82
Ишлаб чиқаришни кенгайтириш чегаралари мавжуд эмас, дейди Т.Мальтус.
ортиқча ишлаб чиқариш (инқирозлар) тўғурисида
фикр юритиб, бу жараѐн умумий
бўлиши, ѐки иқтисодиѐтнинг айрим тармоқларида перманент (узлуксиз) ѐки вақтинча
бўлиши мумкинлиги айтилади. Охир-оқибат шуни айтиш мумкинки, Д.Рикардо ва бошқа
классик мактаб вакилларидан фарқли равишда, Т Мальтус бўйича нафақат хусусий, балки
умумий инқирозлар бўлиши башорат қилинади (бу тарихан исботланди).
Аммо барча
инқирозлар вақтинча бўлиб, улар ўткинчи деб қаралади.
Мальтус «Нуфус назарияси»га кўра, ишчиларнинг сонини камайтиришни таклиф
этган бўлса, ишламай ейдиганларнинг сонини оширишни жамият учун фойдали деб
ҳисоблайди.
Бу ғоялар аслида Сисмондига тегишли эканлиги кейинги бобларда изоҳланган.
Фақат Сисмонди капитализмдан воз кечиш ва майда ишлаб чиқаришни
ривожлантиришни таклиф этган бўлса, Мальтус капитализмдан воз кечмаган ҳолда,
аввало йирик ер эгалари ва руҳонийлар манфаатини таъминлашни қўллайди.
Мальтус ғояларидаги бу илмий чалкашликларга қарамасдан, унда бир қанча
ижобий фикрлар мавжуд. Ҳозирги даврда ривожланаѐтган мамлакатлардаги оғир аҳволни
тушунтиришда бу олимнинг қарашлари тўғри келади. Айниқса,
Корея Республикаси
ривожи ҳарактерлидир. Агар бу ерда 1950-60 йилларда аҳолининг ўсиши йилига 3 фоизни
ташкил этган пайтда иқтисодий рвожланиш паст бўлган бўлса, 90 йилларда аҳолининг
ўсиши 1 фоизга тушган пайтга келиб иқтисодий ўсиш кескин ошди. Марказий Осиѐ
мамлакатларида ҳам аҳолининг ўсиши катта бўлиб, иқтисодий ривожланиш
муаммоларини хал этишда бу олимнинг баъзи ғояларидан
фойдаланиш яхши самара
беради.
Мальтуснинг «Нуфус назарияси» XIX асрда жуда кенг тарқалди ва машҳур бўлиб
кетди. Ҳозирги даврда ҳам янги замонавий мальтусчилар Г.Бутуль, Н.Чемберлен,
П.Эрлих, У.Фогтлар Мальтуснинг «икки прогрессия» тўғрисидаги дастлабки
қарашларини бироз ўзгартириб, «аҳолининг қариб бориши», «аҳолининг энг мақбул
миқдори», «қимматли» ва «арзон» кишилар каби турли-туман ғояларини илгари
сурмоқдалар. Бу концепцияларда илмий-техника тараққиѐтининг оқибатлари,
атроф-
муҳитни мухофаза қилиш баҳонаси билан, Ер куррасида «ортиқча» одамлар кўпайиб
кетди, деб уларнинг сонини турли йўллар билан камайтириш режалари таклиф қилинди.
XXI аср бошида планетамизда 6
млрд
дан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда (1945
йилда аҳоли сони 2.5
млрд
эди) ва бу кўрсаткич тобора ортиб бормоқда. Энг муҳим ва
аянчли томони шундаки, кам ривожланган ва қолоқ давлатларда бу ўсиш тез бўлиб,
аҳолининг 75 фоизи шу давлатларга тўғри келади. Шунинг учун демография муаммоси
ҳозирда ҳам ниҳоятда долзарбдир. Бугунги кунда бу муаммони хал қилиш мақсадида
ҳатто оилани режалаштириш чора-тадбирлари таклиф қилинмоқда.
Лондон дорилфунунининг сиѐсий иқтисод профессори
Do'stlaringiz bilan baham: