Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасалари


«Фигураларни қирқиб чиқ» методикаси



Download 0,7 Mb.
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi0,7 Mb.
#153285
1   2   3
Bog'liq
3-4-мавзу. 14.05.2020 — копия — копия

«Фигураларни қирқиб чиқ» методикаси.

  • «Фигураларни қирқиб чиқ» методикаси.
  • Ушбу методика 4-5 ёшли болаларнинг кўргазмали-ҳаракатли тафаккурини ташхис қилишга мўлжалланган. Топшириқнинг мақсади қоғозга чизилган фигураларни тез ва аниқ қирқиб олишдан иборат. Расмда берилган 6 та квадратда ҳар хил фигура тасвирланган. Ушбу расмлар болага бир бутун ҳолатда берилмайди, балки ҳар бир квадратдаги расмлар алоҳида берилади. Бунинг учун тадқиқотчи расмларни олтита квадратга қирқиб чиқади. Болага ҳар бир квадратдаги тасвирлар кетма-кетликда берилади. Расмлар тартиб рақами билан белгиланган ва қайчи билан имкони борича, фигураларни тез ва аниқ қирқиб олиш керак.

Натижаларни баҳолаш.
Методика натижаларини баҳолашда, бола томонидан топшириқни бажариш жараёнидаги вақт ва аниқликка эътибор қаратилади.
10 балл-ҳамма фигуралар бола томонидан 3 дақиқадан кам вақтда қирқиб олинса, ҳамма фигуралар контури аслидан 1 мм дан кўп фарқ қилмаса.
8-9 балл - ҳамма фигуралар 3 дақиқадан 4 дақиқагача қирқиб олинса, ҳамда фигуралар контури аслидан 1 мм дан 2 мм гача фарқ қилмаса;
6-7 балл - ҳамма фигуралар 4 дақиқадан 5 дақиқагача қирқиб олинса, ҳамда фигуралар контури аслидан 2 мм дан 3 мм гача фарқ қилмаса;
4-5 балл - ҳамма фигуралар 5 дақиқадан 6 дақиқагача қирқиб олинса, ҳамда фигуралар контури аслидан 3 мм дан 4 мм гача фарқ қилмаса;
2-3 балл - ҳамма фигуралар 6 дақиқадан 7 дақиқагача қирқиб олинса, ҳамда фигуралар контури аслидан 4 мм дан 5 мм гача фарқ қилмаса;
0-1 балл – бола топшириқни 7 дақиқадан кўп вақт мобаинида бажара олмаса, ҳамда қирқиб олинган фигуралар контури аслидан 5 мм дан кўп фарқ қилса;
Тараққиёт ҳақида хулоса:
10 балл -жуда юқори
8 -9 балл -юқори
4 -7 балл -ўртача
2 -3 балл -паст
0—1 балл -жуда паст
Образли, сўз-мантиқли тафаккур турини баҳолаш учун методикалар.
«Мантиқсиз тасвирлар» методикаси
Ушбу методика ёрдамида болани атрофдаги борлиқ ҳамда ушбу моддий дунёдаги бир қанча объектларнинг орасида ўзаро боғланишлар ва муносабатлар ҳақида элементар образли тасаввурлари баҳоланади: ҳайвонлар билан, уларнинг ҳаётий кўринишлари билан, табиат билан.
Ушбу методика ёрдамида боланинг мантиқий мулоҳазаси ва ўз фикрини грамматик жиҳатдан тўғри ифодалай олиши аниқланади. Методикани ташкил қилиш жараёни қуйидагича олиб борилади:
Расмда тасвирланган кўринишлар болага тавсия қилинади, унда ҳайвонлар билан боғлиқ бир қанча «мантиқсиз» ҳодисалар мавжуд.
.
Болага расмни кўрсатиш жараёнида, унга қуйидаги маънода кўрсатма берилади : «Диққат билан ушбу расмдаги тасвирларни кўриб чиқиб, рассом томонидан қандай хатоликларга йўл қўйилганлигини айтиб бер? Агар сен қайсидир объектни ўз жойида тасвирланган эмас деб ҳисобласанг, нима учун шундай бўлиш кераклигини тушунтириб бер ва аслида қандай бўлиши кераклигини айт?».
Кўрсатманинг иккала қисми ҳам кетма-кетлик билан бажарилади. Биринчи навбатда бола мантиқсизликларни айтиб беради ва расмларда кўрсатиб беради, сўнгра ҳақиқатда қандай бўлишлигини изоҳлаб беради.
Расмларни кўриш ва топшириқни бажаришга уч дақиқа вақт берилади. Бу вақт мобайнида бола иложи борича мантиқсиз воқеаликни кўпроқ топиши ва ҳақиқатдан қандай бўлиш кераклигини шарҳлаб бериши керак.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish