Маҳсулотнинг хавфсизлиги – бу унинг мураккаб хоссаси бўлиб, инсон учун зарарли таъсир этиш миқдорини белгилайдиган кўрсаткичидир.
Маҳсулотнинг экологиклиги ҳам унинг мураккаб хоссаларидан бири ҳисобланиб, атроф – муҳитга зарарли таъсир этиш миқдорини белгилайди.
Тайёр маҳсулот ўзининг истеъмолдаги баҳоси ва бошқаларига ҳамда унинг истеъмол ёки ишлатилишдаги ҳаражатларнинг йиғиндисига маҳсулотнинг истеъмол баҳоси деб аталади.
Маҳсулот, ҳам муайян эҳтиёжга мос келиш даражаси бўйича, ҳам шу эҳтиёжни қаноатлантиришдаги ҳаражатлар бўйича рақобатланувчи маҳсулотлардан унинг ажралиб туришини ифодаловчи маҳсулотнинг тавсифи унинг рақобатбардошлиги деб аталади.
Маҳсулот бозори деганда, унинг сотилишида эҳтиёж ва таклиф орасидаги ўзаро мувофиқлаштириш шароитларидаги тизим тушунилади.
Ўзаро мувофиқлаштириш даражаси эса бозор муносабатларини бошқаришда ва турғунлигида мезон бўлиб хизмат қилади.
Маркетинг деганда, маҳсулотнинг ҳар бир ҳаётий даври босқичларида амалга ошириладиган унинг рақобатбардош қилиб яратилишини ва бозорда сотилишини таъминлайдиган фаолият тушунилади.
Сифат халкаси.
Сифат ҳалқаси деб аталувчи тушунча маҳсулотнинг бутун ҳаётий даврини ўз ичига олувчи (тўлиқ) мужассамлашган фаолиятдир (4 - расм).
4– расм. Маҳсулот сифатини шакллантирувчи ва таъминловчи босқичлар («Сифат ҳалқаси»).
Сифат ҳалқаси эҳтиёжларни аниқлашдан тортиб, то уларни қаноатлантиришнинг баҳолашгача бўлган турли босқичларда сифатга таъсир этадиган, ўзаро боғланган фаолият турларининг назарий тушунчалар моделидир.
Сифат ҳам бошқа тушунчалар сингари ўзининг тизимига эгадир.
Сифат тизими деганда, ташкилий тузилиш, маъсулияти, иш тартиби, жараёнлар, ресурслар йигиндиси бўлиб, сифатнинг умумий бошқарувининг амалга оширилиши тушунилади.
Белгиланган маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларининг номенклатурасини танлаш, бу кўрсаткичларининг қийматларини аниқлаш ва уларни асос бўлувчи қийматлар билан таққослашни ўз ичига олувчи ишларнинг йигиндиси маҳсулот сифатининг даражасини баҳолаш деб аталади.
Маҳсулот сифатининг даражасини баҳолаш учун маҳсулотлар иккита туркумга бўлинади:
Фойдаланишда сарфланадиган маҳсулот;
Ўз ресурсини сарфлайдиган маҳсулот.
1 – туркум маҳсулотлари вазифаси бўйича фойдаланиш жараёнида сарфланади. Одатда, қайта ишлаш кайтмас жараён ҳисобланади: (хом-ашё, материаллар, яримфабрикатлар), ёкилгининг ёниши, озиқ – овқат маҳсулотларининг ўзлаштирилиши, айрим вақтда қайтарилувчи жараён ҳам бўлиши мумкин (масалан, эритувчиларни рекуперация ва регенерацияси).
Вазифаси бўйича 2 – туркум маҳсулотларидан фойдаланишда, унинг ресурси сарфланади. Бу ҳолда маҳсулот техникавий ва маънавий эскириши ҳисобига фойдаланилади.
Маҳсулотнинг кўрсатилган тавсифланишининг қўлланиши қуйидаги амалларни бажаришда бир қатор енгилликлар яратади:
Муайян гурух маҳсулотининг биргина кўрсаткичининг номларини танлашда;
Маҳсулотдан фойдаланиш сохасини аниқлашда;
Бир ёки бир нечта асос бўлувчи намуналар сифатида танлаб олишда;
Маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари номларига давлат стандартларининг тизимларини яратишда.
Do'stlaringiz bilan baham: |