133
Монополизацияга у ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга
ѐрдам беради, деб
устунворлик бериш етарли эмас, яъни адолат масаласи
ҳам қўйилиши керак. Иқтисодиѐт тарихида «самарадорлик» ва «адолат» ни
қандайдир йўл билан ажратишга интилиш катта хомхаѐлликдир.
Робинсон ўзининг тадқиқотлари натижасида ҳаѐтий чора-тадбирларни
ҳам ишлаб чиқса бўлар эди масалан, номукаммал рақобат
туфайли
аниқланган қарама-қаршиликларни бартараф этиш учун давлатнинг
иқтисодиѐтга аралашуви нималардан иборат бўлмоғи керак эди.
Бундай саволга жавобни уч йил ўтгач бошқа қембриж мактаби вакили
Ж.М.Кейнс берди.
4. МОНЕТАРИЗМ ВА НЕОЛИБЕРАЛИЗМ ЭВОЛЮЦИЯСИ
Неолиберализм кейнсчилик билан деярли бир вақтда пайдо бўлди ва
ХХ асрнинг 30- йилларида иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга
солишнинг мустақил қарашлар мажмуасидан иборат.
Илмий назария ва
амалий ҳаѐтда неолиберал иқтисодий жараѐнларга давлатнинг маълум
даражада аралашуви туфайли чекланмаган эркин рақобат ғоясининг
устуворлигига асосланади. Агар кейнсчилик иқтисодиѐтда давлатнинг фаол
аралашувини бошиданоқ зарур деб қараса, неолиберализм давлатнинг
нисбатан пассив тартибга солишини қўллайди.
Кейнсчилик моделларида
иқтисодиѐтнинг турли соҳаларини инвестициялаш, ҳукумат буютма ва
ҳаридлари ҳажмини
кенгайтириш, солиқ сиѐсатини кучайтириш бўйича
давлат чора- тадбирлари мажмуасига устуворлик берилади. Бу сиѐсатнинг
ўнта кенг қўлланилиш оқибатлари иқтисодий тарихдан маълум бўлган
давлат бюджети камомади ва инфляцияга олиб келишида кўринади.
Неолибералистлар иқтисодиѐтни либераллаштиришни, эркин баҳо
шаклланиш принципларидан фойдаланишни, иқтисодиѐтда хусусий мулк ва
нодавлат тўзилмаларининг етакчи бўлишини қўллайдилар.
Давлатнинг
иқтисодиѐтни бошқаришдаги ролини эса «тунгги қоровул» ѐки «спорт
судьяси» қабилида бўлиши кўзда тутилади. Бу йўналишнинг йирик вакили
Л.Эрҳард фйтганидек «Рақобат мумкин бўлган ҳамма ерда, тартибга солиш -
зарур бўлган ерда» амалга ошуви керак. Давлатнинг иқтисодиѐтдаги
иштироки чекланган бўлиб, тадбиркорларнинг эркин ва мўътадил фаолияти
иқтисодиѐтдаги мувозанатни сақлашнинг асосий шарти сифатида қаралади.
ХХ асрнинг 30-йилларида давлатнинг иқтисодиѐтга аралашувини
чеклаш мақсадида муқобил неолиберал марказлар ташкил этилди. Бунинг
сабаби шундаки, 2-жаҳон уруши арафасида пайдо бўлаѐтган милитаристик
ғоялар ниҳоятда кучли бўлиб, кўп мамлакатларда (Германия, Италия, АҚШ,
Буюк Британия...) давлатнинг иқтисодиѐтга аралашуви кескин кучаяди.
Неолиберализмнинг энг йирик марказлари Германия, АҚШ ва Англияда
вужудга келиб, шунга мувофиқ Фрайбург мактаби (етакчи
вакиллари -
В.Ойкен, В.Рѐбке, А.Рюстов, Л.Эрҳард ва б.), Чикаго мактаби, уни «монетар
мактаб» деб ҳам атайдилар (етакчи вакиллари - Л.Мизес, М.Фридмен, А.Швари
ва б.), Лондон мактаби (етакчи вакиллари - Ф.Хайек, Л.Роббинс ва б.).
134
Францияда неолиберал ғояларнинг таниқли вакиллари сифатида
иқтисодчилар Ж.Рюэфф, М.Алле ва бошқаларни келтириш мумкин. Бу
олимлар ўша давридаѐқ ягона илмий-амалий платформани ишлаб чиқиш
учун ҳаракат бошладилар. 1938 йили Париждаги конференцияда
неолиберализмнинг асосий принциплари халқаро кўламда эълон қилинди. Бу
неолибералларнинг йиғилиши (форуми) «
Do'stlaringiz bilan baham: