# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

ўқитувчилар учун: 

синфда ошкоралик ҳамда маъсулиятли ҳамкорлик муҳитини яратиш; 

таълим жараёнида танқидий фикрлаш ва мустақилликни ривожлантиришга йўналтирилган 
ўқитиш модели ҳамда самарали методикалардан фойдаланиш имконияти; 

ўз фаолиятини таҳлил қилиш, хулоса чиқариш ҳамда тегишли ўзгаришлар киритиш; 

бошқа ўқитувчилар учун муҳим касбий ахборот воситасига айланиш.[1] 
Танқидий фикрлаш технологияси таълим жараёнида пайдо бўладиган мулоқот ва билимларни 
эгаллаш учун тенг ҳуқуқли муносабатлар бўлишини тақозо этади. 
Танқидий фикрлаш 
технологиясини қўллаш жараёнида ўқитувчи асосий ахборот берувчи манба эмас, балки 
таълим жараёнини қизиқарли мақсадга йўналтирилган ҳамкорликдаги изланишга 
айлантириш омили сифатида 
фаолият кўрсатади. 
https://buxdu.uz


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
169 
Ранг-баранг дидактик материаллар ҳамда интерактив ёндашув асосида инглиз тили дарсларида 
танқидий фикрлашни ривожлантириш учун пухта замин яратилади. 
Бошланғич синф инглиз тили дарсларида танқидий фикрлаш технологиясини қўллаш 
натижасида талабаларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш қулай шароит яратишнинг асоси – 
коммуникатив компетенсияси шаклланади. 
Талаба нутқининг ривожланганлигини даражаси унинг ақлий ривожланиши ва ижтимоий 
фаоллигини таъминлайди. Шу нуқтаи назардан, бошланғич синф ўқувчиларини она тили билан бир 
қаторда инглиз тилини ўқув дастури талаблари доирасида мукаммал ўрганишларини таъминлашга 
алоҳида эътибор қаратиш зарур. 
Мактаб инглиз тили дарсларининг фанлараро алоқа асосида амалий йўналтирилганлиги 
қўлланадиган дидактик материалга муайян талаблар қўяди. Бу борада боғланишни матн устида 
ишлаш яҳши имконият яратади. Биз бу ерда боғланишни матн сифатида ўқувчиларнинг ўқитувчи 
билан ҳамкорликда яратадиган тематик матнларни (My family, Our school) назарда тутмоқдамиз. Тил 
унсурлари билан таништириш сўз, сўз бирикмаси ёки алоҳида гап устида ишлаш билан чекланмайди. 
Маълумки, мулоқот жараёнида гаплар ўз-ўзидан эмас, балки матннинг унсурлари сифатида 
қўлланадилар. Шунинг учун матннинг тузулиши, унинг компоненетлари ўртасидаги алоқаларга 
эътибор бермасдан туриб, инглиз тилини ўрганиш муаммоларини ҳал этиб бўлмайди. 
Боғланишли матндан фойдаланиш жараёнида ўқувчиларда ўзгалар томонидан тузилган матнни 
тушуниш ва матн яратиш кўникмалари шаклланади. Матн асосида тузилган машқлар асосида 
ўқувчиларнинг ижодий қобилиятлари ривожланади. Бошланғич синф ўқувчиларида эса 
коммуникатив кўникма ва малакалар шакллантирилади, чунки матн нутқнинг асосий коммуникатив 
бирлиги ҳисобланади[2]. 
Матн билан ишлашни ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида қуйидаги турдаги 
машқлардан фойдаланиш мумкин: 
1) ўқувчилар бажарадиган фаолият ҳарактерига кўра-репродуктив эгалланган билимларни 
қайтариш ва продуктив-ижодий изланиш элементи. 
2) ўқув мақсадларига кўра - белгиловчи (тил ҳодисаларини уларнинг белгилари асосида 
аниқлаш), конструктив (турли тузулишдаги тил бирликларини тузиш) ва ижодий; 
3) дастлабки матн ҳарактерига кўра: ўзгартиришлар киритилган ёки киритилмаган. 
4) нутқ матнлари ҳарактерига кўра-тил воситаларининг таҳлили билан боғлиқ нутқий машқлар 
ва коммуникатив. 
Бошланғич синф инглиз тили дарсларида таълим самарадорлигини таъминлаш ҳамда 
ўқувчиларда танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантириш учун ўқитишнинг инновацион 
усулларидан фойдаланиш муҳим восита вазифасини бажаради. Жумладан, “Ақлий ҳужум”, “Кластер”
каби усуллардан кенг фойдаланиш мумкин. 
Ўқувчиларга (3-4синф) қуйидаги доира атрофига “My family” мавзуси билан боғлиқ ўзларига 
маълум сўзлар ёзиш вазифаси берилади. 
Навбатдаги босқичда сўзлар иштирокида гап тузилади, тузилган гаплар мантиқий кетма-
кетликда тартибга солинади. 
Кейинги босқичда ўқитувчининг муаммоли саволлари асосида ўқувчилар фикрларини асослаб 
берадилар. 
“Our school” мавзуси бўйича ҳамкорликда кластер тузиш мумкин. 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish