12.1-расм. Б.П. Алисов бўйича Ернинг иқлимий зоналари харитаси.
Харитадаги шартли белгилар: 1-экваториал, 2-экваториал муссонлар, 3-тропик, 4-субтропик,
5-мўътадил кенгликлар, 6-субарктик, 7-Арктик ва Антарктик ҳаво. Ўтиш зоналарига тропик.
муссонлар, субтропик ва субарктик (жанубий ярим шарда субантарктик)
Иқлимшунос олимлар иқлимни ушбу айрим турларга ажратишган: дунё (глобал) иқлими, минтақавий ёки маҳаллий иқлим, микроиқлим ва фитоиқлим.
С.П. Хромов ва М.А. Петросянцлар бўйича: а) дунё (глобал) иқлими бу бир неча ўн йиллик даврларда “атмосфера-океан-қуруқлик-криосфера-биосфера” тизимидан ўтган вақтдаги мажмуи ҳолати статистикасидир;б) маҳаллий иқлим муайян ҳудуднинг географик жойланиш шароитига боғлиқ бўлган, у ёки бу жойнинг кўп йиллик даврдаги атмосфера мажмуий шароитининг кўп йиллик қийматидир.
Демак, дунё (глобал) иқлими Ернинг географик ҳолатдаги ҳар бир жойининг атмосфера (об-ҳаво) шароитлари статистик режими. Бунда иқлимни ўзига хослиги, унинг қуёш фаолияти, океанлар ва атмосферанинг ўзаро ҳаракати, сейсмик фаолият ва инсон фаолияти (антропоген фаолият) туфайли қисқа даврда (мавсумийлик) ва узоқ ўн, юз ва минг йиллар даврлардаги ўзгариб (тебраниб) туриши тушунилади.
Минтақавий ёки маҳаллий иқлим ҳудудларига умумий тарзда қаралса уни географик омиллар, жой кенглиги-координат жойлашуви, ҳудуднинг океандан узоқлиги, қуруқ майдонларнинг миқдорини, сув сатҳи эгаллаган ҳудудлар майдон қийматларига нисбати, рельеф, тупроқ, ўсимлик қоплами орқали аниқланади.
Бутун ер шари ҳудудига нисбатан олганда Ўзбекистон ҳудуди ўзига хос маҳаллий иқлим хусусиятига эга, лекин алоҳида қайд этамизки, иқлимни баҳолашда қишлоқ хўжалик экинлари назаридан баҳолашни, агроиқлимий томондан ёндошишнинг зарурлиги ҳозирги давр талабидир ва кейинги бобларда унга янада ойдинлик киритамиз.
12.5. Ўзбекистон иқлими ҳақида қисқача маълумот.
Иқлим–жойнинг географик кенглиги, унинг денгиз сатҳидан баландлиги, океандан қандай масофада жойлашганлиги, рельефи, таглик сирт тури ва атмосфера циркуляциясининг ўзаро таъсирида вужудга келувчи об-ҳавонинг кўп йиллик режимидан иборатдир. Республикамизнинг Гидрометеология илмий-текшириш институти олимлари Ўзбекистон ҳудудини (12.2-расм) асосан уч иқлим зонасига-чўл ва дашт зонаси, тоғ олди зонаси ва тоғли зоналарга бўлиш мумкинлигини ва бир зонадан иккинчи зонага ўтиш чегараси кескин бўлмай, маълум жиҳатда нисбийлигини қайд этишган:
I. Чўл ва дашт зонаси Ўзбекистоннинг жами текисликларини-Устюрт платоси, Қизилқум, Қарши, Далварзин ва Мирзачўл чўллари-ни ўз ичига олади.
Мазкур зонанинг асосий иқлимий хусусиятлари қуйидагича:
1. Йиллик ёғингарчиликнинг ўртача миқдори 200 мм дан ошмайди.
2. Баҳор эрта ва қисқа муддатли бўлади, апрел ойида ҳаво исийди ва май ойида ёз бошланади ва ёғингарчиликлар тўхтайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |