Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасалари



Download 0,7 Mb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi0,7 Mb.
#153285
  1   2   3
Bog'liq
3-4-мавзу. 14.05.2020 — копия — копия
Musaev Ali 174-OOT (2), Alkenlarning fizik va, Alkenlarning fizik va, Alkenlarning fizik va, nemis tili, KIMYO FANINING ASOSIY TUSHUNCHALARI VA QONUNLARI, application 2021.07.30 07-21-37, STRATEGIYA 3, STRATEGIYA 3, Copy Essential 1 tarjima(2), ijtimoiy menejment, ijtimoiy menejment, ijtimoiy menejment, 2 5451709332930434227

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
 
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
РАҲБАР ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ
ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ
МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ
Машғулот олиб борувчи:
“Педагогика ва психология” кафедраси катта ўқитувчи Саъдуллаева Маъсума
«МАКТАБГАЧА ПЕДАГОГИКА»
Мавзу: Мактабгача ёшдаги болаларнинг психологик хусусиятлари.
  • Мактабгача ёшдаги болаларнинг психик ривожланиши.
  • Боқча ёшидаги болалар ўйинининг психологик хусусиятлари..
  • Мактабгача ёшдаги болаларнинг психик ривожланиши.

  • 3-7 ёшгача бўлган давр боғча ёши даври хисобланади. Мактабгача ёшдаги болалар психологиясида жуда тез сифат ўзгаришлари бўлишини инобатга олган холда 3 даврга (3-4ёш) кичик мактабгача даври(4-5ёш)кичик боғча ёши ўрта мактабгача давр( ўрта богча ёши) 6-7 ёш ва катта мактабгача давр катта боғча ёшиларга ажратиш мумкин.Бола ривожлвниш жараёнида одамларнинг илгари ўтган авлодлари томонидан яратилган предмет ва ходисалар олами билан алохида махсус муносабатга киришади.Бола инсоният қўлга киритган барча ютуқларни фаол равишда ўзлаштириб,эгаллаб боради

Катталар ва тенгдошлари билан бўлган муносабат орқали бола ахлоқ нормалари, кишиларни англаш, шунингдек, ижобий ва салбий муносабатлар билан таниша бошлайди. Боғча ёшидаги бола энди ўз гавдасини жуда яхши бошқара бошлайди. Унинг харакати мувофиқлаштирилган холда бўлади. Бу даврда боланинг нутқи жадал ривожлана бошлайди. У янгиликларни эгаллашга нисбатан ўзи билганларини мустахкамлашга эхтиёж сезади.
Боғча ёшдаги болалар эхтиёжи ва қизиқишлари жадал равишда ортиб боради. Бу аввало кенг доирага чиқиш эхтиёжи, мунособатда бўлиш, ўйнаш эхтиёжлариниг мавжудлигидир. Боғча ёшидаги болалар нутқни бир мунча тўла ўзлаштирганлари ва хаддан ташқари харакатчанликлари туфайли уларда ўзларига яқин бўлган катта одамлар ва тенгдошлари билан мунособатда бўлиш эхтиёжи туғилади. Улар тор доирадан кенгроқ доирадаги мунособатларга интила бошладилар. Улар энди тенгдош болалари билан хам жамоа бўлиб ўйнайдилар.
Бу ешдаги болалар энди аста-секинлик билан катталар айтиб бераётган эртак, воқеа, хикояларни, шунингдек расмда чизилган нарсаларни тасаввур эта оладилар. Эртак эшитиш жараёнида бола эртак қахрамонларини кимгадир ўхшатишга харакат қилади, у ўзи мустақил эртак еки хикояларни тўқий олиши ҳам мумкин..
Хамма нарсани билиб олишга бўлган эхтиёж кучаяди. Боғча ёшидаги бола табиатига хос бўлган кучли эхтиёжлардан яна бир унинг хар нарсани янгилик сифатида кўриб бола уни хар томонлама билиб олишга интилишидир. Боғча ёшдаги болалар хаётида ва уларнинг психик жихатидан ўсишида қизиқишнинг роли хам каттадир.Қизиқиш худди эхтиёж каби боланинг бирор фаолиятга ундовчи омиллардан биридир. Шунинг учун хам кизикишни билиш жараёни билан боғлик бўлган мураккаб психик ходиса деса бўлади.
2.Боғча ёшидаги болалар ўйинининг психологик хусусиятлари..
Боғча ёшидаги болалар ўйиниинг психологик хусусиятлари. Мактабгача ёшдаги болаларнинг етакчи фаолияти бу ўйиндир. Боғча ёшидаги болаларнинг ўйин фаолиятлари масаласи асрлар давомида жуда кўп олимларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келмоқда. Боғча ёшидаги болалар ўзларининг ўйин фаолиятларида илдам қадамлар билан билан олға қараб бораётган сермазмун хаётимизнинг хамма томонларини акс эттиришга интиладилар.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa