Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


¶ўза ўсимлиги ривожланиш фазаларини кузатиш



Download 10,78 Mb.
bet166/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

13.8.4. ¶ўза ўсимлиги ривожланиш фазаларини кузатиш.
Бир-биридан 8-10 кун оралиғида фарқ қилувчи 3 хил: эртаги, ўртача ва кеч муддатда экилган ғўзаларга ажратилган 3 та АКУ да кузатиш олиб борилади. Агарда экиш муддати бир ҳафта давомида тугатилган бўлса кузатиш битта участкада олиб борилади.
¶ўзани кузатиладиган фазалари: уруғнинг униши, уруғнинг униб чиқиши (майса-ниҳоллар), 1, 3, 5 ва 8-чин баргни чиқиши ёки шоналаш, гуллаш, биринчи кўсакларнинг очилиши, пишиши, вегетациянинг тугаши кабилар.
Уруғнинг унишини кузатиш ғалладошлардагига ўхшашдир. Натижаси китобчага ёзилади. Агарда ҳарорат паст ва тупроқ юзасида намлик кам даражада бўлса уруғда ўсиш бўлмайди. Кузатиш вақтида бу ҳол китобчага «униш йўқ»лиги, аммо ўсимта (муртак) пайдо бўлган бўлса ва муртак сезиларли даражада ўсишни давом этса, «ниш давом этмоқда»лиги ёзиб қўйилади. Лекин тупроқ намлигининг камлиги туфайли муртак қуриб қолса «ўсаётган уруғ муртаги қуриган» деб ёзилади. Бундай ҳолларда тупроқдан 100 дона уруғ (4 та қайтариқдан 25 та донадан) уруғ қазиб олинади ва нечтаси қуриган ва нечтаси ўсаётганлиги аниқланади. ҳисоб натижаси китобчанинг «об-ҳаво таъ-сири тўғрисидаги маълумот» деган бетига ёзиб қўйилади. Ёғинлар кузатилганда чигитни экишдан то униб чиққунча бўлган тупроқ ҳолати ҳам кузатиб борилади. Униб чиққунча тупроқ қатқалоғи ёғинлар туфайли рўй берса, бу ҳодиса ҳам китобчанинг «Об-ҳаво таъсири тўғрисидаги маълумот» варағига ёзилиши шарт.
Униб чиқиш - бу, уруғпалланинг ер бетига чиқиб ажралиши. Уруғ уялаб ёки квадрат-уялаб экилган бўлса униб чиқиш (мўлжалланган ўсимликлар зичлигини ҳисобга олган ҳолда) ер бетига чиққан уялар сонини умумий уялар сонига нисбати олиниб фоиз ҳисобида берилади. Уяларни умумий сонига нисбатан униб чиққан уяли уруғлар сони 10% ва ундан ошиқ бўлса униб чиқиш фазасини бошланиш белгиси ва 50 фоизга етгач ялпи униб чиқиш деб қабул қилинган.
Уруғ қатор оралаб экилган бўлса униб чиқиш кўз билан чамалаш усулидан фойдаланиб аниқланади. Участканинг айрим жойларида айрим уруғларни униб ер бетига чиқиши униб чиқишнинг бошланиши (а), айтарли қисмида ва қаторлар кўзга ташланса ялпи униб чиқиш (б) деб қайд қилинади.
Биринчи чинбарг (ёки 1, 3, 5 ва 8-барглар шаполоғининг ёзилиши). Биринчи чинбарг - бу барг шаполоғини ёйилган бўлиши билан белгиланади. У оддий тухумсимон ёки юраксимон шаклда бўлади. Кейинги барглар эса бир дона баргга назар ташланса бўлакларга бўлинган шаклда кўринади. АКУ да кузатишга олинган 40 та ғўза тупининг барги санаб борилади ва китобчага ҳисоб натижалари ва саналари ёзиб борилади.
Шоналаш. Кўпчилик ғўза навларида 8-баргни пайдо бўлиши ҳи-собланади. Баргларни санаш давомида биринчи ҳосил шохи нечанчи баргида ҳосил бўлиши ҳам қайд этилади ва китобчага ёзилади.
Гуллаш - бу ғўза тупида биринчи гулнинг очилиши. Ҳар бир гулнинг гуллаши бир кун давом этади. Гулбаргнинг ранги астасекин ўзгариб боради, кўпинча гули ранги очилиш арафасида сариқ ёки оқсариқ, куннинг охирида пушти, оч қизил ва қизил, айрим вақтларда бинафша тусли ранг билан ажралиб туради. Ялпи гуллашдан то биринчи кўсак очилгунча фенологик кузатиш ўн кунликда 2 марта, сўнг ҳар 2 кунда бажарилади. Ялпи пишиш фазаси кузатилгандан кейин яна ҳар ўн кунда 2 марта кузатилади. Қора совуқлар бўладиган кунлар ўсимликни кузатиб бориш шартдир.
Биринчи кўсак очилиши. Кўсакнинг очилиши билан унинг намлиги ҳам камайиб боради. Кўсак очилиши унинг учки қисмидаги чокидан бошланади ва 1 см кенгликда чаноқда жой очилганда, пахта кўриниб турганда кўсакни биринчи очилиш фазасини бошланиши деб қайд қилинади.
Пишиш фазаси. Кўсак очилиши билан унинг ичидаги пахта қурий бошлайди ва момиқлашади. Пахтани момиқлашиб кўсак чаноғидан осонгина териб олиш мумкинлиги пишиш белгиси бўлади.
Вегетациянинг тугаши. Кузги қора совуқлар ёки химиявий усулни қўлланиши туфайли ғўза вегетацияси тугайди.
Kаноп. Белгиланадиган фазалари-униб чиқиш, иккинчи жуфт чинбарг, гултўпнинг пайдо бўлиши, гуллаш, пишиш. Униб чиқиш: бу уруғпалланинг ер бетига чиқиши ва ажралиши, ялпи униб чиқиш эса-участканинг аксарият қисмида уруғпалланинг ер бетига чиқиши кузатилади.
Иккинчи жуфт чинбарг - бу иккита жуфт чинбарг шаполоғининг ёзилиши. Тўпгулнинг пайдо бўлиши эса - бу ўсимлик поясининг охирида эркак (чангчи) гултўда шодасини пайдо бўлиши. У 40 та ўсимликда кузатилади.
Гуллаш - бу эркак ўсимликдаги чангчиларнинг тушиб кетишининг бошланиши. Ялпи гуллашдан то биринчи мева пишгунча ало-ҳида ўсимликни кузатиш ўн кунликда 2 марта, сўнг ҳар ўн кунда олиб борилади.
Пишиш - бу мева уруғ териси ўрта қисмидаги пўстининг ранги нав учун ўзига хос нав рангига (кўк, яшил, қорамтир-кулранг, ялтироқ-кулранг) тусга кириши.
Картошка фазалари: униб чиқиш, ён шохчаларнинг пайдо бўли-ши, гултўданинг чиқиши, гуллаш, гуллашнинг тамом бўлиши, палакнинг сўлиши.
Белгилари: униб чиқиш-участканинг айрим жойларида ўсимлик муртагининг ер бетида пайдо бўлиши-биринчи униб чиқишдир, ялпи униб чиқиш-участканинг аксарият қисмида чиқиши ва қаторларни кўзга ташланиши. Агарда картошка униб чиққанда қора совуқдан бутунлай зарарланса ва кейинчалик янги навдалар ўсиб чиқса фенологик кузатишлар давом эттирилади.
Ён шохчаларнинг пайдо бўлиши - бу ўсимликни остки барг қўлтиғидан ён шохчаларнинг ўсиб чиқиши. Гултўдани пайдо бўлиши - бу поянинг юқори қисмида гултўданинг барпо бўлишидир. Гуллаш - бу биринчи гултўданинг очилиши. Гуллашнинг тамом бўлиши - аксарият ўсимликда гултўпининг сўлиб қолиши. Палакнинг сўлиши - бу ўсимликнинг сарғайиши.
Қанд лавлагининг фазалари қуйидагилар: униб чиқиш, биринчи жуфт чинбарг (1-чинбарг), иккинчи жуфт чинбарг (3-чинбарг), учинчи чинбарг (5-чинбарг), семиз илдиз ўсишини бошланиши. Семиз илдиз - бу, бош (асосий) илдизнинг йўғонлашуви, масалан, турп, сабзи ва лавлагилар) тўқимасида сув ва органик моддаларнинг йиғилишидир. Кузатувчи булардан ташқари қаторларнинг ўсимлик билан қоплани-шини, ташқи баргларнинг сарғайиши кабиларни ҳам кўз билан чамалаб белгилаб бориши керак.
Иккинчи жуфт чин барг. Семиз илдизларда барг иккита-иккитадан пайдо бўлиши алоҳидалиги билан ажралиб туради ва жойланиши эса бир-бирига қарама қарши эмас Улар 3-чинбарг ўсиш нуқтасида пайдо бўлади. Учинчи жуфт чинбарг - бу, 5-чинбаргни ёзилишидир. Семиз илдизлар ўсишини бошланиши белгиси-илдизнинг юпқа қаватини ёрилиши ва сезиларли даражада ёриқнинг кенгайиши. Уни аниқлаш учун 4 та қайтариқдан 5 тадан ўсимлик қазиб олиб аниқланади. Ялпи семиз илдизларнинг ўсишини кузатиш ўн кунда 2 марта ўтказилади. Қатор ораларида ўсимликларнинг қўшилиши. Икки қатор ўсимлик баргларининг участкани аксарият қисмида бир-бири билан туташиши ва қаторлар бир чизиққа ўхшаб кўринишидир. Ташқи баргларнинг сарғайиши - бу кўпчилик остки қариган баргларнинг сарғайиши.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish