“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи


 ХАЛҚАРО ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

 
3. ХАЛҚАРО ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ 
 
Иқтисодчи олимлар халқаро валюта муносабатларига алоҳида эътибор 
берадилар. Валюта бозорида миллий валюта чет эл валютасига (масалан, 
АҚШ доллари, Мексика песоси, немис маркаси, иена ѐки фунт стерлинг) 
алмаштирилади. Алмашув (валюта) курси - бу чет эл валютаси бирлигининг 
миллий пулдаги ифодасидир. Бу муносабатлар ҳар куни, ҳатто ҳар соатда 
ўзгариб туриши мумкин. Валюта курсини стабил (турғун) қилиш учун тўлов 
балансларининг тенглигига эришиш йўли таклиф этилади. 
30-йилларгача тўлов балансларини тартибга солиш механизмини 
таҳлил этишда Д.Юм, Ж.Милль томонидан ишлаб чиқилган «классик» 
назария устун мавқега эга бўлган. Бу ғояга кўра, олтиннинг халқаро ҳаракати 
ва ҳар бир мамлакатдаги баҳоларнинг ўзгариши автоматик равишда бир-
бири билан боғлиқ, оқибатда барча мамлакатларнинг тўлов баланси 
барқарорликка интилиш тенденциясига эга. Олтин стандартининг 
тугатилиши билан олимларнинг кўпчилиги неокейнсчилик позицияларига 
ўтиб олдилар («Олтин стандарти» XIX асрда ва XX асрнинг маълум даврида 


162 
амалда бўлган, масалан, Буюк Британияда 1821-31 йиллар олтин 
стандартидан фойдаланилган, АҚШда 1934 йил долларни олтинга 
айлантириш тугатилди). Янги шароитда тўлов балансини тартибга солишда 
асосий эътибор давлатнинг ҳисоб ставкасига таъсири муҳим деб 
ҳисобланади. Бошқа тартибга солиш чораси сифатида импортни камайтириш 
ва экспортни рағбатлантириш, бунинг учун эса меҳнаткашларнинг ички 
тўлов имкониятлари талабини пасайтириш (дефляция йўли) ѐки миллий 
валютани девальвация қилиш усули таклиф этилади. 
60-йиллардаги иқтисодий жараѐнлар неокейнсчилик методларидан воз 
кечишга сабаб бўлди, яна неоклассик йўлга қайтилди, яъни давлатнинг 
иқтисодий, шу жумладан валюта ишларига аралашуви чекланди, валюталар 
курсининг эркин тебранишига имкон берилди, бу эса ўз навбатида автоматик 
барқарорлашувига олиб келиши керак эди. Аммо валюта курси ўзгариб 
туришининг тўлов балансига таъсири чекланган ҳарактерга эга бўлади 
(масалан, валютанинг «сўзиб юрувчи курси» пайтида бу нарса аниқ бўлиб 
қолди), чунки тўлов балансининг барқарор эмаслиги муомала соҳасига эмас, 
балки ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ. Тўлов баланслари пассиви 
давлатнинг чет элдаги ҳаражатларига, айниқса турли ҳарбий-сиѐсий 
акцияларга боғлиқ бўлади. Валюта курсининг қалқиб туришининг ўзи ҳам 
халқаро валюта тизимининг беқарорлигини кучайтиради. Сўнгги йигирма 
йил ичида индустриал ривожланган мамлакатлар чегараланган (фиксация 
қилинган), аммо ҳар ҳолда тартибга солинадиган курсдан эластик 
(қайишқоқ) валюта курсига ўтиб олдилар. Абсолют эластик валюта курсида 
алмашув курси валюта бозоридаги тенг кучли валюта баҳосида белгиланади, 
чекланган курс чогида эса валюта курси Марказий банк томонидан 
белгиланади, бунда банк белгиланган курс бўйича хорижий валютани ҳар 
қанча миқдорда олиш ва сотиш мажбуриятини ўзига олади. 
Валютанинг эластик курс миқдори уч омилга боғлиқ: 
1. Ички ва ташқи нархлар даражаси. Бошқа шароитлар тенг бўлганда 
ички баҳоларнинг ўсиши валюта курсининг пасайишига олиб келади (ҳарид 
қилиш қобилияти паритети назарияси); 
2. Савдо оқими билан боғлиқ омиллар; масалан, экспорт бозорининг 
камайиши ѐки йўқотилиши, дефицит, яъни валюта арзонлашувини келтириб 
чиқаради. 
3. Капитал оқиб ўтиши. Мамлакат ичида фоиз ставкаларининг ошиши 
капитални жалб этади ва бу билан миллий валютанинг қимматлашувини 
келтириб чиқаради. 
Чегараланган ва эластик валюта курсларини солиштирганда қайси 
бири устунлигини аниқлаш қийин. Эластик алмашув курси одатда, қисқа 
вақт давомида турғун бўлмайди, аммо ўзоқ муддатли режаларда зарурий 
эластикликка эга бўлади. Аксинча, чегараланган алмашув курслари қисқа 
муддат учун самарали, аммо узоқ келажак учун ўта ноэластикдир. Бу 
тизимларнинг ҳеч қайсиси нархлар барқарорлиги ва тўла бандлик бўйича 
тўла устунликка эга эмас. Валюта курсининг сунъий равишда юқори бўлиши 
ишсизликка олиб келади, паст бўлиши эса инфляцияни кучайтиради. 


163 
Ликвидлик (ҳаридоргирлик) муаммосини ҳал этиш борасида 
иқтисодчилар (Ж.М.Кейнс, Р.Триффин ва бошқалар) «юқори ликвидлик 
бошқариладиган валюта» чиқаришни тушунадилар ѐки халқаро валюта 
муносабатларига ички қоғоз-пул муносабатини тартибга соладиган 
тамойилларни қўллашни таклиф этадилар. Охир-оқибатда бу лойиҳаларнинг 
моҳияти шундаки, тўлов баланс сальдоси актив бўлган давлатлар тўлов 
баланси дефицит (камомад) бўлган давлатларга кредит беришга мажбур 
қилишга қаратилади. Шу мақсадда халқаро валюта чиқариш таклиф этилади. 
Бу валюта қўшимча ликвидли маблағни таъминлайди ва пассив тўлов 
балансига эга бўлган мамлакатлар бевосита актив сальдога эга бўлган 
давлатларга мурожаат этмасдан, ўз пассивларини қоплаш имконига эга 
бўлади. 
Бу ғоя 1969 йилда амалда реализация қилинди. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish