“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

 
 
3. КЕЙНСЧИЛИК ВА НЕОКЕЙНСЧИЛИК 
 
Ж.М.Кейнс ғоялари унинг издошлари томонидан .давом эттирилди ва 
уч оқимга ажралди, биз оқимларни кейнсчилик деб атаймиз.
Кейнс таълимоти айниқса АҚШда катта шуҳрат қозонди. Гарвард 
университети 
профессорлари 
Э.Хансен 
(1887-1975), 
С.Ҳаррис, 
Ж.М.Кларкларнинг асарларида бу ғоялар ривожлантирилди ва дастлаб янги 
кейнсчилик, кейинроқ эса ортодоксал кейнсчилик деб аталди. Кейнс 
қоидалари асосан тўлиқ қабул қилинди, аммо масалан, Хансен томонидан 
стагнация назарияси билан тўлдирилди. 
Хансеннинг фикрича, капитализм қийинчиликлари унинг ички қарама-
қаршиликларидан эмас, балки «ташқи импульслар»нинг сусайганлиги 
туфайлидир. Давлат ҳаражатларини ўстириш учун солиқларни ошириш 
таклиф этилади, уларнинг фикрича иш ҳақининг 25-30 фоизи эмас, балки 60 


149 
фоизини солиқ сифатида олиш, шунингдек «меъѐрдаги инфляция» ҳам 
таклиф этилади. 
Э.Хансен, Ж.М.Кларк ва бошқалар мультипликатор концепциясини 
тўлдирдилар. Мультипликаторлар таъсири кейинги қатор даврларда ҳам 
бўлади, яъни уни узлуксиз жараѐн деб қарадилар. 
Янги кейнсчилар самарали талабдан ҳам юқори кескин ўсишни 
тушунтиришга ҳаракат қиладилар. Улар мультипликатор принципини 
акселерация
принципи билан тўлдирдилар. Бу принципга кўра, аниқ-тиниқ 
шароитларда даромадлар ўсиши инвестициялар ўсишига олиб келишини 
кўрсатувчи 
коэффицент 
(мультипликатор 
тушунчасига 
тескари). 
Мультипликатор принципига кўра инвестициянинг қандай ишлатилиши 
жуда муҳим аҳамиятга эга эмас, у иш билан бандликни таъминлаб, 
даромадни ошириши керак. Янги кейнсчилар эса инвестициянинг қандай 
ишлатилишига 
катта эътибор бериб, индустрлашган инвестиция 
тушунчасини киритдилар. Акселератор инвестиция ўсишининг даромад 
ўсишига, яъни инвестициядан кейинги ва ундан олдинги даромадларнинг 
фарқлари нисбати билан аниқланади.
Янги принципнинг моҳияти шундаки, баъзи бир асбоб-ускуна, машина 
ва механизмлар ишлаб чиқариш учун нисбатан ўзоқ вақт талаб этилади, шу 
муддатни кўтиш мазкур машиналар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга 
психологик (руҳий) таъсир этади, бу эса реал талабдан ортиқ бўлади ва 
инвестицияга талаб ҳам ортади.
Мультипликатор ва акселератор ғояларига асосланиб иқтисодиѐтнинг 
узлуксиз ўсиш схемаси ишлаб чиқилди, унинг асосида давлат капитал 
қўйилмалари ѐтади. Давлат бюджети капиталистик иқтисодиѐтда тартибга 
солинадиган бош механизм ҳисобланади. 
Солиқлар иқтисодиѐт ўсганда ошади ва инқирозлар даврида камаяди. 
Давлат тўловлари эса аксинча, инқироз даврида ошади ва ўсиш даврида 
камаяди. Шу йўл билан Хансеннинг фикрича самарали талаб ҳажми 
меъѐрлашади. Бунда хусусий капитал қўйилмаларини тартибга солиш ва 
давлат ҳаражатларини шароитга қараб ўзгартириш чегаралари ҳам 
белгиланади. Ўсиш даврида давлат ҳаражатларини чеклаш, инқирозлар 
даврида уни ошириш ва шу йўл билан хусусий ҳаражатларни 
компенсациялаш таклиф этилади, ҳарбий иқтисод мақталади, уни 
конъюнктурани меъѐрлашнинг энг яхши воситаси деб қаралади (АҚШда 
ҳарбий ҳаражатлар доим юқори бўлишига эътибор беринг). 
Франциядаги кейнсчилик хусусиятлари. ХХ асрнинг 40-йиллари Кейнс 
ғоялари Францияда ҳам шуҳрат қозонди. Кейнс ғояларини тўлалигича 
(
Г.Ардан, П.Мендес-Франс
) қабул қилганлар ҳам бўлди. Баъзилари 
(
Ф.Перру
) ссуда фоизини тартибга солишни самарасиз деб ҳисобладилар, 
бундан кўра иқтисодиѐтни режалаштириш таклиф этилди. Бунда давлат йўли 
билан тартибга солишни монополистик капиталнинг хусусий манфаатларига 
мослаштириш керак дейилади. Францўз олимлари 
императив
ва 
индикатив
режалаштиришни ажратишади. Императив режалар директив ҳарактерга эга 
(социалистик режалаштириш). Индикатив режалаштиришда режа маркази 


150 
асосий мақсадларни белгилайди ва турли услублар билан тадбиркорларни 
маълум ҳатти-ҳаракатларга йўналтиради. Улар фақат давлат секторидаги 
корхоналар учун зарурий ҳисобланади (Ҳиндистон, Малайзия ва бошқа бир 
қанча капиталистик мамлакатларда шу усул қўлланилади). Узоқ муддатли 
прогнозлар ва режалар тўзиш кенг қўлланилмоқда (бу ҳақда тўлароқ 
маълумот қуйида берилади). 
Кейнс услуби капитализмдаги иқтисодий инқирозларнинг олдини 
олишга қаратилган эди, аммо II Жаҳон урушидан кейин АҚШ ва бошқа 
мамлакатларда бу инқирозлар давом этмоқда. 1948-49, 1953-54, 1957-58, 
1960-61, 1967, 1969-71, 1974-75 ва 1981-82 йиллардаги ҳамда бошқа 
инқирозлар бу фикримизнинг далилидир. 
Булар Кейнс таълимотини танқид қилиш учун асос бўлди. Масалан, 
С.Ҳарриснинг фикрича, Кейнс барча қийинчиликларни ҳисобга ола олмаган, 
масалан, тўла бандликка эришиш ҳақида гап боради-ю, қандай қилиб уни 
доимо таъминлаш ҳақида таклиф йўқ, инфляциянинг энг катта даражаси 
ноаниқ, давлат қарзларининг чегараси ҳам берилмаган. 
Кейинчалик янги кейнсчилик ўрнига посткейнсчилик вужудга келди. 
Инглиз иқтисодчилари Ж.Робинсон, Н.Калдор, П.Сраффа, америкалик 
олимлар А.Эйхнер, С.Вайнтрауб мана шу посткейнсчилар гуруҳига 
кирадилар. Улар капиталистик тизимнинг ички турғунлиги концепциясини 
танқид қиладилар, Кейнс бўйича гўѐки асосий ғоя капиталистик 
иқтисодиѐтнинг ностабиллиги бўлган. Янги кейнсчилик ғоялари ҳам танқид 
остига олинар экан, агар бошқа олимлар Кейнс ғояларини статик, яъни 
турғун деб қарасалар, улар бу таълимотни динамик, яъни ҳаракатчан назария 
деб қарайдилар. 
Посткейнсчиларнинг аввалги даврда пайдо бўлган «юқори наф», 
«ишлаб чиқариш омилларининг энг юқори унуми» назарияларини танқид 
қилиши ҳарактерлидир. Улар ўз ғояларини Д.Рикардонинг қиймат қонунига 
асосланиб илгари сурадилар. Уларга польшалик иқтисодчи М.Калецкийнинг 
тақсимот концепцияси қўл келди. Инвестициялар ўсиши билан айрим 
синфлар истеъмолининг ҳиссалари ўртасидаги боғланиш қонунияти қараб 
чиқилади. Посткейнсчилар ўз тадқиқотларига ижтимоий-иқтисодий 
институтлар, масалан касаба уюшмалари ролини ҳам киритадилар. Бу 
таълимотда ўсиш ва тақсимот муаммолари марказий ўринни эгаллайди. 
Ишлаб чиқаришда ўсиш суръатлари миллий даромаднинг тақсимотига 
боғлиқ, даромад ва унинг ўсиши эса жамғармага, умумий жамғарма эса иш 
ҳақи ва фойдадан жамғарилган жами суммага боғлиқ. «Жамғаришга 
мойиллик» ҳар кимда ҳар хил бўлгани сабабли, тақсимотдаги ўзгаришлар 
жамғарманинг умумий суммасига таъсир этади. Демак, миллий даромадни 
тақсимлаш унинг ўсишига таъсир қилади. Ундан ташқари, миллий 
даромадни тақсимлаш капитал жамғарилиши функцияси ҳисобланади. 
Капиталнинг жамғарилиш суръати фойда нормасини белгилайди ва демак, 
миллий даромаддаги фойда нормасини аниқлайди. Иш ҳақи ҳиссаси қолдиқ 
миқдор сифатида қаралади, аммо ишчилар кураши бу нисбатга маълум 


151 
ўзгартириш киритиши мумкин. Бу йўналиш тарафдорларининг фикри реал 
ҳақиқатга анча яқин ғоялар ҳисобланади. 
Посткейнсчилар иқтисодий сиѐсатларда капиталистик иқтисодиѐтни 
тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш тарафдорлари 
эдилар. Кўпчилик «даромадлар сиѐсати»ни оқлайди, чунки бу йўл билан 
инфляцияга қарши кўрашиш мумкин. 
Кейнс ғояларини неоклассик йўналиш билан яқинлаштиришга 
интилувчилар кўп бўлган. Улар орасида А.Пигунинг хизматлари катта. 
Унинг фикрича, инқирозларнинг асосий сабаби - бу иш ҳақининг кам 
эгилувчанлигидир. Бандлик тўла бўлмаган ҳолда макроитисодий мувозанат 
фақат иш ҳақи ва баҳоларнинг эластик (қайишқоқ) бўлмаган ҳолатида 
мумкин деб қаралади. 
Ҳозирги давр кейнсчилигида иккита тенденция хукмрон бўлиб 
ҳисобланади: 1) АҚШнинг бир қатор иқтисодчилари номи билан боғлиқ 
америка кейнсчилари ва 2) аввало Француз тадқиқотчилари номи билан 
боғлиқ Европа кейнсчилари. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish