# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
161 
оилалар, ота-оналар на ўзлари китоб ўқишга қизиқишади, на фарзандларини бу борада тўғри 
йўналтиришади. Шунингдек, оилавий китобхонликда китоб танлови маданиятига ҳамма ҳам етарлича 
аҳамият қаратилавермайди. Бадиий асар танлашда фарзандининг ёш ва физиологик хусусиятлари, 
руҳий-маънавий дунёси, қизиқиш ва интилишлар кўламини назарда тутмас экан, ҳар қандай 
китобсевар ота-она бу борада ижобий ютуқларга эриша олмайди. Кўринадики, мутолаа 
маданиятининг ҳам ўзига хос меъёр ва талаблари мавжуд. Шуларни эътиборга олган ҳолда, оилавий 
китобхонлик маданиятига эга бўлиш учун қуйидаги тавсияларни эътиборга олиш назарда тутилади: 
- китоб мутолаасида ота-она ҳамиша фарзандларга ўрнак бўлиши; 
- муайян вақтларда оила даврасида навбатма-навбат китоб ўқиб беришни йўлга қўйиш; 
- ҳар бир фарзанднинг ёш ва характер хусусиятини, руҳий-маънавий дунёсини назарда тутган 
ҳолда китоб тақдим қилиш; 
- кичик ёшдаги болаларга кўпроқ ранг-баранг суратларга йўғрилган, катта-катта ҳарфларда 
ёзилган, унинг беғубор хаёлоти сарҳадларини акс эттира олган асарларни танлаш; 
- ўрта ёшли китобхон фарзанд учун эса унга тенгдош қаҳрамонлар тақдири акс этган, ҳаётий, 
хаёлий-фантастик воқеалар тасвирланган, кўнгил кечинмалари жонлантирилган асарларни тавсия 
қилиш; 
- катта ёшдаги мустақил, оила қурган фарзандлар билан ҳам тез-тез китоб мутолааси хусусида 
суҳбат ўтказиб, зарурий тавсиялар бериб туриш (бу оилавий китобхонлик анъанасини муқаддас 
қадрият сифатида давом эттиришга замин яратади); 
-жамиятнинг моддий-маънавий тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшадиган юксак маънавиятли, 
интеллектуал салоҳиятли оила сифатида қадр топиш. 
Бинобарин ёшларнинг маънавияти ва дунёқараши, мафкурасига ёт ғояларнинг таъсир 
этишининг олдини олишда қуйидагича хулосаларга келдик: 
– 
оммавий маданият ва терроризмнинг ёшларга ғоявий ва мафкуравий таъсирининг олдини 
олишда кенг жамоатчилик (ота-она, бобо-буви, маҳалла)нинг ролини янада ошириш; 
– 
экстремизм ва террорчиликнинг дунё бўйлаб тарқалиши, уларнинг мақсадларидаги 
ўхшашлик, яқинлик, экстремистик ташкилотларнинг яшаш ва қуролланиш манбалари каби 
йўналишларни илмий тадқиқ этиш ҳамда уларнинг танлаган ғоялари ва йўллари пуч эканлигини 
ёшларга тушунтириш; 
– 
Ўзбекистонда глобаллашув ва экстремистик мафкураларга қарши ғоявий курашнинг назарий-
услубий жиҳатларини тадқиқ этиш ва “жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ керак” [1] 
шиорини жонлантириш; 
– 
ёшларга мамлакатимиз тараққиётига раҳна солаётган ҳар қандай ғоявий мафкуравий 
қарашларнинг олдини олишда, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини назоратга олиш; 
– 
таълим муассасалари, маҳаллаларда кутубхоналарни ташкил этиш ва китоб фондини 
бойитиш; 
– 
ҳар бир оилада шахсий кутубхонанинг ташкил топишига эришиш кабилар. 
Юқоридаги фикр мулоҳазалардан кўринадики, маънавий баркамол китобхон авлод тарбиясида 
оила муҳим ва мустаҳам пойдевор. Шу боис жамиятда китобхонликни ривожлантириш, мутолаа 
маданиятини такомиллаштириш борасидаги ҳар қандай фаолиятда оила билан ҳамоҳанг, ҳамфикр иш 
юритиш кўзланган мақсадларга эришишга муносиб замин яратади [2]. Шундай қилиб, китоб ўқиш 
маънавий оламни бойитади, сўзлашув маданиятини оширади. Буюк олимларининг айтганидек, буюк 
аждодларимиздан қолган миллий бойлигимизни авайлаб-асраш, уларни ўрганиш ва афкор оммага 
тарғиб қилиш учун ҳам китоб ўқиш лозим. 

Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish