«Юзни қўл билан ушламанг» — Вазирлик вакили коронавирусдан сақланиш бўйича тавсиялар берди



Download 19,52 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi19,52 Kb.
#42152
Bog'liq
Юзни қўл билан ушламанг


«Юзни қўл билан ушламанг» — Вазирлик вакили коронавирусдан сақланиш бўйича тавсиялар берди
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори Ботир Тожиев COVID-19 коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкинлиги бўйича тавсиялар берди. У қўлни тез-тез ювиш ҳамда акса урганда оғиз ва бурунни ёпишга, шунингдек, овқат тайёрлашда ҳам гигиена қоидаларига риоя қилишга чақирган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими тиббиёт фанлари доктори, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори Ботир Тожиев билан суҳбатда коронавирус инфекцияси бўйича саволлар билан мурожаат қилди. 
Коронавирус юқиши ва белгилари ҳақида маълумот берсангиз?
– Коронавирус инфекциясининг яширин даври 2 кундан 14 кунгача давом этади. Ҳозирги кунда вирус тарқалиши асосан одамдан одамга яқин алоқа оқибатида юз бермоқда. Унинг аломатлари иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳисобланади.
Вирусни барча ёшдаги одамлар юқтириши мумкин. Ёши катта, сурункали касалликка йўлиққан, иммунитети заифлашган одамларда касаллик оғирроқ кечиши мумкин. Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва дунё давлатлари мутахассислари ушбу вирусга қарши янги вакцина ва даволаш методларини яратиш устида фаол ишлашмоқда.
Ҳозирда хасталикдан сақланишда қўлларни ювиш муҳим ўрин тутиши ҳақида кўп гапирилмоқда....
– Тўғри. Қўлларни тез-тез ва совун билан яхшилаб сувда ювишнинг аҳамияти беқиёс. Бундан ташқари, спиртли дезинфекциядан фойдаланиш ҳам зарар қилмайди. Овқат қилиш давомида ҳамда ундан олдин ва кейин, шунингдек, овқатланишдан олдин, уй ҳайвонлари олдидан қайтганда ҳам қўлларни ювишни унутмаслик керак. Айни кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бутун аҳолига қўл ювишнинг аҳамияти ҳақида sms-хабарлар тарқатилаётганининг сабаби ҳам ана шунда.
Мутахассис сифатида коронавирусни юқтириб олмаслик ёки унинг хавфини камайтириш учун яна қандай эҳтиёт чораларини кўриш керак, деб ўйлайсиз?
– Аввало, шамоллаш ёки грипп аломатлари кузатилган одамлар билан яқин алоқа қилишдан тийилинг. Юзни қўл билан ушламанг. Имкон қадар бозор, вокзал, катта дўконлар каби одамлар йиғиладиган жойларга боришни камайтиринг. Йўталганда, бурун қоққанда ва аксирганда оғиз ва бурнингизни беркитинг. Касалликнинг илк аломатлари кузатилганда, уйда қолинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
Инфекциядан сақланиш мақсадида ҳимоя ниқобини тақиб юриш қанчалик зарур?
– Биласизми, сизда йўтал, нафас олишда қийналиш каби респиратор инфекция аломатлари кузатилса, шунингдек, тиббиёт ходими сифатида инфекция аломатларига эга беморга қараётган бўлсангиз ёки бориб кўрсангизгина тиббий ниқобни тақиб юришингиз мумкин. Респиратор инфекцияси аломатлари мавжуд бўлмаган барча ҳолатларда ҳимоя ниқобларини тақиб юришга зарурат йўқ.
Инфекциядан сақланиш мақсадида овқат тайёрлаётганда қандай эҳтиёт чораларига амал қилиш лозимлиги ҳам кўпчиликни қизиқтириши табиий...
– Аввало, овқат тайёрлаётганда, хом гўшт ва тайёр овқатни кесиш учун алоҳида чопиш тахталари ва пичоқлардан фойдаланиш зарур. Гўшт ва сут маҳсулотларини ушлагандан кейин қўлларни яхшилаб ювиш муҳим ўрин тутади. Гўшт маҳсулотларини яхшилаб пишириш лозим. Хом ёки чала қайнатилган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилишдан сақланинг.
Арбидол, игнабарглилар ва қизилмия илдизи. Хитойда коронавирусни қандай даволашмоқда?
Сафарга йўл олганда коронавирус инфекциясидан сақланиш учун нималарга эътибор қаратиш керак?
– Аввало, зарурат бўлмаганда хорижга чиқишдан чекланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Сафарга чиққанда инфекциядан сақланиш учун юқоридаги айтиб ўтилган, умумий гигиеник қоидаларга қатъий риоя қилиши керак. Бунда аввал, қўлларни спиртли нам салфетка ёрдамида тез-тез артиб, совунлаб ювиб туриш керак. Соғлигингиз ёмонлашса, сиз билан сафарга чиққан гуруҳ аъзоларига хабар қилинг ва имкон бўлиши билан шифокорни ҳам хабардор этинг. Шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлардан йироқ бўлинг, агар юқоридаги аломатлар сизда сезилса, сафарни бекор қилганингиз маъқул.
Download 19,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish