Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Дуккакли экинларнинг ривожланиш фазаларини кузатиш



Download 10,78 Mb.
bet165/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

13.8.3. Дуккакли экинларнинг ривожланиш фазаларини кузатиш.
Дуккакли экинлар маданий ўсимликларнинг катта бир гуруҳи ҳисобланиб уларга нўхат, рус нўхати, ясмиқ, соя, мош, ловия ҳамда беда, йўнғичқа, себарга каби дон ва ем-хашак ўтлар киради. Дуккакли ўсимликларнинг илдизларида ҳаводаги эркин азотни ўзлаштирувчи бактериялар ривожланади; шунинг учун дуккаклилар техника ва ғалла экинлари билан алмашлаб экилади (бу ҳақида 2-бобда муфассал ёритилган).
Кузатиладиган фазалари: уруғнинг униши (нўхатда), ниҳоллар, 3-чинбарг, тўпгулни ҳосил бўлиши, гуллаш, гуллашнинг тугалланиши (нўхатда) ва пишиш фаза белгиларидир.
Ниҳоллар: нўхатда уруғдан ниш уриб янги ўсиб чиққан майса-ниҳол бўлади, ловияда эса тупроқ бетига чиққан «уруғпалла»ни ажралиши ҳисобланади.
Уруғпала - ўсимликнинг уруғидан униб чиқадиган муртагидан пайдо бўладиган биринчи барглари. Уруғпалла бошланғич ҳолида уруғ ичида пайдо бўлиб, ташқи кўриниши ва ички тузилиши жиҳатдан ундан кейин пайдо бўладиган чинбарглардан унча фарқ қилмайди. Бир паллали ўсимликларда уруғпалла одатда битта, икки паллалиларда эса иккита, очиқ уруғли (яланғоч уруғли) нинабарг ўсимликларда 2 тадан 15 тагача уруғбарг бўлади. Дуккакдошлар, қовоқдошлар ва мураккабгулдошлар каби кўпгина ўсимликларнинг уруғлари бошқа баргларга нисбатан бирмунча қалин, серэт ҳамда уруғнинг униб чиқиши даврида керак бўладиган заҳира озиқа моддаларга бой бўлади. Кўпгина ўсимликларнинг уруғпалласи уруғнинг униш даврида уруғ ташқарисига ўсиб чиқади ва йириклашади, яшил рангга киради. Баъзи ўсимликларнинг уруғпалласи эса уруғ ўсиб чиқиш даврида ер остига киради. Масалан, бошоқдошлар, нўхат, эман, ёнғоқ ва бошоқдошларнинг уруғпаллалари уруғдан ташқарига ўсиб чиқмасдан, тупроқ ичида қолади.
3-чинбарг. Ловия ва бўри дуккаги (люпин) уруғпалласининг ажралиши билан тезликда 2 та чинбарг ҳосил бўлади (ловияда оддийроқ, бўри дуккагида эса арра тишли барг), сўнгра 3-баргни япроғи ёзилгани кузатилса фаза қайд этилади. Нўхатни яхши ривожланмаган биринчи барги ҳисобга олинмайди аммо барг япроғи ёйилган бўлса, шу вақтдан бошлаб биринчи барг пайдо бўлиши деб ҳисобланади. Дуккаклиларда остки танасимон (қипиқли) барг ҳисобга олинмайди, аммо 1-барг япроқ ёйилган бўлса, унда ҳисобга олинади.
Тўпгулнинг пайдо бўлиши. Барг қўлтиқ-поя ва япроқ оралиғидан биринчи бошланғич муртакнинг пайдо бўлиши.
Гуллаш. Дуккаклилар гулидаги елкасимон (парус) тожбарг бўла-гида биринчи гулнинг очилиши.
Дуккаклиларда ялпи гуллашдан то биринчи дуккак (яъни пишгандан сўнг учидан пастга қараб иккига бўлинувчи қуруқ мева, масалан, нўхат, ловия, мош кабилар) пишгунча битта ўсимликда ўн кунликда 2 марта, сўнг - ҳар икки кунда кузатиш олиб борилади.
Гуллашнинг тугалланиши. Барг юқори қўлтиғидаги тўпгул муртаги бошқа ривожланмайди. Улар ривожланиш ўрнига қурий бошлайдилар. Кузатилаётган ўсимликларнинг айримларида гул қолади, лекин фазасини ва санасини қайд қилиш билан тугалланади, аммо ўсимлик-нинг сони ва фазасига кирган гуллаб бўлганлари фоизсиз қайд этилади.
Пишиш фазаси. Биринчи дуккакларнинг сариқ рангга кириши, уруғлар эса ўсимликнинг навига–турига мос рангга киради.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish