмол, хусусий истеъмол, инвестиция, 
таваккалчилик, чайқовчилик, халқаро ҳисоб-китоблар учун зарур бўлган 
валютани сотиб олишни суғурталаш мақсадида олтинни бозор баҳосидаги 
мунтазам олди-сотдиси ташкил этилган. 
Бозордаги олтин таклифи манбасининг асосий қисмини (80%) унинг 
янги ишлаб чиқарилган ҳажми ташкил этади. 
Жаҳон олтин бозорларида йирик ва кичик ҳажмдаги стандарт олтин 
қуймалар сотилади ҳамда сотиб олинади. Улар қаторига: 995 пробадан кам 
бўлмаган ва ҳажми 400 троя унциясида (12,5 кг) халқаро турдаги қуймалар, 
оғирлиги 900 граммдан 916,6 граммгача бўлган йирик қуймалар киради. 
Олтин бозори ташкилий жиҳатдан олтин билан битимларни амалга 
ошириш ваколатига эга бўлган бир нечта банклардан ташкил топган 
консортсиумдан иборат. Ушбу банклар сотувчи ва сотиб олувчилар ўртасида 
воситачилик операцияларини амалга оширган ҳолда ўзида мижозлар 
буюртмаларини тўплайди, уларни солиштиради ҳамда ўзаро келишилган 
шартларга мувофиқ ўртача бозор баҳоси даражасини қайд этади (одатда бир 
кунда икки маротаба). Бундан ташқари махсус фирмалар олтинни тозалаш ва 
сақлаш, қуймалар ясаш иши билан шуғулланади. 
Жаҳонда 50дан зиёд олтин бозорлари мавжуд, улардан 11таси Ғарбий 
Европада (Лондон, Сюрих, Париж, Женева ва бошқалар), 19таси Осиёда 
(масалан Байрут, Токио), 14таси Америкада (АҚШда - 5), 8таси Африкада 
жойлашган. 
Давлат томонидан жорий этилган режимга боғлиқ ҳолда олтин 
бозорлари 4 тоифага бўлинади: 
1) жаҳон бозорлари (Лондон, Сюрих, Нью-Йорк, Чикаго, Гонконг, Дубай 
ва бошқалар); 


2) ички эркин бозорлар (Париж, Милан, Стамбул, Рио-де-Жанейро); 
3) назорат остидаги мақаллий бозорлар (Афина, Қоҳира); 
4) қора бозорлар. 
1968 йилгача жаҳоннинг йирик олтин бозори бўлиб Лондон бозори 
ҳисобланган. Чунки ушбу бозорга Жанубий Африка Республикасидан олтин 
мунтазам равишда етказиб турилган. Жанубий Африка Республикасидан 
етказиб берилаётган олтиннинг Сюрих бозорига келиб тушиши ушбу жаҳон 
олтин бозорининг мавқеини ўсишига олиб келди. 
Лондон ва Сюрих бозорларида сотилган олтин ҳажмининг деярли ярми 
бошқа бозорлардаги олди-сотдиларни ташкил этади. 
1975 йилда АҚШ фуқароларига олтин билан операцияларни амалга 
оширишга бўлган 40 йиллик тақиқнинг бекор қилиниши муносабати билан 
жаҳон олтин бозорлари ичида НЪю-Ёрк ва Чикаго олтин бозорлари олдинга 
чиқиб, пешқадамлик қила бошлади. 1980 йилдан бошлаб НЪю-Ёрк 
жаҳоннинг етакчи олтин бозорига айланди. 
Олтиннинг ички эркин бозорлари (Париж, Гамбург, Франкфурт-Майна, 
Амстердам, Вена ва бошқалар) фаолиятини ички инвесторлар ва истеъмолчи 
бўлмиш жисмоний шахслар талабига мослаштиради. Натижада ушбу 
бозорларда тангалар, медаллар, майда қуймалар билан операциялар салмоғи 
нисбатан катта. 
Олтиннинг қора бозорлари давлатлар томонидан олтин билан 
операцияларга ҳам тегишли бўлган валюта чекловларини киритиши 
оқибатида пайдо бўлади. 
Давлатлараро валюта мувофиқлаштирилишини амалга оширувчи 
халқаро ташкилотлар. Давлатлараро валюта мувофиқлаштирилишини 
Халқаро Валюта Фонди (1944 йил), Европа валюта тизимида эса валюта 
ҳамкорлигининг Европа фонди (1973-1993 й.й.) амалга оширади, кейинчалик 
у Европа валюта институти билан алмаштирилган (1994-1998 йй.), 1998 
йилнинг 1-июлидан бошлаб эса Европа Марказий банки томонидан амалга 
оширилади. Зикр этилган халқаро институтлар халқаро валюта-кредит ва 
молиявий муносабатларнинг хавфсиз, инқирозсиз режимини ишлаб чиқиш ва 
таъминлашга интиладилар. 
Жаҳон хўжалиги жаҳон валюта тизими олдига қуйидагилардан иборат 
маълум бир талабларни қўяди: 
- халқаро алмашувни ишонч қозонган ва миқдор жиҳатидан етарли 
бўлган тўлов, ҳисоб-китоб воситалари билан таъминлаш; 

жаҳон 
иқтисодиёти 
шароитларининг 
ўзгаришига 
валюта 
механизмининг нисбий барқарорлиги ва тез мослашувчанлигини қўллаб-
қувватлаб туриш; 
- барча аъзо мамлакатлар манфаатига хизмат қилиш. 
Ушбу талабларнинг бажарилишига такрор ишлаб-чиқаришнинг қарама-
қаршиликлари, жаҳон хўжалиги таркибий тузилиши ва жаҳон майдонидаги 
кучлар нисбатидаги ўзгаришлар тўсқинлик қилади. 
Валюта гегемонлиги марказлари, яъни валюта жараёнидаги ҳукмронлик 
марказлари даврий равишда мамлакатлар ривожланишининг нотекислиги 
сабабли ўзгариб туради. Биринчи жаҳон урушигача валюта гегемонлиги 
жаҳон ишлаб чиқариши ва савдосида, банк ҳамда суғурта ишида, валюта 
муносабатларида ҳукмрон бўлган Буюк Британияга бириктирилган эди. 
Биринчи жаҳон уруши натижасида молиявий марказнинг Европадан АҚШга 
кўчиши, фунт стерлинг ва доллар ўртасида валюта гегемонлиги учун 
курашни кучайтириб юборди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг АҚШ доллари 


ягона гегемон валюта бўлиб қолди. 1970 ва 1990-йиллардаги 3та куч 
марказларининг шаклланиши валюта ҳукмронлигининг янги марказлари 
пайдо бўлишига олиб келди. Булар Ғарбий ЙЕвропа ва Япония 
марказларидир. Бу ўз навбатида АҚШ долларининг монопол ҳолатига путур 
етказди. 
Жаҳон валюта тизимининг амал қилиш характери ва мувозанатлилиги 
унинг тамойилларининг жаҳон хўжалиги таркибий тузилиши, кучларнинг 
жойлашиши ва етакчи мамлакатлар манфаатларига мослиги даражасига 
боғлиқдир. Ушбу шароитларнинг ўзгариши натижасида жаҳон валюта 
тизимининг даврий инқирози вужудга келади. Бу инқироз зикр этилган 
валюта тизимининг емирилиши ва янги валюта тизимининг барпо этилиши 
билан якунланади. 
Ҳудудий валюта тизими - бу, ҳудудий бирлашма аъзолари бўлмиш 
мамлакатларнинг давлатлараро келишувлар билан мустаҳкамланган валюта 
муносабатларини ташкил этишнинг шаклидир. Бунга яққол мисол сифатида 
ЙЕвропа валюта иттифоқини келтириш мумкин. 
Ҳудудий валюта тизимининг элементлари жаҳон валюта тизими 
элементларига ўхшашдир. 
Жаҳон ва ҳудудий валюта тизимлари ўзгарувчан шароитларга тез 
мослаша оладиган, эгилувчан бўлиши ҳамда алоҳида давлатлар ва бутун 
жаҳон манфаатларида мувозанатни сақлаш хусусиятига эга бўлмоқи лозим. 
Фақатгина шундай шароитларда валюта тизими узоқ муддат давомида 
муваффақиятли амал қилиши мумкин. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish