# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

Синалувчи респондентлар. 
2018–2020 йиллар давомида олиб борилган тадқиқотимизда 
республикамизнинг турли вилоятларида жойлашган, жумладан, шаҳар, туман маркази ва 
қишлоқларни қамраб олган ҳолда умумий ўрта мактаблар ва аниқ фанларга ихтисослашган ИДУМ 
ўқувчилари жалб қилинди. Умумий сонда 9 синфда таҳсил олувчи 994 та (521 та ўғил бола ва 473 та 
қиз бола ўсмирлар) ўқувчилар тадқиқотда қатнашдилар. Синалувчиларнинг 15-16 ёшда бўлиб, 
тадқиқот Жиззах (Зомин т.-31), Наманган (Жумашуй т.-13), Бухоро (Қоракўл т.- 1-ИДУМ, 18, 20), 
Хоразм (Ургенч ш.- 12, 14; Хива ш.-17-ИДУМ), Қашқадарё (Қарши ш.-8, 21, 41-ИДУМ) ва Тошкент 
(Ўртачирчиқ т.- 72-ИДУМ; Оҳангарон т.-49; Тошкент т.-8; Нурафшон ш.-10; Тошкент ш.- 98, 107, 
135, 172, 202, 273, 291, ТФИДУМ) вилоятларининг ўрта таълим муассасаларида олиб борилди. 
 
Метод. 
Визуаллаштириш қобилиятини ўсмирларда ўрганиш учун “Букланган қоғоз” тести 
танланди. Ушбу тест дастлабки синовларда “Фазовий шакл қуриш” тестига нисбатан ўқувчилар 
томонидан кўпроқ тушунарлироқ ва равшанроқ англанганлиги сабабли айнан мана шу тест танлаб 
олинди. Қизиғи шундаки, “Букланган қоғоз” тести жаҳон миқёсида психолог олимлар томонидан 
кенг қўлланилганлигига қарамай, унинг муаллифи номаълумлиги эътироф этилади [3] ва унинг 
дастлабки стандартлаштирилиши ҳақидаги маълумотлар 1930 йилларга тегишли бўлиб, АҚШнинг 
Миннесота университети фаолияти билан боғланади. 
https://buxdu.uz


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
103 
“Букланган қоғоз” тести 2 қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир қисмида 10 тадан топшириқ 
берилади. Топшириқлар мазмуни асосан қуйидагича: бир варақ қоғознинг турли кўринишда 
букланиши штрих чизиқлар билан кўрсатилади; ушбу букланган ҳолатида унинг бир жойи тешилади; 
ўқувчилар қоғозни қайта ёйилган ҳолатига келтиришни фақат мияда тасаввур қилган ҳолда амалга 
оширадилар; ёйилган қоғозда тешиклар қандай ҳолатда жойлашишини топишлари сўралади; 
ўқувчилар берилган бешта жавоб вариантларидан битта тўғри жавобни танлаб жавоб устунининг 
тегишли катагига жавоб вариантини белгилайдилар. Қуйида мазкур тестнинг йўриқномасини 
келтирамиз: 
Букланган қоғоз тести 
Ушбу тестда қоғоз варағининг турли букланиши ва шу ҳолатда тешилиши ёки қирқилиши 
берилади. Сиз шу букланган қоғознинг қайта ёйилишини тасаввур қилиб унинг қандай кўринишда 
акс этишини топишингиз керак бўлади. Ҳар бир тест вертикал чизиғининг чап томонида қоғознинг 
букланиши ва ўйилиши кўрсатилган. Вертикал чизиқнинг ўнг томонида шу қоғознинг қайта 
ёйилишида бўлиши мумкин бўлган бешта ҳолати кўрсатилган. Сиз мана шу бешта ҳолатдан битта 
тўғрисини кўрсатишингиз сўралади. 
Мисол. 
жавоб 
Бу ерда тўғри жавоб - С жавобдир. Унинг тўғрилигини исбот қилиш учун қоғознинг букилиши 
ва ёйилиши босқичларини кўриб чиқамиз. 
Тўғри жавобларни ўнг томондаги устунга ёзишингиз керак бўлади. 
Жавоб 
Тест икки қисмдан иборат. Ҳар бир қисмни бажаришга 3 дақиқа вақт берилади. “Старт” сўзи 
айтилганда тестни 1-қисмини ишлашни бошланг ва “Стоп” сўзидан кейин тўхтатинг. 2-қисмга ҳам 
алоҳида “Старт” берилади ва “стоп” сўзи билан тўхтатилади. Таваккал қилиб белгиламанг. Қайси 
бирини ишлай олмасангиз жавобсиз қолдиринг. Тестнинг асосий мақсади сизни 3 дақиқада қанча 
мисолни тўғри ишлашингизни аниқлашдан иборат. 
Саволларингиз бўлса, тест бошлангунча инструктордан сўраб билиб олинг. 
Тестдаги ҳар бир тўғри бажарилган топшириқ бир балл билан баҳоланди. “Букланган қоғоз” 
тестидан тадқиқотимизда топшириқлар мазмуни ва тузилмасига ҳеч қандай ўзгартириш 
киритилмаган ҳолда фойдаланилди. Шунинг учун ҳам бу ерда тестнинг ишончлилигини текшириш 
жараёнига зарурият бўлмади. 
С 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish