168
боғланиш қашшоқликни кучайтирувчи автоматик тарзда ишловчи бозор
иқтисодиѐти шароитида мавжуд бўла олмайди. Аммо биз эҳтиѐт бўлишимиз
керак. Даромад кўпайиши билан инсонлар ҳаѐтининг яхшиланиши орасидаги
автоматик боғлиқликни инкор этиш иқтисодий ўсишни инкор қилиш
эмасдир. Иқтисодий ўсиш камбағал жамиятлар учун қашшоқликни
камайтириш ва умуман йўқотишда жуда муҳим. Лекин бундай ўсиш
сифатининг аҳамияти унинг ҳажмидан муҳимроқ. Доно миллий сиѐсат
иқтисодий ўсишни одамлар ҳаѐтини яхшилашга ўгира олиши керак. Буни
қандай қилиб амалга ошириш мумкин? Бу иқтисодий ва сиѐсий ҳоқимиятда
катта структуравий ўзгаришларни талаб қилиши мумкин, бу соҳада инсоний
ривожланиш парадигмаси жуда инқилобийдир. У кўп
мамлакатларда
амалдаги ҳоқимият тизимини қайта кўриб чиқишни талаб этади. Иқтисодий
ўсиш ва одамлар фаровонлиги орасида боғлиқликнинг кучайиши кўп вақт
талаб этувчи ер реформаси, солиқларнинг
прогрессив тизими, асосий
ижтимоий ѐрдамнинг
кучайтирилиши, уни барча муҳтож аҳолига етиб
борадиган қилиш, одамларнинг иқтисодий ва сиѐсий фаолиятлари йўлидаги
тўсиқларнинг йўқотилиши ва уларнинг бойликка эга бўлиш ҳуқуқини
тенглаштириш ва бозор иқтисодиѐти билан боғлиқ, иқтисодий ва сиѐсий
саъй-ҳаракатлардан энг кўп озор чекиши мумкин бўлганларга вақтинчалик
ижтимоий хавфсизлик тизимини жорий қилиш каби бир қанча чора-
тадбирларни талаб этиши мумкин. Бундай сиѐсий фаолият фундаментал ва
ҳар бир мамлакат учун фарқлидир. Аммо баъзи бир хусусиятлар ҳамма
мамлакатлар учун умумий.
Биринчидан
, инсон муаммолари марказий муаммога айланади.
Ривожланиш одамлар фаровонлигининг ошиши нуқтаи назаридан таҳлил
қилинади ва тушунилади. Ҳар қандай фаолият унда қанча одам
қатнашганлиги ва фойдаланганлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилинади.
Ривожланиш сиѐсатининг муваффақиятли бўлишининг бурилиш нуқтаси
сифатида ишлаб чиқаришнинг кўпайиши эмас, балки инсонлар ҳаѐтининг
яхшиланиши олинади.
Иккинчидан
, инсоний ривожланиш икки
томондан иборат эканлиги
назарда тутилади. Биринчиси - яхши соғлиқ, саломатлик, чуқур
билим ва
ҳунарлар каби инсоний қобилиятлар мажмуаси бўлса, иккинчиси - иш билан
таъминланганлик, ишлаб чиқариш фаолияти, сиѐсий фаолият ва ҳордиқ
чиқариш каби эришиладиган қобилиятларга эга бўлиш йўлидаги
одамлар
дунѐқарашини оширишдир. Бу иккала томон меъѐрининг инсоний
ривожланиш томонидан тартибланмаганлиги
инсонлар режаларининг
талафотида ўз аксини топади.
Учинчидан
, пировард мақсадлар ва уларга эришиш усуллари орасида
аниқ фарқ ўтказилиши зарур. Одамлар мақсад сифатида қаралиши керак
бўлса-да, унга эришиш усуллари ѐддан чиқмаслиги керак.
Ялпи миллий
маҳсулотнинг (ЯММ) ўсиши кўпгина инсоний фаровонлик кўрсаткичлари
ўсишининг муҳим омилидир. Аммо иқтисодий ўсишнинг ҳарактери ва
тақсимланиши одамлар ҳаѐтини бойитишга нисбатан ўлчаниши зарур.