Сифатни таъминлаш тизимларини сертификатлаштириш. 9000 серияли ИСО стандартига мос келувчи сифатни таъминлаш тизимларини сертификатлаштириш кенг ривожланган ҳисобланади.
Чет эл мутахасислари сифатни таъминлаш тизимига мос келувчи сертификат фирмага жуда катта ютуқ ва устунлик беради деб ҳисоблайдилар. У бизнес бўйича шерикнинг ишончлилигини, шунингдек сифат тизими сертификатлаштирилган фирмаларга бажонидил кредит берувчи банклар билан алоқада ишончлиликни таъминлайди. Сифат тизимига сертификат - маҳсулот етказиб бериш шартномасини тузишда асосий омиллардан бири бўлиб, Ғарб экспертларининг фикрича, яқин келажакда Европа бозорларида 95% гача шартномалар маҳсулот етказиб берувчи фирмада сифат тизими сертификати бўлгандагина тузилиши кўзда тутилмоқда. Сифатсиз маҳсулот билан боғлиқ бўлган суд даъволари вужудга келганда, тизим сертификати суд томонидан фирманинг айбсизлигини исботи сифатида баҳоланади. Сифат тизимига сертификатнинг мавжудлиги турли хил тендерларда иштирок этиш учун зарурий шарт бўлади. Сифат тизимини сертификатлаштириш фирманинг (корхонанинг) ички ишларида ҳам ижобий таъсир кўрсатади: сифат тизимини сертификатлаштиришга тайёргарлик жараёнида ишлаб чиқиш ва корхонани бошқаришни тартибга солиб бозор иқтисодиётига мос келиши учун замин яратилади, маҳсулотни сертификатлаштириш ишлари енгиллашади.
Сертификатлаштирилган сифат тизими корхонани керакли маҳсулотни бир текисда ишлаб чиқариш қобилиятини характерлайди ва фирмани ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда рақобатбардошлигининг муҳим омиллари деб қараш мумкин. Эндиликда ўз маҳсулотларини экспорт қилишни режалаштирган маҳаллий корхоналар учун сифат тизимини сертификатлаштирш – шартнома тузиш ва маҳсулотни муносиб сотиш имкониятларини белгиловчи муҳим шарт ҳисобланадиган алоҳида бир атмосфера вужудга келмоқда. Ҳозирги вақтда шундай муаммога дуч келган корхоналар кам эмас. Ачинарлиси шуки, чет эл структуралари билан контрактлар тузиш борасидаги бўлган музокараларда, сифат тизимига сертификатнинг мавжуд эмаслиги шартнома тузмокчи бўлган корхона учун кўзланган имконият доирасида қониқарли бўлмаган ҳолда якунланиши мумкин.
Россияда бозор муносабатларининг ривожланиши, шунингдек унинг ташқи иқтисодий вазифалари, РФ Давстандартини 1995 йилда РФ да сифат тизимларини сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича ишлар дастурини қабул қилишга рағбатлантирди. Бу дастурга мос равишда «Сифат тизимларини регистри» деб аталувчи «Сифат тизимларини ва ишлаб чиқаришни сертификатлаштирш тизими» ишлаб чиқилган ва қабул қилинди. Бу кўнгилли сертификатлаштириш тизимидир, аммо у, маълум бўлган мажбурий сертификатлаштириш тизимини ўзида намойиш этган давлат Россия ГОСТ РФ тизимининиг бир қисмини ташкил этади. РФ учун янги бўлган кунгилли тизимни ГОСТ Р. тизимига кириш ҳақидаги Қарори қабул қилинган ва ГОСТ Р. тизимини Россияда ва унинг сетификат ва мос келиш белгиси эътиборга эга бўлиб бораётган чет давлатларида маълумлигига асосланган. Тасодиф эмаски сифат тизими регистрли мос келиш белгиси ГОСТ Р. тизими белгисидан фақат белги олдида «Регистр» ёзуви ва белги тагида ИСО стандарти номерини кўрсатиш билан фарқланади.
Буларнинг барчаси сифат тизимларига бериладиган Россия сертификатларини РФ да ва чет элда танилишини тезлаштиришга йўналтирилган.