92
зиддиятлари» масаласини биринчи бўлиб майдонга ташлади ва шундай қилиб таҳлилни
янада давом эттириш вазифасини қўйди.
Классик мактабга қарама-қарши ўларок майда товар ишлаб чиқарувчиларнинг
хонавайрон бўлаѐтганини, «ортиқча» аҳоли пайдо бўлаѐтганини, машиналар ишчиларни
сиқиб чиқараѐтганини кўрсатди, бироқ капитализм зиддиятларининг асл сабабини пайқай
олмади. С.Сисмонди классик мактабнинг кризислар бўлиши мумкин эмас ва капитализм
зиддиятлар нималигини билмайди деган мулоҳазаларини танқид қилди. Унинг тарихий
хизмати мана шундан иборат.
Шу билан бирга С.Сисмонди капитализмнинг илғор мазмунини, унинг
феодализмдан устунлигини тушунмади. У капитализмни романтик тарзда ғайри илмий
асосда танқид қилди, капиталистик тузумнинг имкониятларига майда буржуазия нуқтаи
назаридан баҳо берди. У капитализмни тартибга солиш, майда ҳунармандларнинг цех
тузуми тарзида орқага қайтиш эҳтимоли бор, деганларида ҳам майда буржуача романтизм
намоѐн бўлди. С.Сисмонди революцияга қарши, у капитализмни ислоҳ қилиш, уни тийиб
туриш тарафдори.
Миллий даромад ва капитал С.Сисмондининг иқтисодий қарашлари тизимида
етакчи муаммодир. У ўзининг «Сиѐсий иқтисоднинг янги ибтидолари» асарининг
дастлабки уч бобини айни шу муаммога бағишлайди. А.Смитдан кейин С.Сисмонди ҳам
даромадларнинг уч турини: фойда, рента ва иш ҳақини алоҳида ажратиб кўрсатади,
дастлабки икки турни умумлаштириб, устама қиймат тушунчасидан фойдаланади, уларни
ички маҳсулотдан чегирма деб ҳисоблайди. Бироқ С.Сисмонди шу тариқа қўшимча
қиймат назариясини майдонга ташлади деб айтиш учун асос йўқ. У иш ҳақи ишчи
маҳсулотининг жами қийматига тенг бўлиши керак деб айтиш билан бирга шу заҳотиѐқ
капиталистнинг капитал яратиш соҳасидаги «дастлабки меҳнати» учун унга одилона
мукофот деб, рентани эса ернинг эҳсони деб эълон қилади. А.Смитнинг иқтисодий
тараққиѐт давомида иш ҳақи ошиши хусусидаги умидига С.Сисмондининг
қўшилмаганлиги унинг ижобий жиҳатидир.
Якка тартибдаги даромадлардан С.Сисмонди «бойликлардан олинган фойда» ва
ишчи иш ҳақининг йиғиндиси бўлмиш миллий даромад муаммосига ўтади. Бу миллий
даромад билан ялпи маҳсулотни айнан бир нарса деб билганлиги унинг асосий назарий
хатосидир. Агар у бирламчи маҳсулотда А.Смитнинг изидан бориб уч қисмдан: хом
материалнинг ва меҳнат қуролларининг ўрни қопланишини, иш ҳақи ва фойдани
ажратган бўлса, йиғинди маҳсулотдан фақат сўнгги икки қисмни ажратади. Доимий қисм
йўқ бўлиб кетади.
Капитал деганда С.Сисмонди ишлаб чиқариш запасларини (ишлаб чиқариш
воситаларини) тушунади. У капитал жамғарилишини тежамкорлик билан боғлайди.
С.Сисмонди асосий машиналар, иш қуроллари ва айланмалар, уруғлик, хом ашѐ, иш ҳақи
капиталини бир-биридан ажратиб, А.Смитнинг ҳамма хато ва ютуқларини такрорлайди.
У капитални доимий ва ўзгарувчи капиталга ажрата билмади. Охир-оқибатда С.Сисмонди
капиталнинг миллий даромаддан фарқини изоҳлай олмади ва бунинг устига А.Смитнинг
шу иккиси ўртасидаги тафовутни назарий жиҳатдан исботлаш йўлидаги интилишларини
писанд қилмай, орқага қадам ташлади.
С.Сисмонди капиталистик аҳоли нуфуси жараѐнини таҳлил этишга ҳаракат қилди.
У иқтисод фанида биринчилардан бўлиб фойдани кўпайтириш манфаатлари йўлида
машиналарни жорий этиш ишсизлар вужудга келишига олиб боради, ишсизларнинг
мавжудлиги эса ишлаб турганларнинг аҳволини ѐмонлаштиради деган фактни тан олди.
Аммо С.Сисмонди ортиқча аҳолини капиталистик фабрика механизмининг зарур
таркибий қисми деб билмади. С.Сисмонди капиталистик фабрика чор-ночор ишчини
келажакка бокуанда «
Do'stlaringiz bilan baham: