Таянч иборалар: Китоб, китобхонлик, маънавий тафаккур, маънавий тарбия, ғоя, адолатлилик,
бағрикенглик, инсонпарварлик, билимдонлик, ақлий етуклик.
В этой статье подчеркивается роль книги в духовности человека и в формировании каждого человека,
его или ее духовного мышления. Кроме того, даются рекомендации и выводы о текущей общегосударственной
практической деятельности, роли книги в обществе и ее внимании к популяризации и популяризации чтения,
повышению любви нашей молодежи к книге и укреплению их духовного иммунитета.
Ключевые слова: книга, чтение, духовное мышление, духовное воспитание, идеи, справедливость,
щедрость, гуманизм, знания, умственная зрелость.
This article emphasizes the role of the book in the spirituality of the human being, and in the formation of each
individual, his or her spiritual thinking. Also, recommendations and conclusions are given on the current state-wide
practical activities, the role of the book in society and its attention to the popularization and popularization of reading,
to increase our youth's love for the book, and to further their spiritual immunity.
Key words: book, reading, spiritual thinking, spiritual education, ideas, justice, generosity, humanism,
knowledge, mental maturity.
Мамлакатимиз таълим тизими олдида ёш авлодга замонавий билим ва ҳунарлар бўйича
мустаҳкам таълим бериш билан бирга, уларни ҳар қандай мафкуравий таҳдид ва тажовузларга
нафақат берилмайдиган, балки уларга қарши фаол кураша оладиган, мустақил тафаккурга ва етук онг
ва фикрга эга бўлган, катта ишонч ва мақсад билан яшайдиган фидойи, юксак маънавиятли инсонлар
этиб тарбиялаш долзарб аҳамият касб этади [4]. Айниқса, халқимизнинг асрлар оша яшаб келган
анъаналари, урф-одатлари, тили ва руҳи негизига қурилган миллий мустақиллик мафкураси
умуминсоний қадриятлар билан маҳкам уйғунлашган ҳолда келажакка ишонч туйғусини ўқувчилар
қалби ва онгига етказиш, уларни ватанга муҳаббат, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳалоллик,
мардлик, сабр-бардошлилик, билим ва маърифат эгаллашга интилиш кабилар орқали тарбиялаш шахс
маънавий тафаккур орқали камолотига олиб борувчи, қолаверса, турли ёт ғоялар таъсиридан
ҳимоялашда энг самарали йўлдир [9]. Бундай фазилатларга эга шахсни маънавий тарбияси учун
аввало ўқув-тарбия жараёнида:
➢
ёшлар онгига шарм-у ҳаё, одоб-андиша, ота-оналарга ҳурмат, катталарга иззат-эҳтиром,
кичикларга шафқат каби олижаноб фазилатларни шакллантириш;
➢
шахснинг ривожланишида ўзаро муносабатлар ҳамкорлиги, буюк аждодларимиз меросига
улкан ғурур туйғуларини сингдириш, асрлар оша бизгача етиб келган қадриятлар ва урф-одатларга
беқиёс ҳурмат кўникмаларини шакллантириш;
➢
ўз дини ва ўзга динларга нисбатан бағрикенглик тамойилларини сингдириш;
➢
шахс камолоти ва маънавияти ижтимоий жамиятдаги муҳим омиллардан эканлигини
англатиш;
➢
инсоний фазилатлар ва ғайриинсоний қарашларнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатиш;
➢
инсонларга хос самимийлик, ватанпарварлик, меҳр оқибат, иймон-эътиқод, фидоилик каби
фазилатларнинг жамият тараққиётидаги энг асосий омиллардан бири эканлигини англатиш;
➢
ёшларда мустақил, ижодий фикрлаш, ахборотларни саралаш, таҳлил этиш малакасини
шакллантириш зарур деб ҳисоблаймиз.
Узлуксиз таълимнинг ҳар бир босқичида ўқувчи-ёшларнинг ёши, психологик хусусиятлари,
ўзлаштириш имкониятларини инобатга олиб, ўқув фанларининг хусусиятидан келиб чиқиб, уларнинг
қалби ва онгини турли зарарли ғоя ва мафкуралар таъсиридан ҳимоя қилишни давом эттириш ва
илмий-оммабоп, бадиий, тарихий асарларни ўқишга қизиқишларини мунтазам ошириб бориш
лозимлигини қайд этган ҳолда умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларига қуйидагиларни тавсия
сифатида келтиришни лозим топдик:
➢
халқ оғзаки ижоди намуналари: эртак, масал, ривоят, достонларда акс этган миллий ва
умуминсоний қадриятлар, ҳамжиҳатлик, мардлик тушунчалари акс эттирилган қаҳрамонлар қиёфаси
орқали эзгу тушунчаларни сингдириш;
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |