# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
159
➢
миллий эртак қаҳрамонлари орқали ҳалоллик, ростгўйлик, виждонлилик, меҳнатсеварлик,
ўз сўзининг устидан чиқиш инсон кўрки эканлигини англатиш;
➢
шахс маънавий камолотида миллий ғурур ва миллий ифтихор туйғуларини давлатимиз
рамзлари мисолида тушунтиришдан иборат.
Юқори синфларда:
➢
бадиий, тарихий асарларда акс этган миллий ва маънавий қадриятларнинг моҳиятини юксак
инсоний фазилатлар: юртга муҳаббат, ватанга садоқат, унга дахлдорлик туйғуларини шакллантириш;
➢
асар қаҳрамонларида мавжуд бўлган ижобий хислатлар: фидоилик, тинчликсеварлик
тушунчаларининг умумий мазмуни, тафаккур озодлиги, онг ва шуурнинг тазйиқдан халос
этилганлиги, ақлий заковат, руҳий, маънавий салоҳият каби тушунчаларнинг мақсадга
йўналтирилганлиги;
➢
асардаги воқеаларни ўқувчи ҳаётидаги воқеликлар билан солиштириб, кундалик фаолиятида
одоблилик, ростгўйлик, виждонлилик фазилатларини шакллантириш;
➢
Ватанимизнинг истиқболи ва истиқлоли ҳақида қайғуриш, ўз халқининг қадр-қиммати, ор-
номусини англаш ва уни ҳимоя қилиш, эзгу ниятлар оғушида меҳнат қилиб, ўз истеъдоди, бор
имконияти, керак бўлса жонини юрт истиқболи, элига бахшида этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 13 сентябрда “Китоб
маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик
маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги
қарори № 20621 эълон қилинди. Ушбу қарор маънавий ҳаётимизни юксалтиришда улкан аҳамиятга
эга бўлиб, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга кўмаклашади. Ана шундай
муҳим вазифаларни комплекс ҳал қилиш, китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини
такомиллаштириш, ўзбек ва дунё адабиётининг энг яхши намуналарини интернет тармоқларига
жойлаштириш ва уларни тарғиб қилиш ҳамда кенг китобхонлар оммасига етказиш ишларини
самарали ташкил этиш мақсадига мувофиқдир [3].
Бугунги кунда кўпчилигимиз мақтаниб: “Ёшларимиз компьютерни яхши билишади, интернет
тизимидан хоҳлаган ахборотни бир зумда олишади”, – дея кўп гапирамиз. Аслида-чи? Тўғри,
ёшларимиз компьютер ривожланган асрда яшашяпти, хорижларда таълим олишяпти. Асосий
билимни интернет саҳифаларидан олишга ҳаракат қилишяпти. Интернет саҳифалари нафақат
инсоният ақлининг маҳсули, балки илоҳий неъмат бўлган китобнинг ўрнини боса олармикан.
Эътибор берадиган бўлсак, болаларимиз тобора китоб ўқимай қўйишяпти. Муҳтарам Президентимиз
Ш.М. Мирзиёев бошчилигида китобхонликни янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар
бизни янада қувонтираётган бўлсада, бугунги кунда фарзандларимизга китоб ўқишни, китобга меҳр
қўйишни ўргатишимиз машаққат бўлмоқда.
Эътироф этиш жоизки, юқорида тилга олинган аниқ амалий тавсиялар Президентимиз
Ш.М.Мирзиёев томонидан кўрсатилган фармойиши китоб, китобхонлик маданиятининг жамият
маънавий ҳаётидаги ўрнини юқори босқичга кўтарганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Бу муҳим
ҳужжат мамлакатимизда маънавий-маърифий жараёнларни изчиллик билан амалга ошириш,
китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёшларимизнинг маънавий тафаккурини ривожлантириш ва
баркамол бўлиб тарбияланиши учун зарур шарт-шароитларни янада кенгайтириш йўлидаги муҳим
қадамдир. Ҳар қандай бузғунчи куч ва хуружни юксак маънавият билан енгиш мумкин. Шу маънода
китобхонлик бугун барчамиз учун ҳаётий заруратга айланмоғи керак. Ушбу масалага шахсан
давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада муҳим вазифаларнинг
белгилаб берилаётганлиги аҳоли ўртасида юксак маънавий тафаккурни, юксак онг ва
маърифатпарварликни тарғиб қилиш йўлида барчамиз учун янги ибрат босқичини бошлаб берди, де-
йиш мумкин.
Буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий
юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи”, дея таъкидлаган бўлса, соҳибқирон бобомиз Амир
Темур “Китоб – барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир.
Ҳаётни ўргатувчи мураббийдир” [5], дея уқтирган. Китобнинг биринчи мўъжиза эканига бутун
вужуди билан ишонган адабиётшунос олим Фитратининг теран томирлари қандай сарчашмалардан
сув ичганини галдаги мулоҳазаларимиз тасдиқлайди. Жумладан, ёзувчи ва драматург C. Цвейг
“Қаердаки китоб бор экан, у ерда одам ўзи билан ўзи оввора бўлмайди, ўз кўлами доирасида қолиб
кетмайди, у ўтмиш ва бугунги куннинг барча оламшумул ютуқларига, бутун инсониятнинг фикр ва
туйғуларига ошно бўлади”, деб ёзади. Ёзувчи ва файласуф Ж. Свифт “Китоблар ақл
фарзандларидир”, деса, педагог ва ёзувчи Я. Коменский “Китоблар донишмандликни ёйиш
қуролидир”, дейди. Кўриниб турибдики, маънавий камолотга етакловчи беминнат устоз ва битмас-
тугамас маънавият бойлик саналган китоб ҳақидаги фикрларни бир жойга жамласа, уларнинг ўзи бир
китоб бўлиши, шубҳасиз. Маънавий жасорат соҳиби деб ардоқланган атоқли адабиётшунос олим ва
таржимон Озод Шарафиддинов дунёдаги етти мўъжизага таъриф бериб “...етти мўъжиза инсон
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |