“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи


Меркантилизм тўғрисидаги мулоҳазалар»



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

Меркантилизм тўғрисидаги мулоҳазалар» 
ва
 
«Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси
» (1936й.) номли асарларида 
меркантилизмнинг айрим ғояларини қўллайди, унда «амалий донолик» куртаклари 
борлиги таъкидланади. Экспортнинг импортдан кўплиги, олтинларнинг оқиб келиши эса 
пулга таклифни кучайтириб, фоиз ставкаларини пасайтиради ва шу билан инвестиция ва 
бандликни рағбатлантиради. Кейнс шуларни «
меркантилизм доктринасидаги илмий 
хақиқат уруғлари
» деб атайди. Умуман, Ж.М.Кейнс мавжуд шароитларда классик мактаб 
ақидалари иш бермаслигини таъкидлайди, ҳозирги тил билан айтганда бозор 
муносабатлари автоматик равишда барча зиддиятларни ҳал эта олмайди, шу сабабли 
давлатнинг иқтисодиѐтга фаол иштирок этиши таклиф этилади (булар ҳақида тўла 
маълумот кейнс берилади). 
Кейнс ўзини меркантилистлар билан яқинлаштирувчи тўрт соҳани берди: 
1. Меркантилистлар мамлакатдаги пул массасини оширишга интилиб, ссуда 
фоизини пасайтириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни ўйлаганлар; 
2. Меркантилистлар баҳолар ошувидан қўрқмаганлар ва юқори баҳолар савдо ва 
ишлаб чиқаришни кенгайтиришини рағбатлантирган. Кейнснинг фикрича, «мўътадил 
инфляция» иқтисодий фаолликни қўллаб-кувватлайди; 
3. Меркантилистлар «пулнинг етишмаслиги ишсизликнинг сабабчиси эканлиги» 
тўғрисидаги тушунчанинг асосчилари бўлганлар. Кейнснинг фикрича, банк ва давлат 
бюджети камомадини кредит экспансиясини ошириш йўли билан пул микдорини 
ошириш ишсизликка қарши кўрашишда муҳим қурол бўлиши мумкин. Ишсизлик бир 
қанча объектив сабабларга боғлиқ эди, масалан аграр соҳада у кўпинча мавсумий эди, 
яъни қишлоқ хўжалиги ишларининг тугашига ѐки кам ҳосилли йилларга тўғри келади. 
Хатто саноатда ҳам бу холат қайд этилади, яъни дарѐдаги қишки музлар ѐки баҳорги 
тошкинлар сув тегирмонларини тўхтатиб қуйганидек; 
4. Меркантилистлар ўз сиѐсатларининг миллий ҳарактери ва унинг урушлар очиш 
йўналишини очиқдан-очиқ намоѐн қиладилар. Кейнс протекционизм мазкур мамлакатда 
ишсизлик муаммосини ҳал этишга ѐрдам бера олади деб ҳисоблаган ва иқтисодий 
миллатчилик тарафдори бўлган. 
Бунга яна бир масалани, бешинчи моддани ҳам қўшмоқ керак, чунки давлат бу 
ҳолатда иқтисодиѐтда муҳим роль ўйнайди. Буни Кейнс ўз-ўзидан равшан нарса деб 
тушунган бўлса эҳтимол. Маълумки, XX аср 60-70-йиллари мустамлакачилик тизимининг 
емирилиши ва кўплаб янги мустақил давлатларнинг вужудга келиш даври ҳисобланади. 
Бу даврда «номеркантилизм» ғоялари илгари сурилмоқда. Ёш, ривожланаѐтган 


39 
давлатларнинг кўпчилигида иқтисодиѐтда давлат секторининг катталиги, халқ 
хўжалигида режа ва дастурлар мавжудлиги, миллий саноатни божхона тарифлари билан 
ҳимоя қилиш ва бошқа чоралар «номеркантилистик» ҳисобланади. Икки томонлама савдо 
шартномалари, давлат заѐмлари йўли билан индустриализацияни молиялаш, баҳоларни 
тартибга солиш ва монополиялар даромадини чеклаш ҳам шу таълимотга тўғри келади. 
90-йилларда бошланган, илгариги социалистик ривожланиш йўлидан бораѐтган 
давлатларнинг бозор муносабатларига ўтиш давридаги иқтисодий сиѐсати ҳам кўп 
жихатдан юкорида келтирилган ҳолатларга жуда ўхшашдир. Айниқса, тадрижий 
(эволюцион) йўлни танлаган давлатларда бу сиѐсат анча кучлидир (бу тўғрида керакли 
маълумотлар кейин берилади). Шу сабабли меркантилизм таълимотини ҳар томонлама 
ўрганиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамият касб этади. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish