166
маҳсулотларни алмашиб олиш мумкин. Бу фикрга қўшилиб бўлмайди, чунки
бу усул мамлакат ривожига олиб келмайди. Масалан, Малайзия худди
шундай йўл тўтди, фақат ўз хом ашѐсини тайѐр маҳсулотга айлантиргачгина
муҳим иқтисодий ютуқларга эришди. «Ишлаб чиқариш омиллари»
назариясида ҳам
ноэквивалент алмашув тизими, четга эса фақат хом ашѐ
чиқариш таклиф этилади. Чет эл капитали учун кенг имкониятлар яратиш
фикри устундир.
Баъзи олимлар ривожланаѐтган мамлакатларни «индус-трлаштириш»
назарияларини илгари сурмоқдалар. Масалан, Н.Калдор, Ж.Мейер ва
бошқаларнинг фикрича, шахсий истеъмолни ихтиѐрий қисқартириб,
иқтисодиѐтни молиялаш учун жамғармалар етарли эмас, давлат солиқ
тизими орқали истеъмолни мажбурий йўл билан қисқартириш керак. Айрим
ҳолларда «меъѐрдаги инфляция»дан фойдаланиш таклиф этилади.
Жамғармаларни ташқи молиялаш манбалари бўйича турли фикрлар
билдирилади. Кўпчилик муаллифлар айниқса ўтиш даврида чет эл
мамлакатлари (биринчи навбатда ривожланган мамлакатлар)
томонидан
иқтисодий ва техникавий ѐрдам зарурий чора сифатида кўрсатилади, ундан
кейин эса бу ишлар «хусусий чет эл инвестициялари» билан алмашади
(П.Роўзенштейн-Родан, У.Хиллер, Г.Мейер).
Ривожланаѐтган мамлакатларни индустрлаштириш стратегияси бўйича
ҳам турли ғоялар мавжуд. Баъзилар (В.Льюис, П.Бауэр) фақат қишлоқ
хўжалиги соҳаси билан енгил саноатни устун даражада ривожлантиришни
таклиф этадилар, бошқалар бошида оддийроқ, кейинчалик техника ва
технологияси мураккаб бўлган тармоқларга ўтишни
лозим деб
ҳисоблайдилар. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш индустриализациянинг
ҳал қилувчи шарти сифатида белгиланади. Америка иқтисодчилари
Х.Лейбенштейн
ва
В.Раттенлар
қишлоқ
хўжалигини
техник
реконструкциялашни энг муҳим масала деб қарайди. Бу даврда саноат
қишлоқ хўжалиги учун керакли товарларни ишлаб чиқариши кераклигини
таъкидлайди. Бу фикрларда жон бор, масалан, «кўк инқилоб»ни амалга
оширган бир қанча давлатлар энг муҳим масала - озиқ-овқат
муаммосини
асосан ҳал қила олдилар. Лекин шунга қарамасдан сайѐрамизда озиқ-овқат
масаласини ҳал этиш энг муҳим муаммодир.
Иқтисодий ривожлантиришни режалаштириш (план) хусусий секторни
қўллаш, бозор хўжалиги дефектларини тугатиш учун керак дейилади.
Америкалик иқтисодчи Г.Колм фикрича, кам ривожланган давлатларда
планлаштиришнинг мақсади бозор жараѐнини фаоллаштиришга қаратилиши
керак. Ривожланаѐтган мамлакатлар иқтисодиѐтининг ғарб андозалари
асосида олиб бориш ҳам таклиф этилади, бу тарихий жараѐн асосида рўй
бериши керак (капитал жамғариш, мануфактура ривожи, деҳқонларни ердан
маҳрум этиш...). У.Ростоу ўзининг «Иқтисодий ўсиш босқичлари»
назариясида шу қоидани исботлашга уринади. Бошқа олимлар ҳам шу
қоидага амал қилиб, ривожланаѐтган мамлакатлар иқтисодий тараққиѐтини
сунъий равишда тезлаштиришга ўринмасликлари керак, бу
давлатлар
капиталистик давлатлар босиб ўтган йўлдан боришлари мақбул, бошқа йўл
167
қидиришга ҳожат йўқ, деган ғояни қўллайдилар. «АҚШ ташқи сиѐсатининг
сиѐсий иқтисоди» коллектив тадқиқотида ривожланаѐтган давлатлар
Fарбнинг қисқа ва ўзоқ муддатли манфаатларига мос келувчи сиѐсатни олиб
боришлари керак деган хулоса чиқарилади.
Бу тадқиқотдаги ғоя бўйича жаҳон хўжалигидаги муносабатлар
ривожи бошқа цивилизациялашган муносабатлар сари бориши керак ва бу
жараѐн кейинги пайтларда янги халқаро иқтисодий тартиб сифатида
қаралмоқда. Бунда ҳамма муносабатлар ўзаро тенгликка асосланган,
барча
мамлакатлар манфаатларини ҳисобга олувчи ва адолат тамойилларига амал
қилувчи иқтисодий-ижтимоий алоқалар янги халқаро иқтисодий тартибнинг
асосий мазмунидир.
Бундай ғоянинг пайдо бўлиши аввалги даврларда бу муносабатларда
тенглик бўлмаганлигини тан олиш билан баробар фикрдир. И.Фишер,
Р.Дорнбуш, Р.Шмалензиларнинг таъкидлашича, камбағал мамлакатлар
масаласи камбағал Жануб билан бой Шимол ўртасидаги
муаммолар
сифатида
тобора
кучайиб
бормоқда.
Жануб
мамлакатлари
ўз
қийинчиликларини жаҳон иқтисодиѐтидаги мавжуд аввалги тартибдан деб
билмоқдалар, бу тартиб гўѐки уларга қарши қаратилгандир. 1974 йилда БМТ
Бош Ассамблеяси янги халқаро иқтисодий тартиб жорий этишни қўллаб-
қувватловчи резолюцияни қабул қилди (NIEO).
Қабул қилинган янги тартиб уч қоидага асосланади:
1. Халқаро алоқалар маълум тартибга солиб турилади ва бу турли
давлатлар томонидан сиѐсий йўл билан амалга оширилади;
2. Ишлаб чиқарилган товарларнинг давлатлараро тақсимотида
ривожланаѐтган мамлакатлар манфаати ҳам ҳисобга олиниши шарт ва шуни
таъминлайдиган йўллар яратилиши керак;
3. Барча иқтисодий муносабатлар тизими демократия асосида олиб
борилиши зарур, ҳар бир давлат ўз ички тузумидан қатъи назар шу
муносабатларда қатнашишга ҳақлидир.
Жануб биринчи навбатда Шимол томондан ѐрдам миқдорини
оширишни сўрайди. Бой мамлакатлар эса берилган ѐрдамдан
самарали
фойдаланиш зарурлигини рўкач қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: