Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Ҳаво ҳароратининг суткалик ва йиллик ўзгариши



Download 10,78 Mb.
bet74/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

5.4. Ҳаво ҳароратининг суткалик ва йиллик ўзгариши.
Ҳаво ҳарорати об-ҳаво шароитини ва иқлимни белгилайдиган асосий метеорологик катталиклардан биридир.
Ҳавонинг исиши ва совиши фаол сиртнинг иссиқлик режимига боғлиқ. Фаол сиртнинг ютган иссиқлигининг бир қисми тупроқ (ёки сув ҳавзаси) ички қатламларига узатилади, қолган қисми эса ҳавонинг ерга туташган қатламига узатилади, бу қатлам ҳам исиб ўзидан юқоридаги қатламга иссиқликни узатади. Шу тарздаги иссиқлик узатиш атмосферанинг юқори қатламларигача тарқалади. Атмосферанинг ҳар бир нуқтасида вақт ўтиши билан ҳаво ҳарорати узлуксиз ўзгариб боради.
Ҳаво ҳароратининг сутка давомида ўзгаришининг боришини унинг суткалик ўзгариши дейилади.
Ерга туташган ҳаво қатламида ҳаво ҳароратининг суткалик ва йиллик ўзгаришини ер юзидан 2 м баландликда аниқланади.
2 м баландликда ҳавонинг минимал ҳарорати қуёш чиқиши олдидан кузатилади. Қуёшнинг уфқдан баландлиги ортган сари ҳаво ҳарорати 2-3 соат мобайнида тезроқ ортади ва сўнгра ҳароратнинг ортиши секинлашади. Ҳаво ҳароратининг максимал қиймати тушки пайтдан 2-3 соат ўтгач кузатилади.
Сўнгра ҳаво ҳарорати олдин секинроқ, кейин эса тез камая боради.
Ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгаришидаги максимал ва минимал қийматлари айирмасини ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгариши амплитудаси дейилади.
Ҳаво ҳароратининг йил давомида ўзгаришидаги максимал ва минимал қийматлари айирмасини ҳаво ҳароратининг йиллик ўзгариши амплитудаси дейилади.
Ҳаво ҳароратининг суткалик ва йиллик ўзгариши ҳамда йиллик ўзгариш хусусиятлари кўп йиллик кузатишлар натижаларининг ўртача қийматларини ҳисоблаганда очиқ кўриниб қолади. Бундай ўртачалаштирилганда иссиқ ёки совуқ ҳаво массаларининг бостириб кириши билан бўлган суткалик ўзгаришнинг боришидаги айрим четланишларни чиқариб ташланади. Чунки бундай четланишлар ҳароратнинг суткалик ўзгаришини бузади. Масалан, кундузи совуқ ҳаво оқими бостириб кирганда баъзи пунктлар устидаги ҳаво ҳарорати ортиш ўрнига пасаяди.
Кечаси иссиқ ҳаво массаси бостириб кирса, ҳарорат кўтарилиши мумкин. Қуруқлик устидаги ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгариши амплитудаси тупроқ юзаси ҳароратининг суткалик ўзгариш амплитудасидан ҳар доим кичик бўлади.
Ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгариш амплитудаси олинган жойнинг географик кенглигига, фаслларга, фаол сиртнинг турига, булутликка, жойнинг рельефига, шунинг дек жойнинг денгиз сатҳидан баландлигига боғлиқ. Бу фикримизни тасдиқлаш учун баъзи омилларнинг ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгариш амплитудасига таъсирини қарайлик. Жойнинг географик кенглиги ортиши билан ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгариш амплитудаси камая боради.
Энг катта амплитуда субтропик кенгликларда кузатилади. Тропик кенгликларда ҳаво ҳарорати суткалик ўзгариш амплитудаси йил учун ўрта ҳисобда 12С га яқин, мўътадил кенгликларда 8-9С га, қутб доирасида 3-4С га тенг.
Ўзбекистон ҳудуди шимолий ярим шарнинг37111 билан 45361 кенгликлари орасида жойлашган. Республикамиз текисликларида қишнинг энг совуқ ойи январда суткалик амплитуда 7-11С га, ёзнинг энг иссиқ ойи июлда эса 14-19 га тенг.
Ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгаришига жойнинг рельефи ҳам бирмунча таъсир кўрсатади.
Ботиқ шаклли рельеф (ёпиқ водий, ботиқлик, чуқурлик) ларда ҳаво таглик сиртнинг энг катта юзасига ёндошади. Бундай ботиқ рельефли жойлар ичида ҳаво кундузи тинч туриб қолади ва кўп исийди. Кечаси эса ёнбағирлар устидаги ҳаво совиб, ботиқлик тагига оқиб тушади. Демак, ботиқ жойларда кечаси ҳавонинг совиши анча кучли даражада ўтади.
Ботиқ рельефли жойлар ичидаги ҳаво, текис ерлар устидаги ҳавога нисбатан кундузи кўпроқ исийди ва кечаси эса кўпроқ совийди. Шунинг учун ботиқ рельефларда ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгариш амплитудаси кучаяди. Қавариқ рельеф (тоғ, тепалик, дўнглик) ларда эса ҳаво таглик сиртнинг энг кам юзаси билан ёндошади. ҳаво уларнинг устида тўхтаб қолмайди ва кундузи кам исийди. Демак, бундай рельефларда фаол сиртнинг ҳаво ҳароратига таъсири камаяди. Шундай қилиб, ботиқ шаклдаги рельеф устидаги ҳавонинг суткалик ўзгариш амплитудаси, текисликлар устидаги ҳавонинг суткалик ўзгариш амплитудасидан катта бўлади.
Қавариқ рельефлар устидаги ҳавонинг суткалик ўзгариш амплитудаси текисликлар устидаги ҳавоникидан кичик бўлади.
Фаол сиртларнинг турига қараб улар устидаги ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгариш амплитудаси ҳам турлича бўлади. Масалан, ўсимликлар устидаги амплитуда, қуруқ яланг тупроқ устидаги амплитудадан кичик бўлади, ҳаво ҳароратнинг суткалик ўзгариши амплитудаси сув ҳавзаси устида яна ҳам кам бўлади.
Энг катта суткалик ўзгариш амплитудалари тропик ва субтропик саҳролар устида кузатилади, бу ерларда суткалик амплитуда йил давомида 30С гача етади.
Мўътадил кенгликларда амплитуданинг энг катта қиймати ёз ойларига ва энг оз қиймати қиш ойларига тўғри келади.
Ҳаво очиқ кунлари амплитуда ҳаво булутли кундагидан анча ошиқ, ўсимликлар орасида ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгариш амплитудаси камаяди. Ер юзидан баландлик ошган сари ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгариш амплитудаси тез камаяди, 1,5-2 км баландликда ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгариши бутунлай сўнади. Ҳаво ҳароратининг йиллик ўзгариш амплитудаси энг иссиқ ва энг совуқ ойларнинг ўртача ойлик ҳаво ҳароратларининг айирмаси тарзида аниқланади.
Йил давомидаги ҳаво ҳароратининг абсолют максимуми ва абсолют минимуми, яъни йил давомида кузатилган энг юқори ва энг паст ҳаво ҳароратлари айирмасини абсолют йиллик ўзгариш амплитудаси деб айтилади.
Олинган жойдаги ҳаво ҳароратининг йиллик ўзгариш амплитудаси жойнинг географик кенглигига, ер сиртининг физикавий хоссаларига (қуруқлик, океан) атмосфера ҳолатига (намлик, булутлик) ва жойнинг денгиз сатҳидан баландлигига боғлиқ.
Энг совуқ, қаҳратон қишда Ўзбекистон Республикасининг шимолида ҳаво ҳароратининг абсолют минимуми –40С гача пасаяди. Республиканинг жанубида Термиз туманида ҳаво ҳароратининг абсолют минимуми –20С дан пастга тушгани кузатилмаган. Термизда қиш кўпинча нисбатан илиқроқ бўлади, ҳаво ҳарорати –10С дан пасаймайди. Ўзбекистон ҳудудидаги саҳроларда ҳаво ҳароратининг абсолют максимуми 48-50С гача етади. Сурхондарё вилоятидаги Термиз ва Шерободда ҳавонинг абсолют максимал ҳарорати 47С гача етган йиллар бўлган.
Тошкент вилоятида ҳаво ҳароратининг абсолют минимуми –28 …-35С гача, абсолют максимуми эса 43-47С га етади. Бу мисолда ҳаво ҳароратининг абсолют йиллик амплитудаси 71-82С гача етишмаслиги айтилган.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish