# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL 157
– инновацион таълим мазмуни ва даражасининг иқтисодиёт, сиёсат, ижтимоий-маданий
соҳалар талабларига мос келишига риоя қилиш;
– турли мамлакатлар ва минтақаларда тайёрланаётган мутахассисларнинг тайёргарлик
даражасини тенглаштириш;
– инновацион таълим соҳасида халқаро бирдамлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
– олий ўқув юртларининг, айниқса, илғор мамлакатлардаги таълим даргоҳларининг
ривожланишига ёрдамлашиш.
Кўпгина давлатлар инновацион таълимда техник кафедралар ва ишлаб чиқариш
корхоналари интеграциясини такомиллаштириш борасида тўплаган тажрибалардан республикамиз
амалиётида фойдаланишда қуйидагиларга риоя қилиш жоиз, деб ҳисоблаймиз:
– илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга тез жорий этишга қодир бўлган тадқиқот объекти
табиатига максимал даражада чуқур кириб бориш орқали нисбатан тор доирадаги тадқиқотлар билан
шуғулланувчи фундаментал-амалий илмий марказларни ташкиллаштириш;
– техник кафедралар ва ишлаб чиқариш корхоналари интеграциясини амалиётга татбиқ қилиш
механизмларини, шунингдек, инновацион маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни
рағбатлантиришнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш;
– инновацион жараёнлардаги муаммоларни ҳал этиш учун илмий-техник маҳсулотлардан
фойдаланишнинг минтақавий ташкилий тузилмасини такомиллаштириш мақсадида инновацион
жараёнларни бошқарувчи замонавий ташкилий тузилма яратиш;
– илмий-техник маҳсулотнинг самарадорлиги ва сифатини ошириш, илм-фанни молиявий
қўллаб-қувватлаш;
– интеллектуал бизнеснинг ривожланиши ва кичик инновацион корхоналар фаолиятини
ривожлантириш мақсадида олий таълим муассасалари қошида технопарклар бунёд этиш учун зарур
шарт-шароитлар яратиш;
– техник кафедралар ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида интеграция шакли сифатида
“Корхона + ОТМ” тизими фаолиятини ривожлантириш.
Хулоса қиладиган бўлсак, республикамизда таълим соҳасида олиб борилаётган
ислоҳотларининг умумий мақсади ушбу тизимнинг янгича ижтимоий-иқтисодий муҳитга тўла
мослашишини таъминлашдир. Шуни инобатга олиб, олий таълим тизимини такомиллаштириш
мамлакатимизни инновацион иқтисодиёт йўлига олиб чиқишда техник кафедралар ва ишлаб
чиқаришнинг интеграциялашуви жараёнларини амалга оширишни кўзда тутади. Ушбу нуқтаи
назардан қараганда, Ўзбекистон инновацион таълим муҳитида техник кафедралар ва ишлаб чиқариш
корхоналарининг ўзаро интеграцион алоқаларини йўлга қўйиш ва такомиллаштириш долзарб вазифа
ҳисобланади.