56
от, плуг, борона учун маълум типдаги дастлабки аванс (бўнак) ҳамда уруғлик ва
ишчи -
батракларга бериладиган аванс бошқача эканлиги аниқ белгиланади. Чунки биринчисига
қилинган ҳаражат бир неча йилда бир марта бўлиб, ўз-ўзини аста-секин қоплайди (асосий
капитал), иккинчиси эса йилига ѐки доим бўлиб, ҳар бир ҳосил туфайли қопланган. Шу
сабабли Ф.Кенэ уларни дастлабки аванс (ҳозирги замон нуқтаи назаридан асосий
капитал) ва йиллик аванс (айланма капитал) деб атади. Бу ғоя А.Смит томонидан
ривожлантирилди. Бу ўша давр учун буюк кашфиѐт эди. Шуниси муҳимки, айланма
капитал билан бирга асосий капитал ҳам доим ҳаракатда деб қаралади. деҳқончиликда
қўлланиладиган капиталнинг моддий элементларига қишлоқ хўжалиги қуроллари ва
инвентарь, мол, уруғлик, одамларнинг тирикчилик воситалари ва бошқалар киритилган.
Ф.Кенэ меркантилистлардан фарқли равишда (улар капитални пул билан айнан бир деб
ҳисоблаганлар), пулларнинг ўзи эмас, балки пулга олинадиган ишлаб чиқариш
воситалари капитал ҳисобланади, дейди. Аммо капиталнинг бу
моддий элементлари
умумий меҳнат жараѐнининг оддий элементлари сифатида, капиталистик ишлаб чиқариш
жараѐнида ишлатиладиган ижтимоий шаклидан ажралган ҳолда қаралади, оқибатда
капитал абадий, яъни тарихий бўлмаган категория деб кўрсатилади.
Ишлаб чиқариш чиқимлари (ҳаражатлари)ни тадқиқ қилиш орқали капиталнинг
ташкил этувчи қисмларини ажратиш имкони пайдо бўлди, бунда капиталнинг (оборот)
айланиш ҳарактери ҳисобга олинди. Капиталнинг бир қисми бошлангич аванс (бўнак)
ҳисобланиб, унга қишлоқ хўжалик инвентари, қурилиш, мол ва бошқаларга кетган
сарфлар киради, шулардан 10 фоизи йиллик амортизация ҳисобланган, йиллик аванс деб
аталган капиталнинг бошқа қисмига уруғлик олиш, асосий қишлоқ хўжалик ишлари,
ишчи кучи учун ҳаражатлар киради (иш ҳақи).
Бошлангич аванс билан боғлиқ капитал сарфи ишлаб чиқариш цикли бир қанча
(қатор йиллар) ичида тўла айланса, йиллик авансга сарфланган капитал эса бир
ишлаб
чиқариш цикли (бир йил) давомида тўла айланади. Бу ерда
амалда доимий ва айланма
капитал тўғрисидаги ғоя берилган, аммо бу тушунчалар бошқа сўзларда ифода этилган,
холос. Шуниси диққатга сазоворки, Ф.Кенэ капитални асосий ва айланма капиталга
бўлганда фақат ишлаб чиқариш капитали билан боғлаган ҳолда берган,
уни муомала
капитали (савдо капитали) билан қўшиб юбормаган. Шу сабабли у пул ва товарни ишлаб
чиқариш капиталининг бирор таркибий қисмига киритмасдан, тўғри фикр юритган.
Шундай килиб, физиократлар асосий ва айланма капиталга оид муаммони назарий
жиҳатдан ечишга асос солдилар.
Ф.Кенэ иқтисодиѐт тарихида
такрор ишлаб чиқариш
жараѐнини ва ялпи ижтимоий
маҳсулот муомаласини бутунича кўрсатиш учун биринчилардан бўлиб ўриниб кўрди. У
уша давр жамияти фуқароларини уч синфга бўлади: биринчиси - унумли синф
(фермерлар); иккинчиси - мулкдорлар синфи (помешчик, черков...) ва учинчиси - унумсиз
синф (ҳунарманд, ишчи ва савдо ходимлари). Бу жараѐн схематик равишда «Иқтисодий
жадвал»да тасвирланган. Унда мамлакатда ишлаб чиқарилган тайѐр маҳсулотнинг
айланиши орқали қандай тақсимланиши кўрсатилган, бунинг оқибатида ишлаб
чиқаришнинг аввалги ҳажмида қайта бошлаш учун шарт-шароитлар яратилади.
Ф.Кенэнинг ғоялари
Do'stlaringiz bilan baham: