# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
156 
эгаллайди. Улардаги кампуслар ҳудудларида ҳам талабаларга назарий билим берадиган маърузалар 
ўқиладиган аудиториялар, ҳам бевосита тадқиқотлар олиб бориладиган лабораториялар жойлашади. 
Саноат тармоқлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилгани бундай университетлар концепциясининг 
ўзига хос асосий аломати саналади. Бу йўналишдаги университетлар ғоясига АҚШдаги Техас, 
Стенфорд, Манчестер-Метрополитен ва бошқа университетлар тажрибалари алоҳида қизиқиш 
уйғотади [3,5]. 
Европа Иттифоқидаги ҳар бир давлат минтақаларидаги инновацион тизимларда ишлаб 
чиқариш корхоналари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари манфаатларини ҳисобга олувчи ўзига 
хос ёндашувлар мавжуд. Ҳудудларнинг инновацион равнақида университетларнинг аҳамиятини 
белгилаш Европа Иттифоқи мамлакатларининг инновацион сиёсатидаги муҳим тенденция саналади.
Финляндияда 20 та университет негизида маҳаллий ҳукумат органлари томонидан аксарияти 
уларга тегишли бўлган 22 та технопарк ташкил этилган. Барчаси Финляндия илмий паркларининг 
“Текел” ассоциациясига бирлаштирилган. Илмий паркларда жами 1600 та инновацион компания 
фаолият юритади, уларда 32 минг нафарга яқин мутахассис ва олимлар ишлайди. Технопарклар 
мавқеини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири давлат ёрдамисиз ўзи мустақил иш бошлайдиган 
ва билимларга асосланган иқтисодий фаолиятга турдош корхоналарни ҳам жалб этадиган, янги 
юқори технологияларга асосланадиган компанияларнинг сонидир [1]. 
Буларнинг барчаси интеграцион алоқалар орқали олий таълим муассасаларининг мамлакатни 
инновацион ривожланиш йўлига олиб ўтишдаги аҳамияти беқиёслигини англатади. Бунда давлат 
кўпинча илмий-тадқиқот ташкилотлари, университетлар ва бизнес субъектлари ўртасида воситачи 
вазифасини бажаради. Шу асно ҳар хил тузилмалар – олий ўқув юртлари ва саноат ўртасидаги 
кооперация марказлари, фанлараро марказлар, кичик ва ўрта бизнесга янги технологияларни бериш 
бўйича инновацион марказлар, ихтироларни тижорат мақсадларида рўёбга чиқариш марказлари 
очилади. 
Европада илмий паркларнинг ғоят ривожланиши ўтган асрнинг 80-йилларидан бошланган. 
Дастлабкилари Эдинбургдаги Heriot-WattUniversity тадқиқот парки, Кембриждаги Trinity College 
илмий парки, Бельгиядаги Louvain-la-Neuve University ва бошқалар бўлди. Улар фаолиятининг 
асосий тури илм-фан талаб қилинадган жабҳаларга дахлдор фирмалар эгаларига ер майдонларини 
ижарага беришдан иборат эди [2,4]. 
Илмий паркларнинг японча модели илмий тадқиқотларнинг илғор ва етакчи тармоқларида 
ҳамда илмталаб саноат ишлаб чиқариши соҳаларида жамланадиган технополислар ташкил 
этилишини кўзда тутади. Шунга мўлжалланган “Технополис” лойиҳаси 1982 йили амалга ошириш 
учун қабул қилинди. Кўп ўтмай Токиодан шимоли-шарқда жойлашган Цукуба шаҳрида Япониянинг 
“илмий шаҳри” қад ростлади. Унда 21539 киши яшаб, 50 та давлат тадқиқот институтларида ва 2 та 
университетда фаолият олиб боришарди. Япониядаги 98 та етакчи давлат тадқиқот 
лабораторияларидан 30 таси Цукубада жойлашгани бу шаҳарни дунёдаги энг йирик илмий 
марказлардан бирига айлантирди [3]. 
Шундай қилиб, техник кафедралар ва ишлаб чиқариш корхоналари интеграцияси бўйича 
хорижий тажрибаларни ўрганиш мазкур жараён чет эл олий ўқув юртларида узоқ йиллар мобайнида 
аста-секин шаклланганини ва талай мамлакатларнинг инновацион тараққиётида энг муҳим 
омиллардан бири бўлганини кўрсатди. Бироқ Ўзбекистонда ҳозир юзага келган ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиш шароитида ушбу моделларни амалиётга кўр-кўрона кўчириб ўтказиш билан иш 
битмайди. Улардан юртимизда шу пайтгача шаклланган илмий-интеллектуал кадрлар салоҳиятини 
уйғунлаштирган ҳолда фойдаланиш инновацион ривожланиш тамойилига асосланган тараққиёт 
йўналишига ўтказишнинг ягона йўлидир. 
Бугунги кунда инсон капиталига инвестициялар жадал ўзгаришларга тез мослаша оладиган, 
техник жиҳатдан илғор ва маҳсулдор ишчи кучини яратиш учун жуда зарур. Келгусида қайси давлат 
инвестицияларни таълимга, аҳолининг кўникма ва қобилиятларига самарали йўллай олса, у 
муваффақиятли иқтисодиётни ярата олади. Бу ўринда таълимга фақатгина ижтимоий эҳтиёжларни 
қондириш харажатлари деб эмас, балки келажакка йўналтирилган иқтисодий инвестициялар деб 
қараш лозим. 
Ўз моҳиятига кўра, инновацион таълимнинг ишлаб чиқариш корхоналари билан интеграцияси 
– бу миллий таълим тизимларининг ҳар томонлама яқинлашуви, ўзаро бир-бирини тўлдириши, олий 
таълимнинг ягона умумжаҳон ижтимоий тизимига айлантирилишидир. 
Олиб борилган таҳлилларнинг кўрсатишича, ривожланган давлатларда олий таълим 
интеграцияси бир қатор долзарб масалаларни ҳал қилишга мўлжалланган: 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish