“ пул ва банклар


СДР савати (09.01.2006 гача)



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

 
СДР савати (09.01.2006 гача) 
 
Валюта 
Валютан
инг 
СДР 
қийматидаги 
Алмашу
в курси (СДР 
га нисбатан) 
Пул 
бозоридаги 
фоиз 
Валютан
инг 
СДР 
қийматидаги 


миқдори 
ставкаси 
улуши (%) 
Евро 
0.4260 
0.847503 
2.1494 
29 
Ен 
21 
0.006306
18 
0.0020 
15 
Фунт 
стерлинг 
0.0984 
1.20193 
3.849086 
11 
Доллар 
0.5770 
0.673049 
0.93 
45 
 
 
 
СДР савати (09.01.2011 гача) 
 
Валюта 
Валютан
инг 
СДР 
қийматидаги 
миқдори 
Алмашу
в курси (СДР 
га нисбатан) 
Пул 
бозоридаги 
фоиз 
ставкаси 
Валютан
инг 
СДР 
қийматидаги 
улуши (%) 
Евро 
0.41 
0.837035 
13181 
34 
Ен 
18.40 
0.005961

0.0020 
11 
Фунт 
стерлинг 
0.0903 
1.21523 
14336 
11 
Доллар 
0.6320 
0.692165 
44652 
44 
СДР савати (10.01.2011 дан) 
 
Валюта 
Валютан
инг 
СДР 
қийматидаги 
миқдори 
Алмашу
в курси (СДР 
га нисбатан) 
Пул 
бозоридаги 
фоиз 
ставкаси 
Валютан
инг 
СДР 
қийматидаги 
улуши (%) 
Евро 
0.4230 
0.862873 
0.6540 
37.4 
Ен 
12.1 
0.007811
42 
0.11 
9.4 
Фунт 
стерлинг 
0.1110 
1.02441 
0.50 
11.3 
Доллар 
0.66 
0.646395 
0.15 
41.9 
2016 йил октябрдан бошлаб СДР савати 
муддат 
 УСД 
 ЭУР 
 CН
Й 
 Ж
ПЙ 
 ГБП 
2016–2020 
(41.7
3%) 
(30.93
%) 
(10.9
2%) 
(8.3
3%) 
(8.09%) 
СДРнинг валюта савати 5 валютадан таркиб топган (1981 йилнинг 1-
январигача 16та валюта бўлган). Саватдаги ҳар бир валютанинг солиштирма 
оғирлиги мамлакатнинг халқаро савдодаги улушига қараб аниқланади. Аммо 
АҚШ доллари учун унинг Халқаро ҳисоб-китоблардаги улуши ҳисобга 
олинади. 1996-2000 йиллар даврида АҚШ долларининг саватдаги улуши 
39%ни (1981 йилгача 33%ни) ташкил этган, қолган 4 валюта эса, Германия 
маркаси - 21%, Япония енаси - 18%, Франция франки ва Буюк Британия фунт 


стерлинги ҳар бири 11%дан. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2015-йил 
30-ноябрь куни расмий Пекиннинг талабномасини қондириб, 10 ойдан сўнг 
юанни ўзининг валюта саватчасига қўшиши ҳақида қарор қабул қилган 
эди.Юан салкам 11 фоиз улуш билан саватчада дарҳол учинчи ўринни 
эгаллади. 
Доллар 40 фоиз даражасида қолди, евронинг улуши эса 37 дан 31 
фоизгача камайди.Хитой Халқ Республикасининг ташқи савдо бўйича 
етакчилигини хисобга олган ҳолда 2016 йил октябрдан хитой юани СДР 
саватига киритилди. 
СДР курсини АҚШ долларига ёки сават таркибига кирган бошқа бир 
валютага нисбатан ҳисобланиши 3 асосий элементни ўз ичига олади: 
1) тааллуқли валюта бирликларидаги валюта компонентлари. Улар 
қуйидагича аниқланади: (валютанинг саватдаги солиштирма оғирлиги) ҳ 
(унинг АҚШ долларига нисбатан сўнгги 3 ой ичидаги ўртача бозор курси) 
бундан олдинги СДР курсига мувофиқлаштирилган ҳолда; 
2) валюталарнинг АҚШ долларига нисбатан бозор курслари; 
3) валюта компонентларининг долларли эквиваленти. У қуйидагича 
ҳисобланади: (валюта компоненти)/(валюта курси) фунт стерлингдан 
ташқари, (фунтнинг валюта компоненти)*(долларга нисбатан валюта 
курсига), (жадвал 2). 
Янги валюта тизимида эски валюта тизимининг айрим жиҳатлари мерос 
сифатида сақланиб қолинганлиги юқоридаги тамойиллардан кўриниб 
турибди. Ушбу қонуният Ямайка ва Бреттон-Вудс валюта тизимларининг 
ўзаро солиштирилишида яққол ўз аксини топади. СДР стандарти ортида 
"доллар стандарти" яширинган. Валюта муносабатларини эркинлаштириш 
жараёнлари кучайгани билан АҚШ доллари ҳамон халқаро тўлов ва заҳира 
воситаси сифатида қолмоқда, олтин юридик жиҳатдан тўла демонетизация 
қилинди. Аммо демонетизация қилинган бўлсада, у ўзгарган шаклда ҳамон 
ўзида валюта товари ролини сақлаб қолмоқда. Давлатлараро валюта 
мувофиқлаштирилишини амалга оширувчи ХВФ Бреттон-Вудс валюта 
тизимидан мерос сифатида қолди. Таъсисчиларнинг ўйлашича, Ямайка 
валюта тизими ўзидан аввалги валюта тизимига нисбатан тўлов баланслари 
ва валюта курсларининг мувозанатсизлик шароитига мослашувчанроқ 
бўлмоқи лозим эди. Бироқ Ямайка валюта тизими мунтазам тарзда 
инқирозий ҳолатларга дуч клмоқда. Шу сабабли асосий валюта 
муаммоларини ҳал этиш мақсадида ушбу тизимни такомиллаштириш 
ёъллари қидирилмоқда. 
СДРнинг 1970 йилдан бошлаб то ҳозирги кунгача бўлган муомаласига 
назар ташланса, ушбу валюта (пул) бирлиги жаҳон пули бўлишидан ҳали 
йироқлиги бевосита кўзга ташланади. Бундан ташқари мазкур давр 
мобайнида қуйидаги бир қатор муаммолар пайдо бўлди: 1)эмиссия ва 
тақсимот; 2)таъминот; 3)курсни аниқлаш услуби; 4)СДРдан фойдаланиш 
жараёнлари. 
СДРнинг муҳим муаммоси бўлиб унинг таъминоти ҳисобланади. Чунки 
СДР олтиндан фарқли улароқ ўз қийматига эга эмас. Дастлаб, бошида (1970 
йилдан) бир бирлик СДР 0,888671 грамм олтинга тенг эди. Бу эса ўша 
даврдаги АҚШ долларининг олтин сиғимига тенг бўлган. Шунга кўра 
дастлаб СДРларни "қоғоз олтин"лар деб аташган. Шу сабабли СДР шартли 
қийматининг ўзгариши олтин қийматининг ўзгаришига боғлиқ бўлган. 1974 
йилнинг 1 июлидан бошлаб валюталарнинг эркин сузадиган курсларига 
ўтилиши муносабати билан СДРнинг олтин сиғими бекор қилинди. Чунки 


олтин ҳақиқий бўлмаган, паст, расмий баҳода баҳоланганлиги сабабли 
СДРни олтинга боғлаб қўйилиши улардан банклараро ҳисоб-китобларда 
фойдаланишни қийинлаштирар эди. 1974 йилнинг 1 июлидан бошлаб СДР 
курси валюта савати асосида, дастлаб улуши жаҳон савдосида 1 фоиздан кам 
қиссани ташкил этган мамлакатларнинг 16 валютасини ўртача тортилган 
курси асосида аниқланадиган бўлди. 1978 йилнинг 1 июлидан бошлаб валюта 
саватининг 
таркиби нефть 
қазиб 
чиқарувчи давлатлар 
(ОПЕК) 
валюталарининг кучайишини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштирилди. 1981 
йилнинг январидан бошлаб ушбу валюта саватининг таркиби СДР шартли 
қиймати ҳисоб-китоб формуласини соддалаштириш мақсадида 5 валютагача 
қисқартирилди. Уларнинг таркибида АҚШ доллари, Германия маркаси
Япония иэнаси, Франция франки, Буюк Британия фунт стерлинги мавжуд. 
1999 йилдан бошлаб Германия маркаси ва Франция франки Евро билан 
алмаштирилди. Ушбу валюталар ХВФга аъзо мамлакатларнинг товар ҳамда 
хизматлар экспортида энг катта ҳажм ва расмий заҳираларида сезиларли 
улушга эга мамлакатлар валюталаридир. СДР саватидаги валюталар таркиби 
ва уларнинг улуши қар 5 йилда ўзгариб туради. ХВФ кунлик асосда СДР 
курсини АҚШ долларида унинг курси ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда 
ҳисоблайди. 
Валюта савати СДРга миллий валюталардан фарқли ўлароқ 
барқарорликка эришиш имконини берди. Аммо шу билан биргаликда унинг 
олдига қўйилган мақсадга эришиш имкони бўлмади, яъни СДР қиймат 
эталони асосий Халқаро заҳира ва тўлов воситаси бўла олмади. СДРлардан 
фойдаланиш амалиёти уларнинг ХВФнинг 1978 йилда ўзгартирилган 
Уставида қайд этилган мақсадга мос эмас. 
1998 йилнинг май ойида СДРга 4 валюта бириктирилган, ҳолбуки 1980 
йилда уларнинг сони 15та эди. СДР асосан ХВФнинг операцияларида миллий 
валюталар қайта ҳисоб-китоб коэффитсиэнти, валюталарни солиштириш 
масштаби сифатида ишлатилади. Квоталар, кредитлар, даромадлар ва 
харажатлар ушбу валюта ҳисоб-китоб бирлигида ифодаланган. 
Халқаро тўлов воситаси сифатида СДР давлатлараро операцияларнинг 
чекланган доирасида ишлатилади. СДРнинг асосий мақсадига эришилмади: 
улар тўлов баланси камомадини қоплаш мақсадида эркин айирбошланадиган 
валюта сотиб олишга кўпроқ ёъналтирилмай (умумий муомала ҳажмининг 
26% 
яқини), 
балки 
мамлакатларнинг 
ХВФ 
кредитлари 
бўйича 
қарздорликларини қоплашга ёъналтирилди. СДРларнинг йирик ҳажмдаги 
суммалари фондга (олинган хорижий валютага ҳақ тўлаш ва миллий 
валютани қайтиб сотиб олиш орқали) қайтмоқда ва фонд ҳисобварақларида 
асосан ривожланган давлатлар фойдасига актив тўлов баланси билан тез 
суръатларда 
йиғилиб 
бормоқда. 
СДРлардаги 
жамғарма 
расман 
манфаатлидир, чунки улар миллий валюталарга нисбатан барқарорроқ ва 
халқаро кафолатларга эгадир. Бундан ташқари ХВФ мамлакатларга 
ажратилган меъёрлардан ортиқ ҳажмдаги жамғармаларни СДРларда 
сақланганлиги (фойдаланганлиги) учун фоиз ставкалар тўлайди. СДРларда 
жамғармалар 
сақлашнинг 
жозибадорлигини 
ошириш 
мақсадида 
ҳисобварақлар бўйича фоиз ставкалари 1970 йилдаги 1%дан 1974 йилдан 
бошлаб беш мамлакатнинг ўртача тортилган бозор ставкаларигача 
кўтарилган эди. 
АҚШ долларини узоқ вақт давомида СДР валюта саватида улушининг 
юқори сақланишининг сабалари: 


Биринчидан, долларнинг заҳира валютаси сифатидаги имтиёзли 
ҳолатидан фойдаланган ҳолда АҚШ ўз тўлов баланси камомадини миллий 
валюта билан, яъни ўз ташқи қисқа муддатли қарздорликлар ҳажмини 
ўстирган ҳолда қоплайди. 
Иккинчидан, АҚШ жаҳондаги энг йирик олтин заҳирасига (33,5 минг 
тоннадан 8,138 минг тонна) эга бўлсада, у Евродолларлар ёрдамида 
муддатсиз кредит учун ҳақ тўламайдиган қарздорга айланди. Жаҳон 
муомаласига долларни Евровалюта шаклида сингдирилиши долларнинг 
халқаро мавқеини кўтариш учун ишлатилди. 
Учинчидан, АҚШ доллар курси ва фоиз ставкаларидан ўз 
иқтисодиётини Ғарбий Европа ва Япония ҳисобига қўллаб-қувватлаш 
мақсадида фойдаланган. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish