Тупроқнинг иссиқлик ўтказувчанлиги. Тупроқнинг кўпроқ исиган қатламларидан камроқ исиган қатламларига иссиқлик узатиш хоссасига унинг иссиқлик ўтказувчанлиги дейилади. Иссиқлик ўтказувчанлик ўлчови бўлиб иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти хизмат қилади.
Қалинлиги 1 м бўлган қатлам чеккаларидаги ҳароратлар 1С га фарқ қилганда, қатламнинг 1 м2 юзидан 1 с давомида ўтадиган иссиқлик миқдори, шу қатламнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти га тенг бўлади.
Тупроқнинг иссиқлик ўтказувчанлиги унинг минералогик таркибига, тупроқдаги органик моддаларнинг миқдорига ҳамда сув ва ҳавонинг ҳажмий улушларига боғлиқ. Тупроқда сув ва ҳаволарнинг ўзаро муносабати узлуксиз ўзгариб турганлиги учун ҳам вақтга нисбатан ўзгаради.
Тупроқ намлигининг дала шароитида учраб турадиган чегараларида намлик ўзгариши билан ҳажмий иссиқлик сиғим 3-4 марта ўзгарса, тупроқ намлигининг худди шу чегараларида айнан шу вақтда эса 100 мартадан ҳам ортиқ ўзгариши мумкин.
Иссиқлик сиғимдан фарқли равишда иссиқлик ўтказувчанлик тупроқни ташкил этувчи фазалар ва компоненталарнинг ҳажмий улушларигагина боғлиқ бўлмасдан, балки тупроқ элементар заррачаларининг ўлчамлари, шакли ва фазовий жойлашишига, бундай ҳолат тупроқда иссиқлик узатишнинг қайси усулда рўй бераётганига ҳам боғлиқ. Тупроқда иссиқлик алмашиш молекуляр иссиқлик ўтказувчанлик, конвекция, нурланиш усуллари билан амалга ошиб, улар орасида ҳал қилувчиси молекуляр иссиқлик ўтказувчанликдир.
Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти Ж/(м·с·С) = Вт/(м∙С) ва кал/(см·с·С) бирликларда ўлчанади.
Тупроқ таркибий қисмларининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентларининг қийматлари қуйидаги 4.2-жадвалда кўрсатилган.
4.2-жадвал.
Тупроқ таркибий қисмларининг иссиқлик ўтказувчанликлари
Модда
|
Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти (Bт/(мC)
|
Қум ва лой
Торф
Тупроқ ҳавоси
Тупроқ суви
|
0,84-1,26
0,84
0,02
0,50
|
Тупроқ ҳавосининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти сувникидан қарийб 25 марта кам.
Шунинг учун тупроқ намлиги ортган сари иссиқлик ўтказувчанлиги ҳам орта боради. Ғовакликлари ҳаво билан тўлган қуруқ тупроқнинг иссиқлик ўтказувчанлиги жуда кам бўлади. Шунинг учун ғовак тупроқ кундузи зич тупроққа қараганда кўпроқ исийди. Зич тупроқдан (ҳавоси кам бўлгани учун) иссиқлик ички қатламларга яхши узатилади, шунинг учун кам исийди. Ҳайдалган ернинг юзаси кундузи ҳайдалмаган ерникидан кўпроқ исишининг сабаби ҳам шунда. Кечаси эса ҳайдалган (ғовак) ернинг юзаси ҳайдалмаган (зич) ер юзасидан совуқроқ бўлади. Чунки ғовак тупроқ қатлами, ички қатламлардан келган иссиқликни тупроқ юзасига жуда ёмон ўтказади, шу сабабли кечаси ғовак тупроқ юзаси совуқ бўлади. Зич тупроқда эса кечаси ички қатламларнинг иссиқлиги тупроқ юзаси томон яхши ўтади. Шунинг учун зич тупроқ кечаси ғовак тупроққа нисбатан илиқроқ бўлади. Тупроқ музлаганида иссиқлик ўтказувчанлиги ортади. Чунки музнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти сувникидан 4 марта ошиқ.
Қор қопламининг иссиқлик ўтказувчанлиги жуда кам. Қор қопламининг ўртача зичлиги 0,2-0,3 г/см3 бўлганда қорнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти тупроқникидан 10 мартача кам бўлади.
Қишлоқ хўжалиги учун қор қопламининг аҳамияти катта.
Қор қоплами кузги ғалла экинларини ва кўп йиллик ўтларни қишда музлашдан сақлайди.
Тупроқнинг асосий физик хусусиятлари (иссиқлик сиғими, иссиқлик ўтказувчанлиги) дан ташқари ҳосилавий иссиқлик - физик ҳоссалари ҳам мавжуд бўлиб, улар тупроқнинг ҳарорат ўтказувчанлиги ва иссиқликни ўзлаштирувчанлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |