12.2-расм. Ўзбекистон Республикасининг дунё харитасида географик жойлашиши
3. Иссиқ давр-июл, баъзан август ойларига тўғри келади, республиканинг жануби-шарқий ҳудудларида ҳаво ҳарорати +50С га етади.
4. Ёғингарчиликлар кузда бошланиб ҳаво ҳарорати пасаяди, октябр ойи охирида совуқ тушиши мумкин.
5. Қиш кўпинча илиқ, қисқа муддатли ва унча кўп бўлмаган қор қоплами шаклланади, қиш совуқ келган йилларда дарёлар ва Орол денгизи музлайди, ҳаво ҳарорати –35С гача пасаяди. Қор қоплами-нинг ўртача қалинлиги 4-8 см, энг кўпи – 30 см ни ташкил этади.
II. Тоғ олди зонаси Тяншан ва Ҳисор-Олой тоғ тизимларининг денгиз сатҳидан 300-400 м дан 600-1000 м гача бўлган баландликлардаги ҳудудларни ўз ичига қамраб олади.
Бу зонанинг иқлимий хусусиятлари қуйидагича:
1. Ўртача йиллик ёғингарчилик миқдори чўл зонасига ўхшаш ва энг кўп ёғингарчилик март-апрел ойларига, энг ками-ёз ойларига тўғри келади.
2. Баҳор феврал ойининг охири-март ойининг бошларида бошланади, аммо тупроқда кеч баҳорги совуқ тушиши апрел ойи охирларигача, баъзи туманларда эса май ойида бўлади.
3. Ёзда-текисликлардаги ҳудудларда нисбатан жазирама кунлар камроқ, аммо айрим жойларда энг юқори ҳарорат 45-46С га етади.
4 Куз фасли сентябр охири-октябр бошларида бошланади. Булутли кунлар кўпаяди, баъзан сурункали ёмғир ёғади. Октябр ойи ўрталарида совуқ тушади.
5. Қиш бу зонада чўлдагига нисбатан илиқ келади, барқарор қор қоплами 10-20 ва 40-60 см ни ташкил этади. Аммо қор қоплами ҳар йилги қишда ҳосил бўлавермайди
III. Тоғ зонасига денгиз сатҳидан 600-1000 метрдан юқори бўлган ҳудудлар киради.
Бу зонанинг иқлимий хусусиятлари қуйидагича:
1. Ўртача йиллик ёғингарчилик миқдори 400 мм дан ортиқ, тоғнинг юқори зонасида баъзан 2000 мм гача етади. Бу зонада ёғингарчиликлар йил бўйи бўлиб туради, аммо энг кўп миқдори апрел-май ойларига тўғри келади.
2. Тоғда ҳарорат текислик ва тоғ олди зонасидагига нисбатан паст, асосан жойнинг баланд-пастлигига боғлиқ бўлиб, ҳар 100 м баландликка кўтарилган сари ўрта ҳисобда 0,6С га пасаяди.
3. Ёзнинг тун пайтларида қияликларнинг қуйи қисмида инверсия-ҳаво ҳароратининг баландлик билан ошиш ҳоли юз беради. Шу сабабли воҳаларнинг қуйи қисмларида, айниқса ботиқликларда ҳаво ҳарорати тоғ қияликлардагига нисбатан паст бўлади.
4. Денгиз сатҳидан 800-1000 м баландликдан юқорида барқарор қор қоплами ҳосил бўлади. Қишда қор қалинлиги 60 см дан ошади ва баъзан 1,5-2 м ни ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон иқлимининг ўзига хос яна бир хусусиятини қайд этамиз:
- республиканинг совуқ ҳаво оқими кириб келишидан ҳимояланган районларида радиацион баланс миқдори бутун йил давомида мусбат бўлади;
- шимолий районларнинг чеккаси ва ўрта қисмларида қиш даврида (декабр-январ ойларида айрим йилларда) радиацион баланс манфий бўлади;
- тоғли районларда радиацион баланс 4 ой (ноябр-феврал) мобайнида манфий балансни ташкил этади ва йиллик радиацион баланснинг 15 фоизга тўғри келади;
- радиацион баланснинг сутка давомида ўзгаришида; а) кундуз кунлари одатда мусбат; б) кечаси тўғри ва сочилган радиация келмаслиги сабабли - манфийдир.
Ўзгидромет метеорологик станцияларида ўлчанган ҳаво ҳарорати об–ҳаво ва иқлим режимини ифодалайди ва муҳим метеорологик катталиклар қаторига киради Бу ўртача, максимал ва минимал, бир кеча–кундузлик (суткалик), беш ва ўн кунлик (суткалик), ойлик ва йиллик ҳароратдир.
Ўзбекистоннинг иқлимий хусусиятларидан яна бири ҳаво ҳарорати баҳорда ўсимликларга зарар келтириши мумкин ва шу сабабли совуқ-салқин ҳаво бўлишининг охирги саналарини билиш муҳим амалий аҳамиятга эга.
Ўсимликлар учун зарар келтириши мумкин бўлган, кириб келган совуқ (салқин) ҳаво мавжининг охирги саналари 12.2-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |