“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

Жон Мейнард Кейнс
(1884-1946) шуҳрат 
қозонди. Иқтисодчи, давлат арбоби бўлган Кейнс Итон ва Кэмбридж 
университетларида иқтисодиѐт ва математикадан таълим олди, А.Маршалл 
қўлида ўқиди (1902-1906, 1909-1915 йилларда ўқитувчилик қилди, 1920 
йилдан Кэмбридж университетида профессор, 1913-46 йилларда иқтисодий 
журнал муҳаррири бўлиб ишлади. 1909 йил «Индекс услуби» иқтисодий 
мақоласи, 1913 йилда унинг биринчи асари - «
Пул муомаласи ва 
Ҳиндистон молияси
» китоби чоп этилди. 1919 йилда «
Версаль тинчлик 
шартномасининг иқтисодий оқибатлари
» нашр этилиши билан у 
иқтисодчи сифатида кўпчиликка танилди. Бу асарида у шартномага нисбатан 
бир қанча танқидий фикрлар билдирган эди. Кейнс 20-30 йилларда 
иқтисодиѐтга оид бир нечта китоблар ѐзди («Эҳтимоллик тўғрисидаги 
рисола» (1921), «Пул ислоҳоти тўғрисида рисола» (1923), «Мистер 
Черчелнинг иқтисодий оқибатлари» (1925), «Эркин тадбиркорликнинг 
интиҳоси» (1926), «Пул тўғрисидаги рисола» (1930) ва бошқалар), аммо унга 
машҳурлик келтирган бош асари - «
Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг 
умумий назарияси
» (1936) китобидир. 1940 йилда «
Уруш ҳаражатларини 
қандай қоплаш мумкин
» деган китоби ҳам нашр этилди. Бу асарлардаги 
бош масала капитализмни оқлаш, унинг инқирозларсиз ривожини 
таъминлашнинг абадийлигини исботлашга ўринишдир. Унинг яратган 
назарияси иқтисодиѐт таълимотлари тарихида алоҳида ўрин эгаллайди ва бу 
ўзига хос инқилоб бўлиб, ҳозирги даврда ҳам аҳамиятлидир. Кейнс асосий 
асарининг бошидаѐқ классик мактабга қарши эканлигини баѐн этди. 
Кейнс таълимотининг асосий ва янги ғоя шуки, бозор иқтисодий 
муносабатлари тизими мукаммал ва ўз-ўзини автоматик равишда тартибга 
сола олмайди. Шу сабабли максимал даражада бандликни ва иқтисодий 
ўсишни фақат давлатнинг иқтисодиѐтга фаол аралашуви таъминлай олади. 
Бу иш давридаги амалий иқтисодиѐтдаги конкрет аҳвол билан чамбарчас 


144 
боғлиқ эди. Етакчи олимларнинг таъкидлашича (Ж.К. Гэлбрейт, М.Блауг), 
фирмалар, монополия ва олигополиялар фаолиятидаги тенгсизлик нисбатан 
кичик доирадаги одамларнинг фаолияти билан боғлиқ, бу тенгсизлик 
принципида давлатнинг аралашуви билан тўзатилиши мумкин эди.
Аслида у иқтисодчи Альфред Маршаллнинг - Кэмбридж мактабининг 
давомчисидир, аммо ѐндошув бошқача. Асосий назарий муаммолар қиймат, 
капитал, иш ҳақи ва бошқалар бўйича асосланади. Психологик омилларнинг 
устунлигига ишонади ва қийматнинг меҳнат назариясини, қўшимча 
қийматни инкор этади, уни ишлаб чиқариш омиллари концепцияси билан 
алмаштиради. Кейнс капитализм бозор иқтисодий иллатларини тўғрилаш 
учун давлатнинг иқтисодиѐтга фаол аралашуви тарафдори бўлиб чиқди. 
Ваҳоланки, аввалги олимлар (классик мактаб) буни инкор этганлар ва 
инқирозни тасодифий воқеа деб ҳисоблаганлар. Аввалги тадқиқотчилардан 
фарқли равишда «самарали талаб»ни, яъни истеъмол ва жамғаришни 
биринчи ўринга қўяди. Юқорида қараб чиқилган иқтисодий таълимотлардан 
бири - меркантилизимда давлатнинг иқтисодиѐт (сиѐсат)га аралашуви талаб 
этилади, протекционизм иқтисодий сиѐсати шуни талаб этади. Ж.М.Кейнс у 
яратган концепцияга меркантилистларнинг таъсирини имкор этмайди. 
Иккала таълимотдаги умумий ғоялар қуйидагилардан иборат:
Мамлакатда пул масаласини кўпайтириш учун интилиш (пулнинг қадрини 
бироз пасайтириш), ва шунга муаофиқ ссуда фоизини камайтириш ва ишлаб 
чиқаришга инвестицияларни қўйишни рағбатлантириш воситаси сифатида, 
баҳо (нарх-наво)лар ошувини қўллаш (савдо ва ишлаб чиқаришни 
рағбатлантириш усули сифатида), пулнинг етишмаслиги ишсизлик сабаби 
деб тан олинади иқтисодий сиѐсатнинг миллий (давлат) ҳарактерига эга 
эканлиги тушунилади. У тадқиқотнинг макроиқтисодий услубини, яъни 
макроиқтисодий кўрсаткичлар бўлган миллий даромад ва жамғармалар 
ўртасидаги боғланиш ва нисбатларни тадқиқ қилиш ғоясини илгари сурди. 
Бу тадқиқот усули ўз даврида физиократлар (Ф.Кенэ, А.Тюрго) К.Маркс 
томонидан қўлланилган Кейнсгача микроиқтисодий ѐндашув, яъни алоҳида 
хўжалик объектлари бўлган фирмалар иқтисодиѐтини таҳлил этиш расм 
бўлган эди. Фирманинг ривожи миллат мамлакат равнақи билан бир деб 
қаралар эди. Асосий эътибор умумий иқтисодиѐтга эмас, балки фирмага 
қаратилган эди. Кейнс таълимоти иқтисодий сиѐсат билан чамбарчас 
боғлиқдир. Агар Маркс капиталистик тизимнинг емирилишини ба1шорат 
қилган бўлса, Кейнс капитализм муҳандиси сифатида уни таъмирлаш 
йўлини аниқлаб берди. Давлат томонидан рағбатлантираладиган талаб 
«самарали талаб» концепцияси илгари сурилади. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish