“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

 
Аҳоли ўсишини чекловчи 
омиллар 
давом 
Олдини олиш чоралари:
туғилиш камайиши 
Реал омиллар:
Ўлим ортиши 
эттириш 
 
инстин- 
Аҳлоқий
ҳарактердаги 
чеклашлар 
Соғлиқ 
 пастлиги 
Ноўрин
ҳаѐт 
Камбағаллик
кти 
Тирикчилик воситаларининг чекланганлиги 
Шундай қилиб, Мальтус таълимоти бўйича, жамият иллатлари инсониятнинг 
беихтиѐр қисматидир. Назарий жиҳатдан бу фикрларда ҳеч қандай илмийлик ва янгилик 
йўқ. Бу «қонун»даги асосий ғоялар унгача бўлган олимлардан тўғридан-тўғри уғриланган 
(
плагиат
), чунки ўз даврида Стюарт, Уоллес, Таунсенд ва бошқалар бу масалани ѐритган 
эдилар. Мальтуснинг бу ниҳоятда реакцион хулосалари қаттиқ танқидга учради. 
Туғилишни камайтириш учун у никоҳ ѐшини оширишни, давлат томонидан болаларга 
бериладиган нафақаларни бутунлай бекор қилишни таклиф этди. 
Мальтус бу танқидлардан хулоса чиқариб, 1820 йилда ўз асарини қайта ишлаб 
чиқди ва унда ўз фикрларини анча юмшатишга интилди; айниқса устига дам-бадам 
ѐғилиб турадиган ва аҳолини ўлимга маҳкум этадиган бало-офатларни зарурий деб 
ҳисоблашдан воз кечди ва кечирим сўради, уни нотўғри тушунганликларини айтиб ўтди, 
аммо у ўзининг бош фикрини инкор этмади. 
Мальтус марказий ғояси, яъни аҳоли сони ўсиш суръатларининг жамият 
фаровонлигига таъсири принципда тўғри ва долзарбдир. Аммо олим томонидан берилган 
прогноз (истиқбол) лар бахтимизга нормал бўлиб чиқди. Ҳар 20-25 йилда аҳолининг икки 
марта кўпайиши инсониятни тўла қашшоқликка маҳкум этиши керак эди. 
Мальтус «доктринаси» аввало методологик жиҳатдан хато эди, чунки ҳеч қандай 
исботсиз табиат қонунлари жамият ҳаѐтида қўлланилади, ваҳоланки инсонлар ўсимлик ва 
хайвонот дунѐсидан фарқли ўлароқ фақат истеъмол қилмайдилар, балки ўзлари ишлаб 
чиқарадилар ва тирикчилик воситасини кўпайтириш имкониятларига эгадирлар. Шуни 
эслаб ўтиш жоизки, ўз даврида Петти ва Смит мамлакат бойлигининг асоси унумли 
меҳнат билан шуғулланувчи аҳоли эканлигини исботлаб берганлар. Мальтус 
классикларнинг бу фикрини инкор этади. Ундан ташқари, Мальтус ўзи очган қонунни 
абадий деб эълон қилади. Аслида эса капитализм даврида ортиқча ишчи кучи ҳисобига 
аҳолининг нисбий ортиқчалиги юзага келади, бу ерда аҳолининг нисбий ортиқчалиги 
аҳолининг абсолют ортиқчалиги деб кўрсатилган. 
Мальтус прогрессиялари эса статистик ва амалий (фактик) материалларни 
очиқдан-очиқ соҳталаштиришдир (фальсификация). Унда берилган маълумотлар 
АҚШнинг XVI-XVIII асрлардаги аҳоли ўсишига нисбат сифатида келтирилади, бу 
мамлакат аҳолисининг асосан Европа аҳолисининг эммиграцияси ҳисобига кўпайганлиги 
ҳақидаги «арзимас» факт эса ҳисобга олинмаган (табиий ўсиш бор, эммиграция бор). 
Мальтус ўз фикрини «исботлаш» учун «
тупроқ унумдорлигининг пасайиб бориши
» 
назариясидан фойдаланади. Бу назарияга кўра, ерга сарфланган қўшимча капитал гўѐки 
маҳсулотни пропорционал тарзда кўпайтиришга имкон бермас эмиш, бинобарин одамлар 


81 
ўзларини озиқ-овқат ва бошқа товарларга бўлган этиѐжларини қондирадиган 
маҳсулотларни тўла ҳажмда етиштира олмайдилар. Шу тарика маҳсулотларнинг 
етишмаслиги табиатнинг табиий-биологик қонунлари билан изоҳлаб берилади. Бу 
«қонун»да жон бор албатта, масалан бир гектар ер билан дунѐни боқиб бўлмайди, лекин 
илмий-техника тараққиѐти туфайли кўпгина давлатлар ердан ниҳоятда унумли 
фойдаланиб озиқ-овқат ва бошқа муаммоларни хал этмоқдалар. Демак, бу «қонун» ҳам 
назария, ҳам амалиѐт томонидан инкор қилинади. Бунга «кўк инқилоб»ни мисол 
келтириш мумкин. 
«Кўк инқилоб» 1960 йилларнинг охирида пайдо бўлди, у қишлоқ хўжалигида 
илмий-техника тараққиѐтини қўллаш йўли билан унинг махсулдорлигини оширишни 
англатади. Бу жараѐн 1950 йилларнинг ўрталарида доннинг юқори хосилли гибрид 
навлари кашф қилиниши билан боғлиқ. 
Бир қанча мамлакатлар «кўк инқилоб»дан фойдаланиб анча катта ютуқларни қўлга 
киритдилар. Масалан, Ҳиндистон 70 йилларнинг охири ва 80 йилларнинг бошида ўзини 
ўзи дон билан таъминлашга эришди. Бу ерда 1976 йилда 120 миллион тонна дон олинди, 
бу 1950 йилга нисбатан 2.5 марта кўпдир, 1989 йилда эса 200 миллион тоннага яқин дон 
олинди, шундан 165 миллион тоннаси гуруч ва буғдойдир. 
Филиппинда 1965-89 йилларда шоли хосилдорлиги бир неча марта, яъни 1.7 млн 
тоннадан 9.5 млн тоннага ўсган бўлса, Индонезияда бу кўрсаткич гектарига 18.1 
центнердан 42.3 центнерга ўсди. ХХР да йилига 430-465 млн тонна дон олиниши 
натижасида бу ерда 1 млрд 250 млн кишилик аҳоли учун озиз-овқат муаммоси асосан ҳал 
этилган. 
Қиймат ва даромад назарияси. 
Мальтус иқтисодиѐтнинг бир қанча бошқа масалалари бўйича ҳам ўз фикрларини 
беради, унинг айниқса қиймат, даромад, фойда ва реализация буйича ғоялари диққатга 
сазовордир. Мальтус бу масалаларни ҳал этишда Д.Рикардонинг ғояларига қарши чиқди 
ва бунда А.Смитдан фойдаланди. Унингча товарнинг қиймати шу товарни сотиб олишга 
кетган меҳнат билан аниқланади. Мальтус ғоясининг «янгилиги» шу «қиммат ўлчови »ни 
изоҳлашдир. Смитнинг фикрича, товарни сотиб олиш учун сарфланган меҳнат, уни 
ишлаб чиқаришга кетган меҳнатга тенгдир. Мальтуснинг фикрича, товарлардаги меҳнат 
миқдори уни ишлаб чиқаришга кетган ҳаражатлардан иборат билиб, бу кўрсаткич тирик 
ва жонсиз меҳнат плюс авансланган капиталга фойдадан жамланади. Бунда қийматнинг 
ҳосил бўлиши ишлаб чиқариш соҳасидан муомала соҳасига кўчирилади, истеъмол 
қиймати эса алмашув қиймати билан қориштириб юборилади. Мальтус товарнинг 
қийматини ишлаб чиқариш ҳаражатларидангина иборат деб кўрсатади ва ҳаридор товар 
сотувчига иш ҳақидан ташқари фойдани ҳам тўлаши керак, деб уйлайди, фойда товарнинг 
қийматига номинал қўшимча, деб ҳисобланади. Фойда меҳнатдан ажратиб қўйилади, 
яъни капиталистнинг фойдаси қўшимча эмас, балки товарни ўз қийматидан ортиқча 
сотиш туфайли пайдо бўлади, ноэквивалент айирбошлашнинг мавжудлиги исботланади. 
Шундай қилиб, аслида меркантилизм ғояларига қайтиш рўй беради, қийматнинг ҳосил 
бўлишида меҳнатнинг роли иккинчи даражали қилиб кўрсатилади. 
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари концепциясидан реализация назарияси (такрор 
ишлаб чиқариш) ҳам келиб чиқади ва унда жамиятда ер эгалиги, руҳоний, чиновник, 
солдат ва бошқа шаҳсларнинг мавжудлиги оқланади. Аслини олганда бунда инқирозлар 
муаммоси изоҳланиб, 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish