# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

 
 
https://buxdu.uz


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
155 
Баҳринисо ТЎРАҚУЛОВА
Бухоро муҳандислик-технология институти 
енгил саноат технологиялари кафедраси ассистенти 
ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ МУҲИТИДА ИНТЕГРАТИВ ҲАМКОРЛИКНИ 
ТАЪМИНЛАШ ИЖТИМОИЙ МУАММО СИФАТИДА 
 
Инновацион таълим муҳитида техник кафедралар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг 
интеграциялашуви бўйича жаҳон амалиёти, инновацион тизимларда ишлаб чиқариш корхоналари ва таълим 
муассасалари манфаатларини ҳисобга олувчи ўзига хос ёндашувлар ва интегратив фаолият ҳақида фикр 
юритилади. 
Калит сўзлар: таълим, ишлаб чиқариш, интеграция, хорижий тажриба, тадқиқотчилик 
 университетлари, интеграцион фаолият. 
Рассмотрены мировая практика интеграции технических кафедр и производственных предприятий в 
инновационную образовательную среду, конкретные подходы и интеграционные мероприятия, учитывающие 
интересы производственных предприятий и учебных заведений в инновационных системах. 
Ключевые слова: образование, производство, интеграция, зарубежный опыт, исследовательские 
университеты, интеграционная деятельность. 
The world practice of integrating technical departments and manufacturing enterprises into the innovative 
educational environment, specific approaches and integration measures taking into account the interests of 
manufacturing enterprises and educational institutions in innovative systems are considered. 
Keywords: education, production, integration, foreign experience, research universities, integration activities. 
Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга мувофиқ 
кадрлар тайёрлашнинг мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий 
маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон қарори қабул қилинди. 
Мазкур қарор билан олий таълим даражасини сифат жиҳатидан ошириш ва тубдан 
такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва 
модернизация 
қилиш, 
замонавий 
ўқув-илмий 
лабораториялари, 
ахборот-коммуникация 
технологиялари билан жиҳозлаш бўйича Олий таълим тизимини 2017 - 2021 йилларда комплекс 
ривожлантириш дастури тасдиқланди. 
Шу билан бирга, республикамиз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун 
замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрларни ўз вақтида зарур ихтисосликлар 
бўйича иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш, олий таълим 
мазмунини бевосита корхоналар, муассасалардаги техника, технология, ишлаб чиқариш 
муносабатларига ҳамда истиқболли ривожланиш дастурларига мувофиқ шакллантириш, кадрларни 
эгаллаган касби ва мутахассислиги бўйича ишга жойлаштиришга доир қатор долзарб масалалар 
тўлиқ ечимини топмаган. 
Бундан ташқари, иқтисодиёт соҳаларининг истиқболда кадрлар тайёрлашга буюртмаларини 
шакллантириш, битирувчиларга қўйиладиган малакавий талабларни ишлаб чиқиш, тармоққа зарур 
бўлган мутахассисларни тайёрлаш сифатини таъминлаш жараёнидаги иштироки талабга жавоб 
бермайди. Инновацион таълимда техник кафедралар дастурларининг ўзгарувчан меҳнат бозори 
талабларига ҳамоҳанглигини таъминлаш учун иш берувчилар томонидан тизимли ишлар амалга 
оширилмаяпти. Инновацион таълим муҳитида техник кафедралар ва ишлаб чиқариш ўртасида 
узилишлар мавжуд, интеграция таъминланмаган.
Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув ва рақобат кучайиб бораётган ҳозирги шароитда техник 
кафедраларнинг ишлаб чиқариш корхоналари билан истеъмолчилар талабларига қаратилган 
алоқалари интеграцион жараёнларни бошқаришнинг янги усул ва шаклларини ишлаб чиқишни 
тақозо қилмоқда. Амалиётнинг кўрсатишича, республикамиз реал иқтисодиёти тармоқлари ва 
корхоналарининг аксариятида технологик қолоқлик кузатилмоқда. Бу ҳолат асосан илмталаб янги 
технологиялар яратишга йўналтирилган интеграцион-тадқиқотчилик фаолияти талаб даражасида 
эмаслигида, илмий ишланмаларнинг кўпчилиги товар ишлаб чиқарувчилар ихтиёрига бориб 
етмаслиги, илмий ютуқларнинг катта қисми амалиётга жорий этилмаслиги туфайли улар конкрет 
тизимли технологияга айлантирилмаганида намоён бўлмоқда. 
Инновацион таълим муҳитида техник кафедралар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг 
интеграциялашуви бўйича жаҳон амалиётида тадқиқотчилик университетлари алоҳида ўрин 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish