“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

Тўртинчидан
, инсоний ривожланиш фақат иқтисодиѐтни эмас, балки 
бутун жамиятни қамраб олади. Сиѐсий, маданий ва ижтимоий омилларга 
иқтисодий омилларга каби эътибор берилади. 
Бешинчидан
, одамлар ривожланишнинг мақсади ва эришиш омили 
эканлиги тан олинади. Одамлар материалистик машина учун қулай ем эмас, 
балки ривожланишнинг охирги мақсади эканлиги доим ѐдда бўлиши керак. 
Одамлар товар ишлаб чиқаришнинг «инсоний капитал» ниқоби остидаги 
қуроли эмаслиги кўзда тутилиши керак. 
Хўш, мамлакатнинг инсоний ривожланиш даражаси қандай 
баҳоланади? Бу муаммонинг замонавий ечимларига бир оз тўхталамиз. 
Мамлакатнинг ривожланганлик даражасини баҳолашнинг яқингача ягона 
усули жон бошига ЯММ бўлганлиги сабабли, мукаммалроқ ижтимоий-
иқтисодий кўрсаткични кашф қилиш давр талаби эди. Изланишлар 
натижасида инсоний ривожланиш индекс (ИРИ) кўрсаткичи кашф этилди. 
ИРИ инсон ривожланиш даражасини кўрсатувчи уч асос - умрбоқийлик, 
таълим ва яшаш даражаларидан иборат интеграл кўрсаткичдир. Узоқ умр 
кўриш кутилаѐтган ҳаѐт давомийлиги орқали ўлчанади. Таълим даражаси 
кўрсаткичнинг 2/3 қисмини ташкил этувчи катта ѐшлилар саводхонлиги ва 
1/3 қисмини ҳосил қилувчи таълимнинг ўртача давомийлиги кўрсаткичлари 
орқали ифодаланади. Яшаш ҳаѐтнинг маҳаллий қиймати (сотиб олиш 
паритети ѐки 
РРР - «purchasing power parity»
)
га нисбатан тўғриланган жон 
бошига реал ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) орқали баҳоланади. Нимага фақат 
уч кўрсаткич? - деган савол туғилиши табиий. Инсон ҳаѐтининг ҳамма 
жабҳаларини акс эттириш аъло бўлар эди. Аммо маълумотларнинг тўлиқ 
эмаслиги бир оз чекланишлар туғдиради ва бу маълумотларга эга 
бўлинганда, балки уларни ҳам ҳисобга олиш айни муддао бўлар эди. Аммо 
кўпроқ кўрсаткичларни қўшиш ҳар доим ҳам яхшироқ натижаларга олиб 
келавермайди. Уларнинг баъзи бирлари ишлатилаѐтган кўрсаткичлар билан 
корреляция қилинган бўлиши мумкин. Болалар ўлими даражаси, масалан, 
кутилаѐтган ҳаѐт давомийлигида ўз аксини топган. Ўз гарувчиларнинг 
кўпроқ сонини қўшиш умумий манзарани хиралаштиради ва асосий 
йўналишлардан чалғитади. 
Инсоний ривожланиш тушунчаси сўнгги йилларда барқарор 
ривожланиш ғояси билан тўлдирилди. Бунинг маъноси шуки, ҳозирги 
авлоднинг инсоний ривожланиш жараѐни келажак авлод инсоний 
ривожланиши ҳисобига рўй бермаслиги даркор. Барқарор ривожланиш 
концепцияси дастлаб атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳаракати томонидан 
киритилди, бу ҳаракат намояндалари ривожланиш тушунчаси «авлодлар 
ўртасидаги муносабатлар» каби ғояни ҳам ўз ичига олишини ҳимоя 
қилмоқдалар. Табиий ресурсларнинг камайиб бориши келажак авлодлар 
ривожланиши муаммоларини келтириб чиқариши мумкин. «Барқарор 
ривожланиш» 
концепциялари 
атроф-муҳит ва табиий ресурслар 
доирасидагина қўлланилиши мумкин бўлмай, балки инсоний имкониятлар, 
«инсоний капитал»га қўйиладиган инвестицияларга ҳам тегишлидир. 


170 
Инсоний ривожланиш концепцияси БМТ Тараққиѐт Дастури (FNDP) 
томонидан изчил тарғиб қилиниб келмоқда. Бу соҳадаги изланишлар йиллик 
«
Инсоний ривожланиш бўйича ҳисоботлар» (Human Development Report

кўринишида чоп этилмоқда. 1988 йилда бошланган ўн йиллик БМТ 
Тараққиѐт Дастури томонидан барқарор ижтимоий ривожланиш ўн йиллиги 
деб эълон қилинган. Бу ўн йил давомида ижтимоий масалаларнинг кўпгина 
жабҳаларига тегишли ўнта бўтунжаҳон анжуманлари ўтказилиши 
мўлжалланган. 1995 йил март ойида Копенгагенда ўтказилган олий 
мартабали ижтимоий ривожланиш конференцияси ва 1995 йил сентябрь 
ойида 
Пекинда 
ўтказилган 
аѐллар 
муаммоларига 
бағишланган 
конференциялар (1995 йилги «Инсоний ривожланиш бўйича ҳисобот» эркак 
ва аѐллар орасида тенгликка эришиш масалаларига бағишланган) ана шулар 
жумласидандир. Ҳар иккала анжуманда ўта муҳим замонавий масалаларга 
жавоб топишга ҳаракат қилинди. Хусусан, Копенгаген анжуманида 160 га 
яқин давлат бошлиқлари иштирок этди (унда Республикамиз Президенти 
И.А.Каримов ҳам иштирок этди). Унда Бутунжаҳон Ижтимоий 
Декларацияси қабул қилинди ва ҳарбий соҳага сарф қилинаѐтган 
ҳаражатларни инсоний ривожланиш мақсадларига сафарбар қилиш йўллари 
муҳокама қилинди. 
1995 йилдан бошлаб БМТ Тараққиѐт Дастури миллий даражада ҳам 
«Инсоний ривожланиш бўйича ҳисобот»ларни нашр қилишда янги мустақил 
мамлакатларга кўмак бера бошлади. 1995 йил учун ана шундай ҳисоботнинг 
Ўзбекистонда чоп этилиши бу саъй-ҳаракатларнинг муваффақиятли 
тугаганидан далолат беради. Эслатиб ўтилган бу ҳисобот Ўзбекистон 
мустақилликка эришгандан буѐн инсоний ривожланиш борасида эришилган 
ютуқлар ва йўқотилиши керак бўлган камчиликлар ҳақидадир. Келажакда 
шундай ҳисоботларни доимий асосда чоп этиш мўлжалланмоқда. Бу эзгу 
йўлда БМТ Тараққиѐт Дастўрининг кўрсатаѐтган ѐрдами беқиѐсдир 
(Ўзбекистонда 2000 йилги Дастур ҳам эълон қилинди). 
Бундай 
ҳисоботлар 
ўзбекистонлик мутахассислар ва БМТ 
экспертларининг биргаликдаги меҳнатининг мевасидир. Бу ҳисоботлар кенг 
дунѐ оммасига тақдим этилади ва Ўзбекистонда инсоний ривожланиш қай 
ҳолда эканлигини дунѐга билдиради. 
Ўзбекистондаги ижтимоий ривожланиш концепциясининг асосини 
айнан инсон ва унинг манфаатлари ташкил этади. У инсонни пировард 
мақсад ва ривожланиш асоси деб қарайди. Ҳозирги даврдаги мавжуд 
концепциялар ҳоҳ марказлаштирилган иқтисодиѐтда моддий маҳсулотнинг 
ѐки бозор иқтисодиѐтида ички маҳсулотнинг ўсиши бўлсин, товар ишлаб 
чиқаришни энг асосий мақсад деб билган. Ундан ташқари, бу асосий мақсад, 
яъни жон бошига товар ишлаб чиқаришнинг ўсиши, жисмоний капитални 
жамғариш ҳисобига эришилган. Яъни эскича фикрлаш доирасида қўшимча 
ўсиш пировард мақсад бўлса, инвестициялар эса унга эришиш воситаси 
ҳисобланган. 
Ҳар қандай жамиятларнинг ривожланишида уларнинг бир ҳолатдан 
бошқасига ўтиш даврлари энг мушкул, оғир бўлиб ҳисобланади. Бу бир ҳаѐт 


171 
тарзининг бўзилиши ва янгисининг яратилишини давомида вужудга 
келадиган сиѐсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаракатлардаги мураккабликлар 
билан боғлиқдир. 
Жамиятни бундай тубдан ўзгартириш беозор ўтиши мумкин эмас. Бу 
ўсиш истар-истамас юзлаб ва минглаб одамлар, оилалар, миллий ва жамоат 
гуруҳлари, бутун давлатнинг ижтимоий аҳволи, моддий фаровонлиги, 
тақдирларига даҳлдор бўлади. 
Ўзбекистон 
ҳукумати 
ислоҳотларининг инсонлар ҳаѐти ва 
фаровонлигига салбий таъсирини имкони борича камайтириш мақсадида 
янги иқтисодий ва ижтимоий тизимга босқичма-босқич ўтиш йўлини 
танлади. 
Ўзбекистон учун ҳозирги босқичда биринчи ва муҳим вазифа - бу 
бозор ислоҳотларини ўтказишда жадаллаштиришга асос бўлган, 
макроэкономик барқарорликни таъминлашдир. Чунки бу аҳоли турмуш 
даражасини етарли таъминлашнинг табиий асосини ташкил этувчи келгуси 
иқтисодий ўсиш заминидир. Масаланинг мураккаблиги шундаки, 
макроэкономик 
сиѐсатнинг 
кучайтирилиши 
шароитида 
ижтимоий 
эҳтиѐжларга ҳаражатларни кескин камайтиришга йўл қўйилмаслиги керак, 
чунки инсоний ресурсларга қўйилган маблағлар уларнинг келажакда 
барқарор ривожланиш асосигина бўлиб қолмасдан, ҳозирги даврда осойишта 
ижтимоий шароитнинг кафолотланишини ҳам таъминлайди. Ўзбекистон 
учун бу жуда муҳимдир, чунки у қўшни мамлакатларда ҳарбий тўқнашувлар 
давом этаѐтган минтақада жойлашган. Давлат ўтиш даврининг 
мураккабликларини ҳисобга олган ҳолда ўз олдига аҳолининг истеъмол 
даражасининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймаслик, мавжуд таълим 
тизимини қўллаб-қувватлаш, аҳолини соғлиқни сақлаш хизматлари билан 
таъминлаш, янги бозор муносабатлари шароитларига мослашиши қийинроқ 
бўлган аҳоли қатламларини қўшимча ижтимоий ѐрдам билан таъминлаш, 
мамлакатнинг ҳар бир меҳнатга лаѐқатли фуқароси ўз ижобий кучларини 
намоѐн этиши, мустақил равишда ўзи ва оиласи учун яхши ҳаѐтни 
таъминлаши учун шароит яратиш вазифаси қўйилган. 
Ўтишнинг дастлабки бир неча йилида талай қийинчиликлар қайд 
этилди, аммо Ҳукумат иқтисодий ва ижтимоий сиѐсат юргизиш йўли билан 
аҳолини тушкунлик шароитида шак-шубҳасиз рўй берадиган асосий 
ларзалардан ҳимоя қила олди. 
Мамлакат, шунингдек, бой табиий ресурслардан фойдаланишнинг 
пухта ўйланган ѐндашуви асосида каттагина маблағларни жалб қилишга 
эришди. Натижада ишлаб чиқаришнинг пасайиши МДҲ мамлакатларига 
нисбатан анча кам бўлди, 1996 йилдан ўсиш бошланди. Ундан ташқари 
давлат ишлаб чиқариш ҳажмлари пасайишига қарамай, аҳолини иш билан 
таъминлашнинг юқори даражасига эришиш учун барча тадбирларни 
қўллади. Ишлаб чиқаришнинг пасайиши ва инфляциянинг кўтарилиши 
туфайли реал иш ҳақи кескин пасайди, аммо республика ижтимоий қўллаб-
қувватлашнинг кенг қамровли ҳукумат дастури йўли билан аҳолининг 
истеъмол даражасини қўллади. 


172 
Албатта аҳолини қўлловчи кенг қамровли дастурни узоқ вақт 
мобайнида таъминлаш қийин масала ҳисобланади. Аммо ислоҳотнинг 
дастлабки босқичида бу мадад келажакда ислоҳотларнинг амалга ошиши 
учун сиѐсий ва иқтисодий барқарорликни сақлаш ва миллий бирдамликка 
эришишда ниҳоятда муҳимдир. Республика амалда муҳим устунликларга эга 
ва оқилона иқтисодий сиѐсат амалга оширилганда ўтишни муваффақиятли 
якунлаши аниқ. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish