Ўзбекистан республикаси соғликни саклаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси кафедра: умумий ва радиацион гигиена



Download 78,5 Kb.
bet1/4
Sana03.07.2022
Hajmi78,5 Kb.
#737109
  1   2   3   4
Bog'liq
атроф2



ЎЗБЕКИСТАН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИКНИ САКЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
Кафедра: УМУМИЙ ВА РАДИАЦИОН ГИГИЕНА
Предмет: Радиацион гигиена


МАВЗУ: «АТРОФ МУХИТНИ РАДИОАКТИВ ИФЛОСЛАНИШДАН МУХОФАЗА ҚИЛИШ МУАММОЛАРИ. »
6-Маъруза матни
Тузувчилар:
Профессор Пономарева Л.А.
Доцент Абдукадирова Л.К.
Тошкент –2007й.

Маъруза 6


1.Мавзу: АТРОФ МУХИТНИ РАДИОАКТИВ ИФЛОСЛАНИШДАН МУХОФАЗА ҚИЛИШ МУАММОЛАРИ


2. 5- курс тиббий профилактика факультети талабалари учун
3. Маърузанинг максади: Талабаларга атроф мухитни радиоактив моддалар билан ифлосланиш муаммолари ва уларни олдини олиш чоралари хакида маълумот бериш.
4. Маърузанинг режаси.
4.1.Атроф муҳитни радиоактив ифлословчи манбалар. – 30 дакика
4.2. Радиоактив чиқиндиларга таъриф. - 20 дакика
4.3. Атроф мухитни радиоактив ифлосланишдан мухофаза қилиш бўйича бўлган
адбирлар тизими. – 40 дакика


5. Маъруханинг мазмуни


5.1.Атроф муҳитни радиоактив ифлословчи манбалар.
Атроф мухитнинг радиоактив ифлосланиши хозирги кунда жиддий муаммо бўлиб, у РМ дан фойдаланиш доираси кун сайин ортиб бораётганлиги билан боғлиқдир.
Атроф муҳитни радиоактив моддалар билан ифлосланиши учун ядровий қуролларнинг қолдиқлари, айрим давлатлар томонидан маҳаллий харбий можороларда қўлланаётган замонавий айрим қурол турларидаги камроқ бойитилган урандан фойдаланиш, ҳамда ядровий объектларда рўй берадиган авария оқибатлари бўлиши мумкин.
Локал радиоактив ифлосланиш кўпинча катта қувватга эга бўлмаган радиологик объектларнинг фаолияти билан боғлиқдир.
Атроф муҳитни радиацион ифлосланишига ҳавф туғдирувчи радиологик объектларни шартли равишда 2 гуруҳга бўлиш мумкин:
1.Технологияси бўйича очиқ ИНМ ни газ, эритма, қаттиқ, кукунсимон ҳолда қўллайдиган корхоналар ва муассасалар. Бундай объектлар қаторига биринчи навбатда атом саноати корхоналари, ҳамда тиббиётда очиқ ИНМ дан фойдаланишни киритиш мумкин.
2.Технологик жараёнга боғлиқ ҳолда, биз учун номақбул ёки муқаррар ҳосил бўладиган очиқ радиоактив моддаларни чиқарувчи объектлар. Масалан, ер ости қазилма бойликларини қазиб олиш ва уларни қайта ишлаш корхоналарида, ишлаб чиқариш муҳитида муқаррар хосил бўладиган омил радон хисобланса, АЭС да иссиқлик ажратувчи элементларни (ТВЭЛ) совутиш жараёнида сувнинг нейтронларни ўзига бириктириб олишидан сунъий радиоактивланиб қолиши оқибатида юзага келади.

Download 78,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish