Метрология фан сифатида ўлчашлар, уларга боғлиқ ва тегишли бўлган қатор масалаларни ўз доирасига олади. Метрология сўзи қадимги грек тилидан олинган бўлиб "метро" - ўлчов, "логос" - таълимот деган маънони англатади. Умумий тушунчасини оладиган бўлсак, метрология - ўлчашлар ҳақидаги фан.
Метрология – ўлчашлар, уларнинг бирлигини таъминлаш усуллари ва воситалари ҳамда керакли талаб этилган аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги фан ҳисобланади.
Метрология фани асосан қуйидаги масалалар билан шуғулланади:
ўлчашларнинг умумий назарияси;
катталикларнинг бирликлари ва уларнинг тизимлари;
ўлчаш усуллари ва воситалари;
ўлчашларнинг аниқлигини топиш усуллари;
ўлчашлар бирлиги ва ўлчаш воситаларининг бир хиллигини таъминлаш асослари;
эталонлар ва намунавий ўлчаш воситалари;
эталон ёки намунавий ўлчаш воситаларидан ишчи воситаларга бирликларнинг ўлчамларини узатиш усуллари.
Шундай қилиб метрология ўлчаш, яъни миқдорий маълумотни олиш хусусидаги фан бўлиб, гносеологиянинг муҳим таркибий бўлакларидан ҳисобланади. Машхур рус олими Д.И.Менделеев шундай деган эди: «ҳар бир фан, энг аввало ўлчаш билан бошланади».
Ўлчаш техникалари, айниқса замонавий ҳисоблаш воситаларига асосланган ўлчаш воситалари илм ва фанни ривожлантирувчи катализаторларидир. Ҳамма учун, ер ва ҳавонинг ҳарорати ва намлигига қараб экин экувчи деҳқандан тортиб, улкан кашфиётлар қилаётган тадқиқотчи учун ҳам ўлчаш маълумоти зарур. Кейинги вақтларда квант метрологияси, қурилиш метрологияси, тиббий метрология ва спорт метрологияси каби сўзларни тез-тез эшитишимиз мумкин. Умуман олганда метрология ўлчашлар борасидаги мавжуд усуллар, воситалар, услублар ва уларга тегишли меъёрий асосларни ўз ичига олган яхлит бир фан ҳисобланади.
«Стандартлаштириш тугрисида», «Махсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тугрисида», «Метрология тегрисида» республика конуни.
1993 йилнинг 28 декабрида Республикамизда «Стандартлаштириш тўғрисида» ва «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» ги қонунлар билан бир қаторда «Метрология тўғрисида»ги қонун ҳам қабул қилинди.
Бу яқиндагина сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий мустақилликка эришган республикамиз учун муҳим ва ўта аҳамиятли воқеалардан бири эди. Ҳуқуқий меъёрлар Ҳукумат қарорлари ва кўрсатмалари билан белгиланарди. Ушбу Қонун атамашуносликдан тортиб, лицензияли метрологик фаолият каби бирмунча янги ҳолатларни очиб берди. Бундан ташқари, унда Давлат метрологик назорати бўйича фаолият доиралари ва тегишли амаллар аниқ ҳамда равшан белгилаб берилган.
Қонун республикамиз мустақилликни қўлга киритгандан кейинги ўзгаришлар, стратегик ва устивор йуналишлар, жумладан бозор муносабатларининг шаклланиши нуқтаи назаридан ишлаб чиқилган.
Республикамиздаги ушбу янгиликлар ва мулкчиликнинг янги шаклларининг пайдо бўлиши ҳамда хусусийлаштиришнинг амалга оширилиши марказлашган тарздаги метрологик фаолиятга ўз таъсирини ўтказмай қўймади, албатта. Турли сохадаги объектларда ўлчаш воситаларининг синовларини қиёслаш ва уларнинг устидан давлат назоратининг мажбурийлиги хусусида турлича қарашлар вужудга кела бошланган эди. Шунинг учун ҳам, метрологиянинг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асосларини қайта кўриб чиқиш жуда долзарб масалалардан эди. Метрология сохаси қонун асосий қонун – қоидалар ва Республика Вазирлар Махкамасининг тегишли қарорлари билан фаолият кўрсатадиган тармоқлардандир.
Ҳужжатда асли, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини химоя этиш асосий мақсад этиб куйилган бўлиб, бу ҳуқуқий давлатларда турғун қонунлар воситасида бошқарилиб туради.
Қонуннинг алоҳида хусусияти шундаки, асосий фаолият доираси ҳисобланган-ишлаб чиқариш, согликни сақлаш, атроф муҳитнинг мухофазаси ва қурилиш, мамлакатнинг мудофаа қобилиятини таъминлаш каби аниқ курсатиб берилган.
Бу қонун республикамизда метрологиянинг ривожланишига ва метрологик таъминот масалаларини хал этишнинг мутлако янги босқичига олиб кирди.
Олий давлат ҳукуматининг асосий метрологик қоидалари 1993 йил 28 декабрда №1004-XII қабул қилинган "Метрология тўғрисидаги қонун" да кўрсатилган. Бу қонун 5 та бўлим, 21 та моддадан иборат.
1-бўлим: Умумий қоидалар: асосий тушунчалар, метрология тугрисидаги конун хужатлари, халкаро шартномалар ва битимлар, метрологияга оид фаолиятини давлат томонидан бошкариш, ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш оид норматив хужжатлар.
2-бўлим: Физик ўлчам бирликлари, уларни қайта ҳосил қилиш ва қўллаш: физик ўлчаш бирликлари, физик ўлчашлар бирликларнинг эталони, ўлчов воситалари, ўлчовларнинг бажариш услубиётлари.
3-бўлим: Ўзбекистон Республикаси метрология хизматининг тузилиши, давлат метрология хизмати, юридик шахсларнинг метрология хизматлари.
4-бўлим: Давлат метрология текшируви ва назоратини ўтказиш тартиби, давлат метрология текшируви ва назорати объектлари, давлат метрология текшируви ва назорати тадбик этиладиган доиралар, давлат метрология текшируви ва назорати турлари, ўлчов воситаларнинг турларини тасдиклаш, ўлчов воситаларнинг текширувдан ўтказиш, ўлчов воситаларни тайёрлаш, реализация кили шва уларнинг ижараси билан шугулланиш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятига литцензия бериш, аккредитация килиш, метрология нормалари ва коидаларни бузганлик учун жавобгарлик.
5-бўлим: Метрология ишларини давлат томонидан молиявий таъминлаш. Метрологик ишлар ва хизматлар учун хак тулаш.
«Метрология тўғрисида» ги Республика қонунининг энг аҳамиятли томонларидан бири-куйида келтирилаётган ҳолатларнинг олдини олишдир:
ишончсиз ўлчаш асбобларининг ёки услубларининг қўлланилиши технологик жараёнларнинг издан чиқишига сабабчи бўлиб, бундан ташқари, энергетик ресурслар асоссиз сарфланиб, авария ҳолатлари ва брак маҳсулот келиб чиқиши мумкин;
ўлчашларнинг ишончли натижаларини олишга катта сарф ҳаражатлар кетиши (ривожланган давлатларда ўлчашларга ялпи даромадларнинг 6% сарфланади);
иқтисодий бошқарувдаги ўзгаришлар метрологиядаги ташқи миллий ўзгаришларга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |