“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

замонавий сиѐсий иқтисоднинг 
ҳақиқий оталари
» эдилар. Уларнинг хизмати шундаки, ўша давр дунѐқараши доирасида 
капиталнинг дастлабки таҳлилини беришди. Бу уларни бошқалардан ажратиб турувчи 
асосий масала эди. Аммо физиократлар ишлаб чиқариш соҳасини фақат қишлоқ 
хўжалиги соҳаси билан чеклаб қўйган эдилар (Франциянинг таъсири), улар саноат 
(ҳунармандчилик)ни самарасиз соҳа деб билганлар. 
Бу таълимот, гарчи унинг кўпгина хатолари бўлса ҳам (бу ҳақда қуйида 
гапирилади), ҳақиқатга якинлашиш борасида навбатдаги муҳим қадам ҳисобланади. Ўша 
даврда Францияда олиб борилган иқтисодий сиѐсат 
(Кольбернинг меркантилизми) қаттиқ танқид қилинади. Людовик XIV ўрнига 
келган янги қирол Людовик XV ҳам эски сиѐсатни давом эттирди, Франция Англия билан 
етти йиллик уруш олиб бориб, унда енгилди, Канададан ва Шарқдаги бир қанча 
мустамлакаларидан ажралди, оқибатда Европадаги иккинчи даражали давлатга айланди. 
Шу шароитда бу аҳволдан чиқиш йўли табиатдан қидирилди. 
Физиократларнинг дастури бўйича Франциядаги феодализм қолдиқлари 
тугатилиши, фискал (солиқ) тизимни рационализация қилиб, рентадан ягона солиқ 
олиниши, майда ер участкалари бирлаштирилиб, дон савдосидаги барча протекционистик 
тўсиқлар бартараф этилиши керак эди, оддийроқ қилиб айтганда, Англиядаги қишлоқ 
хўжалигига хос иш юритиш таклиф этилди. Иқтисодий ривожланиш одамларнинг истак-
хоҳишига боғлиқ бўлмаган табиий жараѐн бўлиб, унинг маълум қонуниятларга 
бўйсунишини тан олиш физиократларнинг сўзсиз ютуги эди. Бу қонунлар уларнинг 
фикрича тарихий бўлмай, абадий қонунлар деб қаралган эди. Шу сабабли ишлаб 
чиқаришнинг капиталистик (бозор) шакли табиий ва абадий ишлаб чиқариш шакли деб 
ҳисобланган (ҳозирги ривожланиш буни кўп жиҳатдан исботламоқда). 
Ф.Кенэ алмашувнинг эквивалентлиги таълимотини илгари сурди. У алмашув ѐки 
савдо бойлик яратмайди, демак, алмашув жараѐни ҳеч нарса ишлаб чиқармайди, деб 
ҳисоблаган. Эркин рақобат шароитида алмашув соҳасида тенг миқдорли қийматларнинг 
алмашуви рўй беради. Бу қиймат товарларда улар бозорларга кирмасдан олдин ҳам 
мавжуд бўлади (В.Петтининг товар қиймати фақат алмашув пайтида пайдо бўлади, деган 
фикри нотўғридир). Бундан келиб чиқадики, алмашув жараѐнида бойлик яратилмайди ва 
фойда пайдо бўлмайди. Алмашувнинг эквивалентлиги тўғрисидаги таълимот 
меркантилистларнинг қарашларини инкор этиш учун назарий асос бўлди. Бу холат шу 
билан бирга физиократлардан бойлик манбаини муомала соҳасидан ташқарида излашни 
тақозо этди. Аммо Ф.Кенэ миқдорли қийматларнинг алмашуви сабабини тўғри 
тушунтириб бера олмади, чунки қиймат назарияси ҳали тўла ишлаб чиқилмаган эди ва у 
қийматни ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан айнан бир деб ҳисоблади. 
Физиократларнинг иқтисодий тизимида «
соф маҳсулот
» тўғрисидаги таълимот 
марказий ўринни эгаллайди. Ф.Кенэ ялпи ижтимоий маҳсулот ва ишлаб чиқариш 
ҳаражатлари ўртасидаги фарқни соф маҳсулот деб билган, бошқача қилиб айтганда бу 
ишлаб чиқариш чиқимларидан ошиқча маҳсулотдир. Ф.Кенэ «соф маҳсулот» фақат 
қишлоқ хўжалигида, деҳқончиликда яратилади, бу соҳада табиат кучлари таъсирида 
истеъмол қийматлари миқдори кўпаяди, деб таъкидлайди. Саноатда эса истеъмол 
қийматлари фақат турли комбинацияларга учрайди, меҳнат жараѐнида деҳқончиликда 
яратилган маҳсулотнинг шакли ўзгаради, лекин унинг миқдори кўпаймайди, шунинг учун 
«соф махсулот» пайдо бўлмайди ва бойлик яратилмайди (кучли, аммо нотўғри мантиқ 
бор). 
А.Смитнинг фикрича, шу асосда ҳунармандлар (саноатчилар) унумсиз, фойда 
бермайдиган синф деб қаралган. Аслида эса физиократлар бу синфнинг борлигини тан 
оладилар, уни унумсиз эмас, балки фойдага соф қўшимча даромад келтирмайдиган синф 
деб қараганлар. А.Тюрго эса бу синфга юқори баҳо бериб, «ҳақ тўланадиган синф» деб 
қарайди. 


55 
Физиократлар қийматни истеъмол қийматига, хатто табиат маҳсулотига 
тенглаштирганлар (алмашув қиймати ҳам бор). Уларни фақат миқдорий соҳа, яъни ишлаб 
чиқариш жараѐнида олинган истеъмол қийматларининг ортиқча қиймати (истеъмол 
қилингандан ортиғи) қизиқтирган. Бу нарса асосан деҳқончиликда аниқ намоѐн бўлади. 
Аммо Ф.Кенэ таълимотининг бошқа томони ҳам бор, унинг фикрича «соф маҳсулот» 
миқдори ишлаб чиқариш чиқимларининг миқдорига боғлиқдир, бу чиқимларга хом ашѐ 
сарфлари, материаллар ва иш ҳақи киради. Материалларнинг қиймати белгиланганлиги 
туфайли, иш ҳақи тирикчиликнинг минимум ҳаражатларига келтирилган экан, «соф 
маҳсулот» (қўшимча қиймат) қўшимча меҳнатнинг самараси сифатида юзага келади. 
Шундай қилиб, физиократларда қўшимча қиймат тушунчаси қарама-қарши характерга 
эга. Улар уни табиатнинг соф хадяси ҳамдир, яъни деҳқонларнинг қўшимча меҳнати 
натижасидир, деб қараганлар (қўшимча қиймат яратишда табиат ҳам иштирок этади). 
Физиократларнинг бундай фикрлаши қийматнинг ижтимоий табиатини тушунмасликдан 
ва қиймат тушунчасини истеъмол қиймати билан қориштириб юбориш оқибатида юзага 
келди. Фойда тушунчаси мустақил категорияга ажратилмаган, хатто инкор этилган. Рента 
қўшимча қийматнинг ягона шакли сифатида қабул қилинган экан, фойда ишлаб чиқариш 
чиқимларининг фақат ажралмас қисми бўлиши мумкин эди. Улар фойдани иш ҳақининг 
шакли сифатида қараганлар, фойда гўѐки одатдаги иш ҳақидан ўзининг каттароқ миқдори 
билан фарқ қилган ва у капиталистлар томонидан фойда сифатида тўла истеъмол 
қилинган. 
Физиократларнинг «

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish