“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

 
 
1.
 
ХАЛҚАРО МЕҲНАТ ТАҚСИМОТИ РИВОЖИГА ОИД 
ТАЪЛИМОТЛАРНИНГ XX АСРДАГИ ХУСУСИЯТЛАРИ 
Ҳозиргача биз асосан айрим мамлакатлардаги миллий иқтисодиѐт, 
иқтисодий жараѐнлар тўғрисида фикр юритдик. Аммо иқтисодиѐтга хос 
бўлган муҳим бир хусусият шуки, у чегара билмайди, байналмилал 
ҳарактерга эга. Агар бу масалага тарихан ѐндашилса, иқтисодиѐтнинг, 
хўжаликларнинг яқинлашув жараѐни илгаридан маълум. Масалан, эрамиздан 
аввалги II асрдаѐқ Буюк ипак йўли билан Хитой, Япония, Корея моллари 
Ҳиндистон, Эрон, Ўрта Осиѐ орқали Византия ва Италияга олиб келинган, у 
ердан сотиб олинган моллар бошқа мамлакатларга олиб борилган. Тарихий 
фактларга мурожаат этилса, ҳар бир карвонда кўп сонли одамлар, юк 
ортилган от, туя, хачир ва бошқалар бўлган, йўл бир неча ойлаб давом этган. 
Бу халқаро савдо йўли XIV-XV асрларда Амир Темурнинг олиб борган 
иқтисодий сиѐсати туфайли кенг ривожланди (кам бож олинган, карвон 
йўллари қароқчилардан ҳимоя қилинган, бир кунлик йўл охирида 
карвонсарой бўлган, у ерда сув учун қудуқлар, сардобалар қурилган, от-
улов, ем-хашак ва озиқ-овқатлари сақланган). 
Амир Темур «Дунѐ савдо билан обод бўлур» деган фикр билдирган, бу 
фикрнинг ҳозирги даврда қанчалик долзарблиги ҳаммага аѐн. Бобур 
Ҳиндистонда подшолик қилган даврда ҳам бу соҳада муҳим ишлар 
қилинган. Аградан Кобулгача бўлган йўл бўйлаб ҳар 15 миль (1 миль = 1.6 
км) масофага 6 тадан от ва унга қарайдиган хизматчилар қўйилиб, улар 
халқка ҳизмат қилган (У.Эрскин Бобур Ҳиндистонда Т., «Чўлпон», 111-бет.) 
Жаҳон бозорининг вужудга келиши кўпинча XV аср охири ва XVI аср 
боши билан белгиланади. Бу фикрда ҳам жон бор албатта, чунки буюк 
географик кашфиѐтлар туфайли Америка қитъаси, кўплаб янги орол ва 
мамлакатлар очилди. Улар билан денгиз орқали иқтисодий алоқа кучайди, 
мустамлакачилик 
тизими 
вужудга 
келди. 
Иқтисодиѐтнинг 
байналмилаллашув жараѐни доим ривожланишда бўлди ва айниқса иккинчи 


155 
жаҳон урушидан кейин бу жараѐн мазмун жиҳатдан тобора чуқурлашиб, 
ҳудуди кенгайиб бормоқда. Жаҳон хўжалиги, унинг пайдо бўлиши, 
ривожланиши ва такомиллашув қонуниятлари, тамойиллари доим олим ва 
мутахассисларнинг диққат марказида бўлган. 
Ҳозирги даврда дунѐда 200 дан ортиқ мамлакат мавжуд бўлса, 
уларнинг табиий иқлимий шароитлари ниҳоятда турли-туман. Уларнинг 
аҳолиси, хўжалик фаолияти, турмуш тарзи ҳам хилма-хилдир. Тарихий, 
анъанавий шароит тақозоси туфайли ҳар бир мамлакатда ўзига хос хўжалик 
фаолияти, маҳсулот турлари юзага келган. Масалан, бизга яхши таниш 
бўлган картошка, маккажўхори, помидор, тамаки Америка кашф этилгандан 
кейин бизга олиб келинди ва ривожланди. Худди шундай йўл билан ўзаро 
боғланиш, савдо-сотиқ, маданий алоқалар кучайиб бормоқда. Айниқса, 
халқаро савдо муносабатлари бу борада етакчи ўринни эгаллайди ва 
иқтисодий таълимотларда ҳам бу соҳада муҳим ютуқлар мавжуд. Халқаро 
иқтисодий интеграция дастлаб савдо соҳасида кенг тус олган. 
Халқаро савдо ривожланиши жараѐнлари иқтисодиѐти аллақачон 
миллий давлатлар доирасидан чиққан ва бу борада бир қанча иқтисодий 
таълимотлар ҳам мавжуд. Улар классик, неоклассик ва неокейнсчилик 
назарияларида ўз аксини топган. Айниқса, XIX-XX асрлардаги иқтисодчилар 
А.Смит, Д.Рикардо, Р.Торренс, Ж.С.Милль, А.Маршалл (юқорида улар 
билан танишганмиз.) Ж.Вайнер, Г.Хаберлер, Г.Жонсон, П.Самуэльсон ва 
бошқалар бу соҳада баракали ижод қилдилар. 
А.Смит томонидан 
мўтлоқ афзаллик принципи
ишлаб чиқилган, унга 
кўра, энг кам ҳаражат талаб этувчи товарлар ишлаб чиқариш ва экспорт 
қилиш самаралиди ва аксинча. 
Классик иқтисодий мактаб вакили Д.Рикардо биринчилардан бўлиб 
меҳнат тақсимоти фақат айрим ишлаб чиқариш соҳасидагина эмас(А.Смит 
фикри), балки халқаро кўламда ҳам объектив зарурат эканлигини исботлаб 
берди.Олимнинг фикри шундан иборатки, принципиал жиҳатдан қаралса, 
ҳар бир давлат ўзига керакли барча нарсани (товарларни) ишлаб чиқариши 
мумкин, аммо бу иқтисодий жиҳатдан қанчалик тўғри, деган савол туғилади. 
Унга жавоб бериб, Рикардо айтадики, ҳар бир давлат маълум бир 
маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ихтисослашади ва

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish