35
Меркантилистларнинг қарашлари шу даврдаги иқтисодий ривожнинг ҳақиқий қонуният
ва талабларини изхор этган. Нима учун «бойлик», яъни истеъмол қилинаѐтган ва
жамланаѐтган бойликлар (яъни истеъмол қийматлари) бир мамлакатда бошқасиникидан
тезроқ ўсади?
Корхона ва айниқса давлат миқѐсида бойлик тезроқ кўпайиши учун нима қилиш
мумкин ва зарур? деган савол туғилади. Меркантилистлар шу саволга жавоб беришга
ўриндилар.
Давр тақозоси туфайли саноат ҳали феодалистик, аниқроғи капитализмгача бўлган
шаклда эди ва саноат капитали ҳали етакчи эмас эди, асосий капитал савдода тўпланди.
Шу даврда Ост-Индия, Африка ва бошқа колонияларнинг асосий мақсадлари савдо билан
боғлиқ эди. «Миллий бойликка» асосан ва кўпроқ савдо капитали сифатида қаралган ва
асосий иқтисодий категория - алмашув қийматига катта эътибор берилган.
Арасту, Ибн Халдун ва бошқа олимларга тегишли бўлган эквивалент (тенг)
алмашув тамойили меркантилистларга ѐт эди. Аксинча уларнинг фикрича алмашув
табиатан тенгсиз, яъни ноэквивалентдир. Бу ғоянинг келиб чиқиши тарихан бўлиб, улар
алмашув деганда биринчи навбатда ташқи савдо алмашувини тушунишган, айниқса
ривожда ортда қолган халқлар ва мустамлакалардаги алмашув олдиндан тенг бўлмаган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бошқа йўналиш (Арасту), ўрта асрдаги
тадқиқотчилардан фарқли равишда меркантилистлар қийматнинг меҳнат назариясини
ривожлантирмадилар. Уларнинг фикрича, капиталнинг ўсиши ва жамғарилиши алмашув
туфайли, айниқса ташқи савдо туфайли рўй беради, лекин улар кўп масалаларни тўғри
ҳал этишга интилганлар. Меркантилизм бу даврда халқ манфаатларидан йирок сиѐсатни
олиб бораѐтганлиги очиқдан-очиқ маълум бўлиб қолди. Баъзи бир инглиз муаллифлари,
масалан
Ж.Чайлд, У.Темл
бошқача йўл, яъни ссуда капитали миқдори (фоиз)ни
камайтиришни
таклиф этган. Меркантилистларнинг ғоялари буржуа сиѐсий
иқтисодининг аввалги давр қарашларини акс эттиради, чунки улар асосий эътиборни
муомала соҳасига қаратган эдилар (бойлик асосан ишлаб чиқариш соҳасида юзага келади,
буни кейинроқ кўрамиз). Меркантилизм турли давлатларда асосий соҳаларда бир хил
намоѐн булса ҳам ўзига хос миллий хусусиятларга ҳам эга. Капиталистик ишлаб
чиқаришга имкони борича кўпроқ аҳолини жалб этиш муҳим деб ҳисобланган, чунки
реал иш ҳақи паст бўлган шароитда фойда келиши ошади ва капитал жамғарилиши
тезлашади.
Пул тизимини тартибга солиш, бу борада давлатнинг ролини ошириш қўлланган.
Айрим мутахассислар, Т.Манн четга нодир металлар чиқаришга рухсат бериш тарафдори
эди. Унинг фикрича, деҳқон ҳосил олиш учун ерга дон сепиши керак бўлгани каби,
савдогар ҳам четга пул олиб чиқиши ва унга чет эл товарларини сотиб олиши, уни кўплаб
олиб келиб, яна қайтадан сотиши ва янги қўшимча пул ишлаб, миллатга фойда
келтириши керак. Мамлакат қуйидаги халқаро алмашув йўллари билан фойда олиши
мумкин: товарлар, хизматлар, нодир металлар экспорти ѐки инвестиция шаклида капитал
импорти (чет элдаги капитал фойдаси шаклида ҳам бўлиши мумкин). Давлат сарфлари
қуйидагича: товарлар импорти, яширин импорт, нодир металлар импорти ва чет эл
активлар шаклидаги капитал экспорти. Одатда бу икки ҳолат тенг бўлади. Аммо
меркантилистлар шу йўл билан фойда олиш мумкинлигига ишонганлар, бу бироз хато
фикрдир (қуйида кўрилади).
Меркантилизм таълимот сифатида ҳам, иқтисодий сиѐсатдаги йўналиш сифатида
ҳам турлича эди: эскираѐтган феодал муносабатларга қарама-қарши ва янги буржуазияни
қўллаш орқали ўз даври учун прогрессив бўлган илк капитализмнинг шаклланишига
яхши имконият яратди. Аммо Францияда Людовик XIV («Давлат бу мен» деган) ва
Кольбер томонидан мануфактураларни кўпайтириш усули миллий саноатни
ривожлантириш учун эмас, абсолютизмни мустаҳкамлаш, қирол хонадонининг сарф-
ҳаражатларини қоплашга қаратилди. Германиядаги
Do'stlaringiz bilan baham: