3.12. Радиацион баланс. Радиацион баланс тенгламаси Фаол юзанинг радиацион баланси деб, бу юзага тушувчи ва ундан кетувчи нурланишлар оқимлари айирмасига айтилади. Радиацион баланснинг кириш қисмини горизонтал юзага тушувчи тўғри радиация S1, сочилган радиация D ва атмосферанинг учрашувчи нурланиши Еа ташкил қилади. Радиацион баланснинг чиқиш қисми эса қисқа тўлқин узунликли қайтган радиация Rқ ва Ер сиртининг нурланиши Еерлардан иборат.
Агар фаол юзанинг радиацион балансини В ҳарфи билан белгиласак, фаол юзанинг радиацион балансининг умумий кўринишини қуйидагича ёза оламиз:
(3.9)
ёки Q= S1+Dэканлигини назарга олсак
(3.10)
бу ерда: Q = йиғинди радиация, Ес - самарали нурланиш.
Юқоридаги (3.9) формулани қуйидагича ҳам ёзиш мумкин:
(3.11)
бу ерда: А-фаол юзанинг альбедоси.
Ютилган радиация Q(1-А) таглик юзанинг исишида, самарали нурланиш Есэса таглик юзанинг совишида фаол рол ўйнайди. Сутка давомида йиғинди радиация ва самарали нурланиш миқдорлари узлуксиз ўзгарганидан радиацион баланснинг қийматлари ҳам узлуксиз ўзгаради.
Осмон булут билан тўла қопланганда ва Ерга тўғри радиация тушмаётганда В = D- Rқ- Ес кечаси эса қисқа тўлқинли қайтган радиация ҳам бўлмаганлигидан радиацион баланс В қийматлари манфий бўлади: В= Ea- Еер=- Ес га тенг бўлади.
Радиацион балансни билиш амалий қизиқишга эга. Чунки В нинг қийматига қараб фаол юзанинг исиши ёки совишини аниқлаймиз.
Агар фаол қатламга тушувчи радиациялар оқимларининг йиғиндиси, фаол қатламдан кетувчи радиация оқимлари йиғиндисидан катта бўлса, фаол қатлам исийди. Акс ҳолда эса фаол қатлам совийди.
Радиацион балансни турлича вақт оралиқлари (минут, соат, сутка, ой ва йил) учун ҳисоблаш мумкин ва у мусбат ёки манфий бўлади.
Радиацион баланс одатда кундузи мусбат (энг совуқ даврларни ҳисобга олмаганда), кечаси эса манфий бўлади.
Қуёш ботишига 1-2 соат қолганда радиацион баланс манфий қийматларга ўтади ёки кечга яқин Қуёшнинг уфқдан баландлиги 10-15га тенг бўлишидан бошлаб В нинг қийматлари манфий бўлади. Эрталаб Қуёш чиққанидан кейин ўртача 1 соат вақт ўтгач ёки Қуёш баландлиги 10-15дан ошгач В нинг қийматлари яна мусбат ишорага ўтади.
Агар қор қоплами мавжуд бўлса, Қуёш баландлиги 20-25 га етгандан кейингина Вмусбат қийматларга ўтади.
Кундузи hоортиши билан В нинг қийматлари ҳам орта боради, тушдан кейин hонинг камайиши билан В нинг қийматлари ҳам камаяди.
Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудлари учун радиацион баланснинг йиллик қиймати 1885 МЖ/м2, жанубий ҳудудлари учун 2807, баланд тоғли ҳудудларда 1424 МЖ/м2 га яқин.
Ўзбекистонннинг энг жанубий ҳудудлари ва совуқ ҳаво оқимлари киролмайдиган жойлар учун В йил бўйи мусбат.
Ўзбекистонннинг энг шимолий ҳудудлари ва республикамиз ҳудудларининг катта қисмида қиш даврида баъзи йиллари В нинг қийматлари –4,19 дан –29,3 МЖ/м2 гача эга бўлиши мумкин. Республикамизда радиацион баланснинг манфий қийматлардан мусбат қийматларга ўртача март ойи бошларида ўтади. Мусбат қийматлардан манфий қийматларга октябр охирида ноябр бошларида ўтади.
Қишлоқ хўжалик далаларининг радиацион балансини билиш Қуёшнинг уфқдан турлича баландликларида, экинларни экишнинг турлича схемаларида ва ўсимлик ривожланишининг турлича фазаларида ўсимлик ва тупроқ ютган радиацияни аниқлаш имконини беради.
Тупроқнинг ҳарорати ва намлиги, буғланиши ва бошқа катталикларни бошқаришда қўлланилган тадбирларни баҳолаш учун турлича турдаги ўсимликлар қопламларида қишлоқ хўжалик далаларининг радиацион баланси аниқланади.