Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet60/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

4.4. Тупроқ ҳароратини ўлчаш.
Тупроқ ҳароратини ўлчаш учун кўпинча суюқликли (симобли, спиртли), термоэлектрик ва қаршилик электр термометрлари қўлланади.
Биз улар орасидан суюқликли термометрларнигина баён қиламиз.
Тупроқ юзасининг кузатиш муддати (бирор аниқ вақт пайти) даги ҳароратини ўлчаш учун муддатли термометр ТМ-3, тупроқ юзасининг кузатиш муддатлари оралиғидаги энг юқори ҳароратини ўлчаш учун максимал термометр ТМ-1, тупроқ юзасининг кузатиш муддатлари оралиғидаги энг паст ҳароратини ўлчаш учун минимал термометр ТМ-2 лар ишлатилади. Агрометеорологик ўлчашларда энг кўп ишлатиладиган термометр муддатли психрометрик термометрлардир. Барча суюқликли термометрлар каби психрометрик термометр ҳам учта асосий қисмдан: цилиндрик ёки шарсимон шаклдаги шиша резервуар ва унга кавшарланган капилляр (ингичка) канали бор шиша найча (трубка) ҳамда бўлимларга тақсимланган шкаладан ташкил топган. Резервуар ва капиллярнинг маълум қисми симоб билан тўлдирилган. Капилляр най ва шкала шиша най ичига жойлаштирилган.
Симобли термометрлар ҳарорат ўзгарганида симоб ҳажми-нинг ўзгаришига асосланиб ишлайди. Бундай термометр ёрдамида анча паст, масалан – 38,9С дан паст ҳароратни ўлчаш мумкин эмас. Чунки бу ҳароратда симоб қотади ва термометр ишдан чиқа-ди.
Максимал термометр симобли, унда сут рангли шишага шкала чизилган бўлиб, резервуари цилиндрик ёки шарсимон бўлади. Шкаланинг чегаралари -36С дан +51С гача ёки -21С дан +71С гача бўлади. Шкаладаги 1 та бўлим қиймати 0,5С га тенг.
Термометрнинг максимал кўрсатиши махсус штифт (шиша таёқча) ёрдамида сақлаб турилади. Термометрни тайёрлашда резервуар тагига учи капиллярга кириб турадиган қилиб кичкина шиша штифт пайванд қилинган. Бунинг натижасида резервуардан капиллярга ўтиш йўли торайиб қолади (бу ҳолда резервуардан капиллярга ўтиш йўли капиллярдаги канал кесимидан кичикроқ кесим юзли ҳалқадан иборат бўлиб қолади).
Ҳарорат ошганда симоб кенгайиш кучининг таъсирида резервуарнинг тор жойидан капиллярга осонгина ўтади. Чунки симоб исиётганида кенгайиш кучи, капиллярнинг тор жойидаги ишқаланиш кучидан катта.
Ҳарорат пасайганида эса симобнинг ҳажми камаяди ва симоб устуни капилляр бўйлаб резервуарга томон силжийди.
Аммо симоб капиллярдан резервуарга ўтаолмайди. Чунки симоб заррачаларининг ўзаро тутиниш кучи капиллярнинг тор жойидаги ишқаланиш кучини енгишга етмайди. Шунинг учун симоб устуни узилиб, капиллярда қолган симоб устуни ҳарорат пасая бошлаган вақтдаги ҳолатида яъни максимал ҳарорат қийматини кўрсатганича қолаверади. Термометр шкаласидаги 1 та бўлим қиймати 0,5С га тенг.
Минимал термометр спиртли термометрдан иборат. Унда қотиш ҳарорати -117,3С, қайнаш ҳарорати +78,5С га тенг этил спирти қўлланади.
Минимал ҳарорат термометр капилляридаги спирт ичига жойлаштирилган хира, иккала учи бир оз йўғонроқ қилиб тайёрланган енгил шишага штифт (таёқча) ёрдамида аниқланади.
Штифтнинг термометр капилляри ички деворига ишқаланиш кучи, спиртнинг кенгайиш кучидан катта ва сирт пардасининг таранглик кучидан кичик қилиб танланган. Шунинг учун ҳарорат ошганида спирт кенгайиб таёқча ёнидан осонлик билан ўтади, аммо ҳарорат пасайганида спиртнинг ҳажми камайиб сирт парда таёқчагача сурилади ва сирт парда таёқчани ҳам резервуарга қараб суради. Ҳарорат оша бошлаши билан штифтча ҳаракатдан тўхтайди. Шундай қилиб, штифтнинг капиллярдаги тўхташ вазияти кузатиш муддатлари оралиғидаги минимал ҳароратни аниқлаш имконини беради.
Метеорологик станцияларда тупроқ юзасининг ҳароратини ўлчаш учун термометрларни махсус очиқ (ўтдан тозаланган) ва юмшатилган майдон марказига ўрнатилади. Учала (муддатли, максимал, минимал) термометрлар бир-биридан 10-15 см масофага, резервуарларини шарққа қаратиб ва тупроққа бир оз ботириб ўрнатилади. Резервуарлар тупроққа зич тегиб туриши керак. Муддатли ва минимал термометрлар горизантал, максимал термометр эса резервуарга томон озгина қия қилиб ўрнатилади, яъни резервуарини пастроқ қилиб ўрнатилади.
Тупроқ ҳайдалма қатламининг ҳароратини Савинов тирсакли термометрлари ТМ-5 билан ўлчанади. Савинов термометрлари комплект тарзда чиқарилади, 1 та комплект да тупроқнинг 5, 10, 15 ва 20 см чуқурликларидаги ҳароратини ўлчашга мўлжалланган 4 та термометр бор.
Тирсакли термометрларни ҳам тупроқ юзасининг ҳароратини ўлчаш учун термометрлар жойлаштирилган махсус майдончага ўрнатилади.
Кўчма шароитларда тупроқнинг 30 см гача чуқурликдаги ҳароратини ўлчаш учун термометр-шчуп ишлатилади.
Бундай термометрни пастки қисми конуссимон учлик қилиб тайёрланган металл ғилофнинг ичига жойлаштирилади. Термометр резервуари ҳам конуссимон учлик ичига жойлаштирилган. Металл ғилоф устки томонида термометр шкаласини кўриш учун бўйлама кесик қўйилган. Термометр шчупни вертикал равишда ўрнатиш керак.
Тупроқнинг катта чуқурликлардаги ҳароратини ТПВ-50 типидаги симобли тортма термометрлар билан ўлчанади. Тўлиқ комплектда 8 та тортма термометр бор бўлиб, уларни 20, 40, 60, 80, 120, 160, 240 ва 320 см чуқурликларга ўрнатилади.
Бундай термометрларни кўп йилларда кузатишга мўлжаллаб кўчмас қилиб ўрнатилади.
Ҳозирги вақтда метеорологик станцияларда тирсакли ва тортма термометрлар ўрнига электр термометрларни ўрнатиш кенг ёйилмоқда. Электр термометрлар билан тупроқнинг турли чуқурликдаги ҳароратини хизмат хонасининг ўзидан туриб ўлчаш мумкин, бундай термометрлар билан ўлчаш масофадан туриб амалга оширилгани учун тупроқ табиий шароитлари бузилмасдан қолади.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish