Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришнинг ривожланиш тарихи.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг тарихи ўтган аср бошларига бориб такалади. 1923 йил 18 апрелда собик Туркистон Республикаси ХКК карори билан “Ўлчовлар ва тарозилар тўгрисида Низом” тасдикланиб, Ички савдо-сотикни йўлга кўйиш кўмитаси хузурида “Ўлчовлар ва тарозилар Туркистон бюроси” ташкил этилади. Шу билан бирга Тошкент шахрида савдо-сотикда кўлланиладиган ўлчов асбоблари ва тарозиларни Текшириш Палаткаси хам ташкил этилиб, унинг таьсир доирасига бутун Туркистон республикаси киритилган. 1924 йилда эса стандартлар ва ўлчов воситалари устидан дастлабки давлат назорати лабораториялари ташкил этилган. Шу йили Текшириш Палаткаси Ўрта Осиё Ўлчов асбоблари ва тарозилар палаткасига айлантирилди. Хозирги Ўрта Осиё давлатлари – Тожикистон, Туркманистон ва Киргизистон республикалари метрология хизматлари шаклланишида ушбу ташкилотнинг ўрнини алохида таькидлаш жоиз. Мамлакатимиз мустакилликка эришгач, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришнинг миллий тизимини шакллантиришга эхтиёж тугилди. Шу муносабат билан 1992 йил 2 мартда Ўзбекистон республикаси Вазирлар махкамасининг 93 – сонли “Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш тўгрисида”ги карори кабул килинди ва юртимизда стандартлаштириш давлат тизимининг асосий принциплари белгилаб берилди. 1993 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўгрисида”, “Метрология тўгрисида” хамда “Махсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўгрисида”ги Конунларининг кабул килиниши соха тарихида мухим вокеа бўлди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373 сонли “Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўгрисида“ги карори билан “Ўзстандарт” агентлигининг республикамиз иктисодий ривожланиш талабларига ва халкаро амалиётга мос тузилмаси ташкил этилди ва хозирда фаолият кўрсатмокда.
Ўлчашлар инсон фаолиятининг ажралмас бир бўлаги бўлиб, унинг ҳаётини ўлчашларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Киши эрта билан уйғонган заҳоти, биринчи навбатда вақтни белгилайди, чой ичганда эса ҳароратни, ишга ёки ўқишга кетаётганда масофани ва х.к.
Метрология бу ўлчовлар уларнинг бирликларини таъминлаш воситалари ва талаб қилинган аниқликка эришиш усуллари ҳақидаги фандир. ГОСТ 16263-70 га кўра метрология – ўлчашлар, уларни бирлигини таъминлашнинг усуллари ва воситалари ва талаб қилинадиган аниқликка эришиш усуллари ҳақидаги фан. Ўлчовларга бўлган эҳтиёж жуда қадим замонлардан бери пайдо бўлган. Қимматбаҳо тошлар оғирлиги ўлчанган карат бирлиги бизнинг давримизгача етиб келган.
Киев русида халқ орасида вершок узунлик бирлиги ишлатилган бўлиб узунлиги кўрсаткич бармоқнинг охирги буғин ўзунлигига тенг бўлган.
Пядь узунлик бирлиги, "пятерня", "пять" сўзларидан олинган бўлиб, керилган бош ва кўрсаткич бармоқлар орасидаги масофа. Шу билан бирга табиий ўлчовлар ҳам ўзининг келиб чиқиш тарихига эга. Улар ҳозирги вақтда кенг тарқалган вақт ўлчов бирликларидир. Астрономик кузатишлар асосида қадимги вавилонликлар йил, соат, ой бирликларини топишган.
Ер шарининг ўз ўқи атрофида айланиш даври улушининг 1/86400 қисмига тенг катталик секунд деб ном олган.
Эрамиздан олдинги II асрда Вавилонда вақт мина бирлигида ўлчанган. Мина бу сув соатидан оқиб тушган вақтга тенг бўлган, сувнинг оғирлиги 500 гр. га тенг бўлган.
Шундан сўнг минут сўзи келиб чиққан. 1824 йил узунлик бирлиги сифатида ярд қабул қилинган.
Савдо сотиқнинг ривожланиши нафақат ўлчовларни аниқлаштиришни, балки уларни денгизорти ўлчовлари билан мослаштириш, назорат текширув фаолиятини кучайтиришни ҳам тақозо этади.
10 лик асосда ўлчов тизимини қуриш ғояси ХVII асрда Францияда яшаб ўтган астроном Мутанга тегишли. Феодаллар ўзларининг ўлчов бирликларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган Францияда солиқлар йиғиш ва бож тўловларини ундиришда якдилликка эришиш масаласи долзарб бўлган. 1790 й. 8 майда Франция Таъсис йиғини ўлчов системасини ислоҳ қилиш ҳақида декрет қабул қилди ва Париж фанлар академиясига мос таклифлар ишлаб чиқишни топширди. Лагранж раҳбарлик қилган академия комиссияси ўлчов бирликларининг ўнлик тизимини таклиф қилди, таркибига Лаплас кирган бошқа бир комиссия узунлик ўлчови бирлиги сифатида ер меридианининг миллиондан бир қисмини қабул қилишни таклиф қилди. Ана шу ягона бирлик метр асосида метрик система шаклланди.
Майдон- м 2, ҳажм - м3, масса - кг (4оС температурада тоза сувнинг 1 дм3 даги массаси) ушбу метрик тизим асосида қабул қилинган.
1799 йил бу иш халқаро комиссия назорати остида кузатилиб Франция архивига топширилган.
Афзалликларига қарамасдан метрик система қийинчилик билан жорий қилинди.
Инсоният тараққиёт ривожланишининг илк даврлариданоқ «моддий» ўлчашлар ва ўлчаш бирликларининг катта аҳамиятини тушуниб билган.
Фан ва техниканинг ривожланиши ҳар хил катталикларнинг ўлчамларини муайян ўлчовларга қиёслаб киритишни тақозо эта бошлади. Бундай фаолият жараёни ва ривожланиши давомида ўлчашлар ҳақидаги фан, яъни метрология юзага келди.
Ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши ўлчаш воситалари ва усулларини мукаммаллаштиришни талаб эта бошлади. Ўлчашлар назарияси ҳамда воситаларнинг ривожини аниқлаб берган техника ютуқларининг учта асосий босқичини ажратиб кўрсатиш мумкин:
ишлаб чиқариш жараёнида қатнашадиган ва станокларга бириктирилган ўлчаш воситаларининг яратилишини талаб қилувчи технологик босқич (мануфактура ва машина ишлаб чиқаришнинг юзага келиши);
ишлаб чиқариш жараёнлари ривожлантириш шароитида фойдаланилаётган ўлчаш воситаларининг аниқлиги, ишончлилиги ва унумдорлигини кескин оширишни талаб қилувчи энергетик босқич (буг энергиясини ишлаб чиқариш ва ишлатиш);
замонавий фан ютуқларининг барчасини ўлчаш воситаларининг таркибига киритишни талаб қилган илмий-техникавий инқилоб (фанни ишлаб чиқариш билан боғлаш ва уни бевосита ишлаб чиқарувчи кучга айлантириш) босқичи. Бу босқичнинг алоҳида хусусиятларидан бири объектлар ва жараёнлар ҳолатини муайян параметрлар ёрдамида умумий бахоловчи ўлчаш тизимларини яратиш бўлиб, олинган натижаларни бевосита автоматик бошқариш учун фойдаланишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |