“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил
1
www.iqtisodiyot.uz
З.С. Абдуллаев,
мустақил изланувчи, ТИМИ
ЕР УЧАСТКАЛАРИНИНГ ҚИЙМАТИНИ БАҲОЛАШ УЧУН
АХБОРОТГА ИШЛОВ БЕРИШ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
В статъе по отдельности показаны ряд основных направлений развития
программного обеспечения при оценке земли. Обосновано, что вся система
работ по оценке земли должна быть интегрирована с направлениями
формирования
программного
обеспечения
кроме
того,
показана
необходимость широкого использования цифровых технологий. По требующим
подготовки земельных участков региональная информация является их
неотъемлемой структурной частью.
The article shows the number of separate guidelines for the development of
software in the evaluation of the land. It is proved that the system works according to
the land should be integrated with the directions of the formation of the software in
addition, shows the need for widespread use of digital technologies.By requiring the
preparation of regional land information is an integral part of the structure.
Калитли сўзлар:
ахборот, дастурий таъминот, математик таъминот,
ахборот базаси, геоахборот (ГАТ).
Ер ресурсларини баҳолаш
учун ахборот базасини яратиш, биринчи
навбатда, қуйидаги қатор шартларни бажариш зарурати билан боғлиқ:
- ерларни баҳолаш ишларининг бутун тизими учун ягона ахборот базасини
шакллантириш;
- баҳолаш ишлари ёндашувлари ва усулларининг
базавий яхлитлигига
асосланган ер ресурсларининг қийматини ялпи ва якка тартибда баҳолаш учун
ахборот базасининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш;
- ахборот базасидан оқилона фойдаланиш учун шароитлар яратиш,
баҳолаш ишларининг харажатларини қисқартириш,
улар самарадорлигини
ошириш ва баҳолаш ишларини амалга ошириш муддатларини қисқартириш.
Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фақат
ишларни амалга оширишнинг махсус тизимли таъминотини ишлаб чиқиш ва
ахборот технологияларидан фойдаланиш асосида ахборотни тайёрлаш ва катта
ҳажмдаги дастлабки маълумотларга ишлов бериш мумкин.
Баҳолаш
ишларини
амалга
оширишни
ривожлантириш
ва
кенгайтиришнинг ҳозирги шароитида ахборот технологияларидан фойдаланиш
асосида ахборотга ишлов бериш ва баҳолаш
ишларини амалга оширишнинг
математик таъминотини жорий этиш масаласи ўта муҳим аҳамият касб этди.
Ер
ресурсларининг
қийматини
баҳолаш
жараёнларини
моделлаштиришнинг илмий-услубий асосларини тадқиқ этиш натижалари
ерларни баҳолаш ишларининг дастурий таъминотини ривожлантиришнинг бир
қатор асосий йўналишларини ажратиш имконини беради (1-схема).