57
А.Тюрго ҳаѐти ва ижодида прогрессив чиновник Венсан Гурнэ катта роль ўйнади.
У физиократлардан анча фарқли равишда саноат ва савдонинг мамлакат равнақидаги
ролини тўғри тушунди. Соф бозор иқтисодиѐтидаги машҳур
laissez faire, laissez passer
(бу
тамойилга кўра, иқтисодиѐт давлат аралашувисиз ривожланиши керак) тамойили
биринчи бор шу тадқиқотчи томонидан илгари сурилган деган фикр бор. У бошқалар
қатори ҳунармандчиликдаги цех чеклашларига қарши чиқди, эркин рақобатни қўллаб-
қувватлади.
А.Тюрго
В.Гурнэ
(у 1759 йилда вафот этди) билан Ф.Кенэ хузурида кўп бўлган, у
улар билан асосий масалаларда маслакдош бўлса ҳам, кўп соҳаларда бошқача фикр
юритар эди. А.Тюрго Парижда А.Смит билан ҳам учрашган.
А.Тюргонинг иқтисодий қарашлари унинг 1766 йилда ѐзилган (1769-1770
йилларда чоп этилган) «
Бойликнинг пайдо бўлиши ва тақсимланиши тўғрисидаги
мулоҳазалар
» асарида нисбатан тўла ѐритилган. У Кенэ фикрларини фақат тарғибот
қилиш
билан чекланмади, уни ривожлантирди. У капиталистик ишлаб чиқариш
муносабатларини анча чуқур тушунди, феодализмни ислоҳотлар ўтказиш йўли билан
яхшилаш мумкин деган фикрга ишонмади (Кенэ ишонган), капитализм феодализм
қобигида вужудга келади ва ғалаба қилади деган ғояни илгари сурди.
Бу китоб аслида Парижга ўқишга келган икки хитойлик учун дарслик сифатида
ѐзилган ва 100 та аниқ тезисдан иборат (В.Петти услуби), аммо баъзи қоидалар аксиома
(исбот талаб этмайдиган қоида)дан иборат. Бу иқтисодий теоремалар аниқ уч қисмга
бўлинади. 31 та тезис (теорема) физиократик ғоялар мажмуидан иборат (устоз
Ф.Кенэнинг таъсири). Аммо «соф маҳсулот» назарияси Ф.Кенэдан бошқачароқ талқин
этилади, аслини олганда бу ерда қўшимча қиймат ҳақида гап боради ва бу маҳсулот
табиатнинг соф инъомидан деҳқон меҳнати билан юзага келадиган ортиқча маҳсулот
сифатида қаралади ҳамда асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлган ер эгаси томонидан
ўзлаштирилади.
Кейинги 17 та теорема қиймат, баҳо ва пулга бағишланган. А.Тюргонинг бу
соҳадаги фикрлари ўзига хос ҳарактерга эга ва қийматнинг меҳнат назариясидан анча
йироқ. Унингча алмашув қиймати ва товарнинг баҳоси
товарлар нисбати, алмашувда
иштирок этаѐтган шахслар, сотувчи ва олувчи истагининг интенсивлиги билан
аниқланади (маржиналистик талқин). Аммо А.Тюргонинг бу ғояси унинг таълимотига ҳеч
ҳам мос келмас эди.
Охирги 52 та теоремада А.Тюргонинг тарихий аҳамиятга эга бўлган асосий
иқтисодий ғоялари келтирилади. Юқорида айтилганидек, Ф.Кенэ, жамиятни уч синфга
бўлади. А.Тюрго эса жамиятни синфларга бошқачароқ
ажратади, «унумсиз» саноатчилар
синфини у икки қисмга бўлади: биринчисига тадбиркор мануфактуристлар, фабрика
эгалари киради, улар катта капитал эгалари сифатида намоѐн бўлиб, ўз аванс, яъни
бўнаклари ѐрдамида иш жойи яратадилар ва уни фойда олиш учун сарфлайдилар.
Иккинчилари - бу оддий ҳунармандлар бўлиб (ишчилар), улар ўз қўл кучлари ҳисобига
иш ҳақи оладилар (ишлаб чиқариш воситаларидан маҳрум). А.Тюрго иш ҳақини В.Петти
ва Ф.Кенэ каби тирикчилик учун зарур минимум маблағлар асосида ҳал этади, аммо
Кенэдан фарқли равишда нега шундай бўлиши кераклигининг механизмини тушунтириб
бермоқчи бўлади. Унинг асосий далили шуки, меҳнатга талаб таклифга нисбатан камайиб
боради, ишчилар ўртасида рақобат боради.
Худди шу каби ер эгалари синфи ҳам фабрикантлар каби икки разрядга
ажратилади, булар аванс берувчи тадбиркорлар ѐки капиталистлар ва фақат иш ҳақи
олувчи оддий ишчилардир. Бу катта ижобий воқеа, чунки Францияда бу синфлар мавжуд
эди.
Демак, А.Тюрго бўйича
жамиятда
беш синф
мавжуд, бу ҳақиқатга яқиндир. У
ѐлланма ишчида қўл кучидан бошқа ишлаб чиқариш воситалари йўқлигини очиб беради,
кун кечириш учун у ўз меҳнатини бошқаларга сотиши зарурлигини кўрсатади.
58
А.Тюргонинг бундай фикрга келишида вақтнинг ҳам таъсири бор, чунки у Кенэдан
кейинроқ яшади.
Тюргонинг таълимотида пул, қиймат, синфлар ва даромад назариялари таҳлил
этилади.
А.Смит ўз вақтида «
физиократизм тизими қанчалик номукаммал бўлмасин, шу
давргача чоп этилган иқтисодий ғоялар ичида ҳақиқатга энг яқини эди
», - деб айтган эди.
Бу таълимотнинг меркантилизмни инкор қилиши, меҳнат билан ер бойликнинг асоси
эканлигини тан олиши, савдо-сотиқда божхона чеклашларини
олиб ташлашни таклиф
этиши ниҳоятда муҳимдир. Физиократлар бойлик тезиси тўғрисида фикр юритиб, бойлик
- бу жамият меҳнати билан ҳар йили яратиладиган истеъмол қийматларидир, дейдилар.
Бу тезис ҳам А.Смит томонидан қабул қилинган. Ишлаб чиқариш ва тақсимот жараѐнига
хос умумий меҳнат доктринаси, ишлаб чиқаришнинг такрорийлигига алоҳида урғу
берилиши катта ютўқ ҳисобланади.
Капитал ва унинг икки қисмга ажратилиши (асосий ва айланма), такрор ишлаб
чиқариш, эркин соҳибкорлик тўғрисидаги ғоялар, жамиятнинг синфларга ажратилиши
иқтисодий таълимотларнинг ривожида кейинги муҳим қадамдир. Ҳозирги замон тили
билан
айтганда, физиократлар соф бозор муносабатларининг унсурларини асосан тўғри
ҳал этиб бердилар. Меҳнат билан бирга ернинг бойлик асоси деб қабул қилинишида давр
таъсири кучлидир. Чунки мамлакатдаги асосий синф деҳқонлар бўлиб, асосий бойлик
қишлоқ хўжалигида яратилаѐтган эди.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун эркин бозор муносабатларига ўтиш ва
айниқса деҳқонларни турли-туман солиқ ва йиғимлардан озод қилиш зарурлиги, ягона
солиқ тизимига ўтиш кераклиги тўғрисидаги фикр ниҳоятда қимматлидир. Собиқ,
СССРда янги иқтисодий сиѐсатда бу усул қўл келган. Чунки, ҳар бир соҳибкор ва
тадбиркор
шахсий
манфаатдорлик
бўлган
тақдирдагина
ишлаб
чиқаришни
ривожлантиришга интилади (Россияда ҳам 13 солиқ).
Такрор ишлаб чиқариш ва реализация жараѐни узлуксиз давом этиши, халқ
хўжалиги тармоқларининг маълум пропорцияларини сақлаган ҳолда рўй бериши
мумкинлиги аниқлаб берилди. Ф.Кенэ мисолида уч сектор ўртасидаги
муносабатлар
келтирилган.
Амалда, айниқса ҳозирги даврда эса бу секторлар миқдори хийла кўп бўлиб, улар
ўртасидаги алоқалар Нобель мукофоти лауреати В.Леонтьевнинг «харажатлар - чиқариш»
тизимида N та тармоқ учун ишлаб чиқилган. Кўриниб турибдики, бу ғоянинг куртаклари
физиократларнинг асарларида кўринган. Ҳозирги даврда буни тармоқлараро баланс деб
юритилади ва у макроэкономик таҳлилда ва умуман иқтисодиѐтда муҳим аҳамиятга
эгадир. Ўша пайтда бўлажак иқтисодий моделларнинг асослари вужудга келган эди. Бу
ғоя классик иқтисодий мактаб таълимоти занжирининг муҳим ажралмас қисми сифатида
муҳим ўринни эгаллайди
Шу билан бирга ҳозирги замон иқтисодий таълимотлари нуқтаи назаридан
физиократизм ғоялари ўз аҳамиятини тезда йўқотди ва ўткинчи ҳарактерга эга бўлди,
чунки жаҳондаги ижтимоий ва иқтисодий ҳаѐтдаги ўзгаришлар нисбатан мукаммал
ғоялар ишлаб чиқилиши зарурлигини тақозо этди ва бу амалда рўй берди. Айниқса
бойликнинг асоси (соф маҳсулот) фақат қишлоқ хўжалиги соҳаси билан чамбарчас
боғлиқ қилиб чеклаб қўйилганлиги тўғрисидаги хато тез намоѐн бўлиб қолди, саноат
инқилоби натижасида рўй берган ўзгаришлар туфайли физиократизм ғоялари
унутилаѐзди. Бу ҳолат иқтисодиѐт осмонидаги ѐрқин юлдузнинг сўнишини эслатади.
Do'stlaringiz bilan baham: