Ва ниҳоят, мазкур қонун метрология сохасида халқаро ҳамкорликнинг қонуний асосларини мустахкамлаб, қуйидаги амалларга муносиб замин яратади;
алоҳида ёндашувдаги халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларни қўллаб - қувватлаш;
Ўзбекистон Миллий метрология марказининг халқаро ташкилотлардаги обрўсини янада ошириш;
Икки ёқлама ва кўп ёқлама ташқи иқтисодий муносабатлардаги турли техникавий тўсиқларни бартараф этиш мақсадида ўтказиладиган синовлар, қиёслаш ва калибрлаш учун шароитлар яратиш.
Давлат метрологик хизматининг ҳуқуқий ҳолатидаги алоҳида хусусияти шундаки, барча метрология хизматлари вертикал бўйича биргина махкамага – Ўздавстандартга буйсунади.
Ўзбекистон республикаси "Стандартлаштириш тўғрисидаги қонун" лойиҳаси 1993 йил 8 декабрда №1002-XII олий мажлис кенгашида тасдиқланиб, президент имзо чеккан. У 28.II.94 йилда нашр қилинган.
Қонун 4 та бўлим ва 12 та моддадан иборат.
I-бўлим. Умумий қоидалар. Бу ерда давлат стандартлаштириш тизими, стандартлаштириш ишларини утказиш, стандартлаштириш тугрисидаги конун хужжатлари, халкаро шартномалар ва битимлар тугрисида айтилган.
Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари кўрсатилган. Улар қуйидагилар:
Давлат ва истеъмолчилар манфаатини маҳсулот хавфсизлиги борасида ҳимоя қилиши;
Иш ва хизмат жараёнида ресурсларни тежаш;
Маҳсулот сифатини ва ракобатбардошлигини ошириш;
Социал-иктисодий, илмий-техник дастур ва лойиҳаларни реализация қилиш;
Табиий ва техноген катастрофалар ва фавқулотда ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалик объектлари хавфсизлигини таъминлаш;
Корхона мудофаа қобилияти ва тайёргарлик мобилизациясини таъминлаш;
Ўлчов бирликларини таъминлаш.
Республикада давлат стандартлаштириш тизими ишлаб чиқарилади ва функциялаштирилади. Бу тизим барча бошқариш сатхи координацияларини таъминлайди.
II-бўлим. Бу бўлимда Республикада стандартлаштиришнинг меъерий ҳужжатлари кўрсатилган. Улар: -Халқаро стандартлар-ХС; -Минтакавий стандартлар-МС; -Чет давлатларниннг миллий стандартлари; -Давлатлараро стандартлар-ГОСТ; -Ўзбекистон республикаси стандарти-ЎзРСТ; -Тармоқ стандартлари-ЎзТСТ; -Техник шартлар - ЎзТШ; -Корхоналар стандартлари-Ўз КСТ; -Техник баён-ТБ; -Тавсиянномалар-Т.
III-бўлим. Бу бўлимда стандартлар устидан давлат назорати, қонундаги органлар, объектлар ва субъектлар ўрнатилган.Стандартлар ва улчов воситаларини назорат қилиш учун давлат инспекторларининг ҳуқуқ ва маъсулиятлари аниқланган.
IY-бўлим. Мазкур давлат стандартлаштириш ва стандартлаштириш назорати бўйича ишларни маблаг билан таъминлаш, стандартлаштириш бўйича давлат и.т. дастурлар, ИТИ, норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқарилган тавсияномалар давлат бюджети томонидан таъминланади.
Ўзбекистонда стандартларни тасдиқлайдиган қуйидаги органлар мавжуд:
-Ўздавлатстандарт-халқ хўжалигининг барча тармоқлари учун;
-Қурилиш давлат кумитаси - курилиш, қурилиш материаллари учун;
-Табиатни мухофаза қилиш давлат кумитаси-ташки мухитни мухофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни тежаш буйича;
-Соғлиқни сақлаш вазирлиги -медицина техникаси, озиқ-овқат маҳсулотларидаги зарарли моддалар миқдорини меъерлаш буйича.