5.3.Атроф мухитни радиоактив ифлосланишдан мухофаза қилиш бўйича бўлган тадбирлар тизими.
Атроф мухитга радиоактив моддаларнинг - айниқса узоқ муддат яшовчи РМ тушиши, қоида бўйича махаллий ифлосланиш билан чегараланмайди. Табиий тарқалиш жараёнига мувофиқ (атмосфера циркуляцияси, ёғинлар, биологик занжирларнинг мавжудлиги) РМ ларнинг биосферада тарқалиши ва техноген табиатга эга бўлган ўзгарган радиацион фон зоналари ва худудлари шаклланади. Масалан, Чернобыль АЭС атом реакторидаги авариядан кейин (1986) радиоактив булутнинг аста-секинлик чўкиши натижасида АЭС га яқин бўлган худудгина эмас, балки Украинанинг бир қисми, Белорусия ва Россия худудининг катта қисмлари ва хаттоки харбий Европа давлатларида хам радиоактив ифлосланиш юзага келган. Бундай радиоактив ифлосланган зоналарнинг шаклланишида ахолини радиацион химоялаш бўйича тадбирларни амалга ошириш жуда мураккаб вазифа бўлиб қолади, шунинг учун атроф мухитни радиоактив ифлосланишга учрашига йўл қўймаслик энг му³им замонавий вазифаларнинг бири хисобланади.
Авариялар билан боғлиқ бўлган вазиятларнинг гигиеник жихатлари, алохида кўриб чиқилади. Радиологик объектларнинг кундалик нормал фаолиятида хосил бўладиган оддий радиоактив чиқиндиларнинг муаммосига келсак, уни хал қилиш учун тадбирлар мажмуаси мавжуд бўлиб, уларнинг бажарилиши Давлат санитария органларининг назорати остидадир.
Юқорида қайд қилинганидек, атроф мухитни РМ билан ифлословчи мухим манбалар - очиқ ИНМ дан фойдаланиш хисобланади, аниқроғи -РМ ни ишлаб чиқариш, қўллаш, сақлаш, транспортировка қилиш корхоналарида хосил бўладиган қаттиқ, суюқ ва газсимон чиқиндилардир.
Шунга боғлиқ холда атроф мухитнинг радиоактив ифлосланишини олдини олишдаги асосий принцип - хар қандай радиоактив чиқиндининг хосил бўлишини иложи борича камайтириш хисобланади.
Бу принципни технологияларни такомиллаштириш, ёпиқ техник сув таъминоти, чиқинди сувидан қайта фойдаланиш системасини қўллаш, чиқиндиларни тозалаш, хамда газсимон чиқиндилар, атмосфера хавоси, хавзалардаги сувда радионукидларнинг миқдорини регламентлаш орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, чиқиндиларни марказлашган холда тўплаш ва уларни кўмиш, хамда режалаштиришга оид тадбирлар, жумладан санитария-химоя зоналарини ташкил қилиш катта ахамиятга эга.
Санµ ва М 0029-94 га мувофиқ таркибида белгиланган миқдорлардан ортиқ РМ тутувчи ва улардан кейинчалик фойдаланиш мумкин бўлмаган радиоактив чиқиндилар қаторига эритмалар, махсулотлар, материаллар, биологик объектлар киради. Чиқиндилар қаторига ўз вазифасини ўтаб бўлган радионуклидли манбалар хам киритилади.
Радиоактив чиқиндилар қаттиқ ва суюқ чиқиндиларга бўлинади. Солиштирма активлик даражаси бўйича эса, чиқиндиларни 3 тоифага бўлиш мумкин: кам активли, ўртача активли ва юқори активли.
Суюқ чиқиндиларнинг тоифасига қараб, уларни сув хавзаларига ва хўжалик-турмушга оид канализацияга чиқариш мумкинлиги ва чиқариш шароитлари аниқланади. Масалан, агар радиоактив суюқ чиқинди таркибидаги РМ нинг концентрацияси РЭКБ дан 10 марта ошмаса ва коллекторнинг қуввати чиқинди сувини 10 карралик суюлтириш қобилиятига эга бўлса, бу суюқ чиқиндини канализацияга қуйиш мумкин.
Кунига 200 л дан кўп ва концентрацияси РЭКБ дан ортиқ суюқ радиоактив чиқинди чиқарувчи корхона ёки муассасаларда чиқинди суви учун махсус канализация бўлиши керак. Корхона худудидаги бундай канализация тизимида чиқинди сувини дезактивация қилиш учун тозалаш иншоотлари кўзда тутилади. Радиоактив ифлосланишнинг табиати ва турига мувофиқ, РМ ни коагуляциялаш ва чўктириш (муаллақ РМ), дистилляция ва ионли алмашув (эриган РМ йўқотиш) усулларини қўллаш мумкин.
Суюқ радиоактив чиқиндининг миқдори кам (200 л гача) бўлса, уларни дезактивация қилиш ва суюлтиришнинг имконияти бўлмаса, уларни кейинчалик четлаштириш ва кўмиш ёки ихтисослаштирилган комбинатларга жўнатиш учун махсус идишларда тўпланади.
Суюқ радиоактив чиқиндиларни балиқ ва сувда сузувчи паррандаларни кўпайтирадиган сув хавзаларига чиқариш тақиқланади.
Қаттиқ чиқиндиларни зарарсизлантириш марказлаштирилган холда амалга оширилиб, унинг таркибига чиқиндини тўплаш, вақтинчалик сақлаш, узоқлаштириш ва зарарлантириш киради. Юқори активликка эга бўлган чиқиндиларни махсус кўмиш пунктларига кўмиш учун махсус идишларда йиғилади. Уларни тўплашда чиқиндининг агрегат холатини, ярим парчаланиш даврини, кейинчалик қайта ишлаш ёки кўмиш пунктига жўнатиш зарурлигини хисобга олиб, оддий ахлатдан ажратилган холда амалга оширилади.
Агар чиқинди таркибида қисқа умр кўрувчи (ярим парчаланиш даври 15 кунгача) радионуклидлар бўлса, уларнинг активлиги рухсат этилган қийматларга тушгунча сақланади, кейин оддий ахлатлар билан биргаликда четлаштирилади (қаттиқ чиқинди) ёки канализацияга қуйилади (суюқ чиқинди).
Чиқиндиларни тўплаш ва вақтинчалик сақлаш учун мўлжалланган идишлар (контейнерлар) бир хил (намунавий) бўлиши керак.
Чиқиндиларни вақтинчалик сақлаш алохида, махсус жихозланган жойларда амалга оширилиши лозим. Корхонанинг маъсул ходими чиқиндиларнинг тўпланиши, вақтинчалик сақланиши ва уларни четлатишга тайёрлаш жараёнларини мунтазам кузатиб бориши ва бу маълумотларни махсус дафтарга қайд қилиши керак.
Чиқиндиларни ташиш махсус транспорт воситалари (махсус жихозланган автомашиналар, темир йўл вагонлари) да амалга оширилиб, ЎРМ ларни транспортировка қилишдаги хавфсизлик қоидалари" га ва ходимларни зарарланишдан, хамда атроф мухитни ифлосланишдан химоя қилишни таъминлаши керак.
Радиоактив чиқндилар кўмиш пунктларига ташиб чиқрилади. РМ ларни кўиш пунктлари - бу махсус ажратилган жой бўлиб, махсус тарзда жихзланган, атрофи ўралган, радиацион хавфлилик белгиси билан белгиланган бўиши керак. Радиоактив чиқиндиларни бундай пунктлардан бошқа жойга кўмиш тақиқланади.
Ташкилий тарзда (шамоллатиш мосламалари орқали) атмосферага чиқариладиган чиқиндиларни уларнинг хажмий активлиги ишчи зонаси хавоси учун белгиланган РЭК дан ошиб кетмаган тақдирдагина, тозаламасдан атмосферага чиқаришга рухсат этилади. Ифлосланган хаво атмосферага чиқарилишдан олдин албатта тозаланиши шарт. Чиқинди радиоактив газ ва чангларни дезактивация қилиш учун мўлжалланган тозалаш мосламалари ва системаларини танлашда қуйидаги айрим талаблар бажарилиши керак, жумладан:
-тозалаш бўйича бўлган жихозларнинг сонини имконияти борича камайтиришга харакат қилиш керак;
-тозалаш системаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни максимал даражада автоматлаштириш зарур;
-тозалаш ишларининг самарадорлигини бахолаш учун жихозларнинг сигнализацияланишини таъминлаш;
-ходимлар учун иш хавфсизлигини таъминлаш;
Атмосферага чиқариладиган чиқиндиларни тозалаш бир неча усуллар билан амалга оширилади, усулларни танлаш эса, хавода бўлган РМ нинг агрегат холати ва физик-кимёвий хоссаларига боғлиқ. Мас., радиоактив аэрозоллар ингичка толали полимер фильтрлар (АФА, ФПП туркумли) орқали тозаланса, газлар ва буғлар қаттиқ ёки суюк сорбентларга абсорбциялаш билан тозаланади. Қисқа умр кўрувчи изотопларни тутувчи кичик хажмлардаги ифлосланган хаволар сақлаш йўли билан дезактивация қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |