5.7. Ҳаво ҳароратининг ўсимликлар учун аҳамияти.
Ҳаво ҳарорати - экинларни экишдан бошлаб, то ҳосилни йиғиб олгунча бўлган даврда унинг ўсиш ва ривожланиши шароитига таъсир қиладиган асосий метеорологик омиллардан биридир. Ўсимликлар организмларида кечадиган физиологик жараёнлар (фотосинтез, нафас олиш) фақат муайян ҳароратлар чегараларидагина ўтади.
Экинларда фотосинтез ва нафас олиш жараёнлари айни бир вақтда ўтади, аммо фотосинтез жараёни фақат ёруғлик тушганда ўтса, нафас олиш жараёни эса ёруғ вақтда ва ёруғ бўлмаганда (кечаси) ҳам ўтаверади.
Текширишлар кўрсатадики, ўсимликда органик моддаларнинг тўпланиши кундузги ва тунги ҳаво ҳароратларига боғлиқдир. Органик моддалрнинг жадал тўпланиши ва экин яхши ўсиши учун кундузги ҳарорат, тунги ҳароратдан юқори бўлиши керак.
5.2.-жадвал
Ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг баҳорда ва кузда 5, 10, 12, 15С лардан турғун ўтиши ва
вегетация даври давомийлигининг кўп йиллик ўртача саналари (Ф.А. Мўминов,
Х.М. Абдуллаев бўйича)
Республика,
вилоят
|
Станция номи
|
Ҳаво ҳароратининг …0С лардан ўтиш муддатлари
|
Ҳарорати қуйидагилардан юқори бўлган давр (кунлар) давомийлиги
|
50
|
100
|
120
|
150
|
150
|
120
|
100
|
50
|
Баҳорда
|
Кузда
|
50
|
100
|
120
|
150
|
Қорақалпоқистон Республикаси
|
Қўнғирот
Нукус
|
22.III 19III
|
11.IV 2.IV
|
14.IV 11.IV
|
25.IV 19.IV
|
28.IX
30.IX
|
8.X
14.X
|
17.X
21.X
|
8.XI
11.XI
|
230
236
|
189
198
|
178
184
|
156
164
|
Навоий
|
Нурота
Навоий
|
4.II 15.III
|
28.III 23.III
|
5.IV 31.III
|
18.IV 12.IV
|
6.X 8.X
|
21.X
23.X
|
1.XI
31.X
|
27.XI
3.XI
|
268
283
|
218
225
|
197
207
|
171
179
|
Тошкент
|
Янгийўл
Далварзин
(Қовунча)
|
11.III 25.II
|
25.III 20.III
|
31.III 29.III
|
14.IV 9.IV
|
5.X
8.X
|
19.X
27.X
|
31.X
1.XI
|
25.XI
21.XI
|
268
279
|
221
230
|
203
212
|
173
183
|
Хоразм
|
Ургунч
Хива
|
15.III 14.III
|
1.IV 31.III
|
8.IV 7.IV
|
17.IV 17.IV
|
3.X
2.X
|
15.X
17.X
|
22.X
22.X
|
16.XI
15.XI
|
244
247
|
204
205
|
191
193
|
168
169
|
Наманган
|
Наманган
Поп
|
2.III 29.II
|
23.III 22.III
|
29.III 29.III
|
9.IV 10.IV
|
8.X
9.X
|
21.X
24.X
|
2.XI
1.XI
|
24.XI
25.XI
|
268
271
|
224
225
|
206
210
|
182
183
|
Андижон
|
Андижон
Совой
|
2.III 8.III
|
25.III 28.III
|
30.III 4.IV
|
11.IV 17.IV
|
6.X
1.Х
|
20.X
17.X
|
30.X
25.X
|
22.XI
17.XI
|
265
254
|
219
213
|
205
198
|
178
167
|
Бухоро
|
Бухоро
Қоракўл
|
25.II 24.II
|
22.III 19.III
|
29.III 26.III
|
10.IV 9.IV
|
8.Х
9.Х
|
20.X
24.X
|
27.X
5.XI
|
27.XI
2.XII
|
244
285
|
223
228
|
204
215
|
181
187
|
Жиззах
|
Жиззах
Ғаллаорол
|
2.II 11.III
|
25.III 1.IV
|
31.III 9.IV
|
14.IV 25.IV
|
11.X
1.X
|
28.X
13.X
|
3.XI
22.X
|
3.XII
18.XI
|
246
254
|
225
205
|
212
187
|
180
158
|
Сирдарё
|
Сирдарё
Янгиер
|
4.III 25.III
|
25.III 22.III
|
1.IV 29.III
|
14.IV 10.IV
|
4.X
14.X
|
18.X
30.X
|
28.X
6.XI
|
22.XI
3.XII
|
264
280
|
216
230
|
200
215
|
173
187
|
Фарғона
|
Федченко
Фарғона
|
2.III 2.III
|
24.III 25.III
|
31.III 31.III
|
11.IV 12.IV
|
6.X
8.X
|
21.X
21.X
|
29.X
29.X
|
24.XI
24.XI
|
267
267
|
220
218
|
204
203
|
178
177
|
Самарқанд
|
Каттақўрғон
Самарқанд
|
27.II 2.III
|
27.III 27.III
|
2.IV 6.IV
|
18.IV 18.IV
|
9.X
4.X
|
25.X
20.X
|
3.XI
30.X
|
1.XII
28.XII
|
246
272
|
221
217
|
205
198
|
175
169
|
Қашқадарё
|
Шахрисабз
Қарши
|
15.II 16.II
|
20.III 17.III
|
26.III 27.III
|
12.IV 10.IV
|
16.X
14.X
|
1.XI
1.XI
|
11.XI
8.XI
|
10.XII
7.XII
|
290
293
|
236
237
|
225
218
|
185
187
|
Сурхондарё
|
Шеробод
Термиз
|
30.I 5.II
|
6.III 10.III
|
20.III 19.III
|
30.III 1.IV
|
31.X
18.X
|
15.XI
5.XI
|
29.XI
14.XI
|
16.XII
10.XII
|
320
307
|
269
249
|
242
270
|
215
119
|
Кундуз куни ўсимликда органик моддалар тўпланади ва нафас олиш учун қисман сарфланиб туради. Кечаси фотосинтез жараёни тўхтайди, аммо кундуз куни тўпланган органик моддаларнинг нафас олишга сарфланиши давом этаверади.
Тунги паст ҳароратларда органик моддалар камроқ сарф бўлади, демак, улар ўсимликда тўпланиб қолиб, экинлар яхши ўса бошлайди. Табиий шароитда, ўсимликлар ҳаво ҳароратининг кундузи юқори, кечаси эса пастроқ бўлишига мослашган. Шунинг учун иссиқхоналарда ҳаво ҳароратини кечаси сунъий равишда кундузги ҳароратдан 5-7С пастроқ қилиб бошқарилади.
Ҳаво ҳарорати ортиши билан ўсимликларнинг нафас олиш интенсивлиги ҳам кучаяди ва энг катта қийматига 35-40С ларда эришади. Ҳарорат бундан ҳам ошган сари нафас олиш жадаллиги пасая боради, ниҳоят 50С дан ошганда нафас олиш бутунлай тўхтайди.
Ўсимликларнинг кўпчилик турида фотосинтез ҳаво ҳарорати юқорида айтганимиздек 5С дан ошганида бошланади, 25-35С ларда максимум қийматига эришади ва ниҳоят ҳаво ҳарорати 45-50С ларга етганда бутунлай тўхтайди.
А.Қ. Абдуллаев турли турдаги тезпишар ғўза навлари учун 10С дан 45С гача ҳаво ҳароратларининг фотосинтез жадаллигига таъсирини ўрганган. Фотосинтез жадаллигини ғўза ривожланишининг 3-4 та чин баргнинг пайдо бўлиши, шоналаш, гуллаш, кўсакларнинг очилиши фазаларида ҳаво ҳароратининг таъсирини текширган. А.Қ. Абдуллаевнинг текширишлари бўйича ғўза ривожланишининг дастлабки босқичларида (3-4 чинбаргларнинг пайдо бўлиши) ҳарорат 20-25С, кўсакларнинг очилиш даврида 25-30С, бошқа қолган фазаларда эса 30-35С лар энг мақбул (оптимал) бўлади. А.Қ. Абдуллаевнинг ўтказган мукаммал тажрибаларида, ғўза фотосинтези учун оптимал ҳарорат 32-33С га тенглиги аниқланган.
А.А. Абзалов, А.А. Агзамов, А.Қ. Абдуллаевлар бўйича ҳаво ҳарорати 5C ва 45С дан ўтганда ғўзада фотосинтез жараёни тўхтайди.
Экиннинг ўсиш ва ҳосил тўплаши жадал борадиган қулай ҳарорат интервали оптимал (мақбул) ҳарорат tопт деб аталади.
Муҳит ҳароратининг қисқа муддатга бўлсада минимал ҳарорат tmin дан пасайиши ёки максимал ҳарорат tmax дан ортиши, ўсимликнинг ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Фикримизнинг далили сифатида бир неча мисоллар келтирамиз:
Серқуёш республикамизда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий тармоғи пахтачиликдир. Ғўзанинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун (чигитнинг униб чиқишини ҳам ҳисобга олганда) ҳавонинг оптимал ҳарорати 25-30С ҳисобланади. Ҳаво ҳарорати 17С гача пасайганда ғўзанинг ривожланиши пасайиб кетади. Ғўза учун кўсак тугиш даврида максимал ҳарорат 37С деб олинади.
Ҳаво ҳароратининг 37С дан ошиб кетиши ғўза тўқималарини қиздириб юборади, ҳарорат 40С дан ошганда шоналар тўкила бошлайди. Анча юқори ҳарорат ғўзанинг озиқланиш шароитини сусайтиради, тола чиқиш фоизини камайтиради ва тола узунлигини қисқартиради. Ғўза вегетацияси вақтида иссиқлик етишмаса ҳам тола қисқаради ва унчалик пишиқ бўлмайди.
В.М. Марков маълумотларига асосан сабзавот экинлари ва картошка учун заҳира (запас) озиқ тўплаш ҳамда шоналаш фазасида минимал, максимал ва оптимал ҳаво ҳароратлари қийматлари чегаралари 5.3-жадвалда келтирилган:
5.3.-жадвал
Сабзавот экинлари ва картошка учун ҳаво ҳароратининг қийматлари
Экин тури
|
Минимал ҳарорат (С)
|
Оптимал ҳарорат (С)
|
Максимал ҳарорат (С)
|
кечаси
|
кундузи
|
Карам, турп, шолғом, редиска ва бошқалар
|
1
|
6
|
20
|
27
|
Картошка, салат, нўхат, сабзи, петрушка, пастернак, укроп, батун пиёз
|
2
|
9
|
23
|
30
|
Помидор, ловия, ошқовоқ (йирик ҳосилли), ширин маккажўхори
|
8
|
15
|
29
|
36
|
Бодринг, қовун, тарвуз, бақлажон, қалампир
|
11
|
18
|
32
|
39
|
Ушбу 5.3.-жадвалдан кўринадики, помидор ўсимлиги учун кечаси ҳарорат оптимал ҳароратнинг пастки чегарасигача, яъни 15С гача пасайганида кўпчилик навларининг гуллаши ҳаво ҳарорати tmin = 8C гача пасайганида помидор иссиқлик етишмаслигидан ўсишдан, кундузи ҳарорат tmax = 36C дан ошганида эсапомидор яна ўсишдан тўхтайди.
Шундай қилиб, ҳаво ҳарорати кўпчилик физиологик жараёнларда муҳим омил бўлиб, экинларнинг ривожланиши суръатига жиддий таъсир қилади. Бундан ташқари, ўсимлик ривожланиши фазаларининг бошланиши ва давомийлиги ҳам ҳаво ҳароратига боғлиқ.
Ҳавонинг ҳарорат режими ҳақидаги маълумотлар экинларни экиш ва ҳосил миқдоринини йиғиштириб олиш муддатларини ҳисоблашда, қишда кузги экинлар ва мевали дарахтларнинг ҳолатини баҳолашда ҳамда ҳосилни олдиндан айтиш (башорат қилишда) ҳам керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |