Xx асрнинг 50-60 йилларига келиб, Лондон мактаби "Сиёсий фанлар" кафедрасининг етук намоёндаларидан бири М. Оукшотт ўзининг давлат ва минтақавий бошқарув соҳасида икки хил концепциясини илгари суради



Download 21,62 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi21,62 Kb.
#54362
Bog'liq
Давлат бошкаруви


Жавоблар
1.Бошқарув-бу ҳеч истисносиз барча ташкилот аъзоларининг фаолият йўанлишини таъминлайдиган, бутун ташкилот ва унинг айрим қисмларини белгиланган мақсад доирасида ушлаб турадиган ушбу ташкилотнинг специфик, яъни хос хусусиятига эга бўлган идорасининг вазифаси1. Давлатга уюшган жамиятда давлат ҳокимиятини ким ва қандай амалга оширишини айнан шу давлат бошқарув шакли белгилаб беради. Бу масала инсониятни жуда қадимдан ўйлантириб келади. Афлотуннинг ўзи, ундан кейин Арасту ҳам қадимги дунёда давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва уни бошқаришнинг хилма-хил шаклларини ўрганар эканлар, бу давлатларни ким ва қандай бошқариши, яъни бошқарув шакли мезони бўйича давлатлар таснифини ишлаб чиқишга уринишган. Бу борада Аристотель давлат даставвал ҳокимлик кимнинг қўлида – битта шахснингми, озчиликнингми ёки кўпчиликнинг қўлида бўлишига қараб фарқлайди. Ҳақиқатдан ҳам, давлат бошқаруви – ижрочилик хусусиятига эга бўлган ягона давлат ҳокимиятини амалга ошириш фаолиятининг ягона кўриниши. Бундай бошқарув биринчи галда қонунлар, Президент фармонларини ҳаётга жорий этишга қаратилган. Бундан ташқари, бу қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш учун давлат идоралари - давлат ҳокимияти ваколатларига эга бўлиб, бажарилиши шарт бўлган кўрсатмаларни - ҳокимият номидан буйруқлар тарзида беришга ҳақли. Демак, бошқарув - аниқ давлатда давлат ҳокимиятини ташкил этиш усулларининг мажмуидир. Агар ушбу таърифни янада аниқроқ ифодалайдиган бўлсак, у олий ҳокимиятни, боз устига унинг олий ва марказий органларини, таркиби, ваколатини, шу органларни ташкил этиш тартибини, шунингдек, унда оддий халқ иштироки даражаси, бу органлар ваколати муддатларини кўзда тутишини айтишимиз керак бўлади.
2. Бугун давлат бошқарувини такомиллаштириш ва унинг асосий йўналиш ҳамда мақсадларини белгилашда бир қанча институтлар фаолият олиб бормоқда. Улар ичида энг асосийлари сифатида Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШ мактабларини эътироф этиш мумкин.
XX асрнинг 50-60 йилларига келиб, Лондон мактаби “Сиёсий фанлар” кафедрасининг етук намоёндаларидан бири М.Оукшотт ўзининг давлат ва минтақавий бошқарув соҳасида икки хил концепциясини илгари суради. Булар:
Мақсадли бошқариш;
Фуқаролар уюшмасини бошқариш.
Оукшотт ҳар икки концепциясининг ҳарактерли мақсадини ягона фактор – бошқарувнинг мукаммал ҳуқуқий базаси бўлиши зарурлигида кўради. Унингча, қонунийлик бошқарув характерини тадбиқий мувозанатини таъминлайди ҳамда вазифаларни мақсадга мувофиқ бўлишида бошқарув принципларининг тенг амал қилинишига олиб келади. Бу минтақаларда уюшган – фуқаролар жамоаси ва марказ бошқаруви билан мақсадларни уйғунлаштиради. Дарҳақиқат, ушбу концепция Англия мактаби учун янгича йўналиш – структуравий-функционал бошқарув жараёнини бошлаб берди.1
Шунингдек, АҚШда илмий бошқарув назариясининг асосчиларидан бири Ф.Тейлор ҳисобланади. У Америка инженер-механиқлари жамияти фаолларидан бири бўлиб, ўз ғояларига иқтисодчиларни ҳам жалб қилган эди. Унинг илмий бошқариш йўриқномаси ҳамда давлат бошқарувини самарли бошқаришга қаратилган ёндашувлари: рационаллаштириш-бошқарувчининг муҳим муаммоларини ўрганиш ва оқилона қарорларга таяниш; режалаштириш-мақсадга эришиш дастурини асослаш учун дуч келиш мумкин бўлган объектив шарт-шароит ва эҳтиёжларни башорат қилиш; ихтисослаштириш-бошқарув жараёнида энг муносиб материаллар, асбоб-ускуналар, маҳсулотлар ва мутахассислардан фойдаланиш; стандартлаштириш-энг яхши намуналар ва ютуқлардан фойдаланиш; ўлчов ёки баҳолаш – ҳар бир хизматчининг масалани ҳал қилишга қўшган шахсий ҳиссаси, унинг меҳнат самарадорлиги ва ўзини-ўзи баҳолаш тамойиллари асосига қурилган.
1937 йилда АҚШ да етук олимлардан яна Ж.Галик ва Л.Эрвинлар томонидан “Papers on Science of Administration” номи билан чоп этилган мақолада давлат бошқаруви ва давлат хизмати илмий асосда ўрганилиб, ушбу соҳада қуйидаги етти принцип асосий йўриқнома сифатида тавсия этилган:
-режалаштириш;
-ташкиллаштириш;
-ихтисослаштириш;
-бошқариш ва йўналтириш;
-мувофиқлаштириш;
-ҳисоб-китоб қилиш;
-захиралаштириш. Бу принцип тезда бошқарув занжири, ҳамжиҳатлик ва яқиндан назорат қилиш каби иерархик ўлчовларга эга бўлган ташкилотларнинг диққат эътиборини ўзига тортган эди. Шунингдек, ушбу принциплар орқали АҚШ да давлат ва минтақавий бошқарув самарадорлигини ошириш ҳаракатида маҳаллий бошқарув органлари ва шаҳарнинг ўз-ўзини бошқариш органларида ўз фаолиятларини илмий асосда юритшда муҳим замин була олади
3. бугун Ўзбекистон Республикаси демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан дадил қадамлар босиб бормоқда. Шу мақсадлар йўлида ўзлигимизни англаш, юрт равнақи, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлигини таъминлаш талаби аниқ ва равшан белгилаб олинган. Ушбу вазифаларни бажариш аввало ислоҳотлар жараёнини изчил ва босқичма - босқич амалга оширилишига боғлиқ. Биринчи Президент Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият - енгилмас куч» асарида таъкидлангани каби: «Жамият ҳаётида шундай даврлар бўладики, барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш зарурати энг муҳим эҳтиёж, керак бўлса, ҳаёт - мамот масаласи сифатида кун тартибига чиқади».
Ўтиш даври ва миллий давлатчилик асосларини шакллантириш билан боғлиқ биринчи галдага ислоҳот ва ўзгаришларни ўз ичига олган дастлабки босқич – 1991 - 2000 йиллар мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида улкан из қолдирган ўтиш даври том маънода тарихий аҳамиятга эга давр бўлди.
2001 йилдан 2010 йилгача бўлган муддатни ўз ичига олган иккинчи босқич - фаол демократик ўзгаришлар, суд - ҳуқуқ тизими ва ижтимоий-гуманитар соҳаларни изчил ислоҳ қилишни таъминлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси олдига қўйган асосий мақсадларга эришиш учун, ўтган йиллар давомида мамлакатимизда ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини ҳаётта изчил татбиқ этиш, ҳокимиятлар ўртасида бир-бирини тийиб туриш ва мувозанатда ушлашнинг самарали тизимини шакллантириш, қонун чиқарувчи хокимиятнинг ваколатларини, ҳокимият тизимидаги ўрни ва ролини кучайтириш, суд ҳокимиятини мустақиллигини таъминлаш бўйича босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилди.
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов томонидан 2010 йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” мустақиллик йилларида босиб ўтган йўлимиз ва тўплаган тажрибаларимизни ҳолисона баҳолаш, қўлга киритган юксак марраларимизни таҳлил этиш мамлакатимизни тадрижий ва босқичма-босқич ривожлантириш бўйича биз танлаган моделнинг нақадар тўғри эканини ва шу йўлдан бундан буён ҳам оғишмай қатъият билан боришимиз зарурлигини таъкидлаган ҳолда, қуйидаги йўналишлар демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор вазифалари сифатида белгиланди.
4.Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида мамлакатимизда икки палатали парламентнинг барпо этилиши, Президент ваколат муддатининг ўзгартирилиши ва айрим ваколатларининг Сенат ва Бош вазирга ўтказилишига олиб келди. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан мамлакат Президенти бир вақтнинг ўзида ижро этувчи ҳокимият бошлиғи эканини белгилайдиган норма чиқарилиб ташланди, давлат бошқарувида сиёсий партияларнинг ролини кучайтиришга оид, яъни Олий Мажлис Қонучилик палатасидаги сиёсий партия фракцияларига хукумат дастурларига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмаган тақдирда ўзини муҳолифат деб эълон қилиши ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. 2009 йил 1 июлдан кучга кирган “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллашатириши муносабати билан Ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазкур йўналишдаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ҳозирда мазкур ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ислоҳотлар давом эттирилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан киритилиши, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилиши, Олий мажлис палаталари қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш бўйича қарор қабул қилиши, бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқиши борасидаги киритилган таклифлар ушбу йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичга кўтарди. Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан Бош вазирнинг қарор қабул қилиши, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимлигига номзод Бош вазир томонидан тақдим этилиши Вазирлар Маҳкамаси ва Бош вазир ваколатларини ва масъуллигини кучайтиради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан такдим этилган концепциянинг асосий йўналиши ҳисобланган давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришга оид масалалар давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олади. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини тобора демократлаштириш билан боғлиқ масалалар барча мамлакатлар халқларининг диққат марказида бўлиб келмоқда. Бугунги кунда дунё ҳамжамияти томонидан ҳар бир давлатга қўйилаётган талаб мазмуни ҳам авваламбор давлат ҳокимияти фаолиятини демократик принциплар асосида ташкил қилишдан иборат
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси саккизинчи сессиясида (2002 йил 4-5-апрель) қабул қилинган “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий қонун икки палатали тизимга асосланган профессионал парламентни ташкил қилишнинг ҳуқуқий пойдевори бўлди. Ушбу конституциявий қонун давлат ҳокимиятини ташкил этишдаги демократик принципларни ўзида ифодаланганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Конституциявий қонуннинг 2-моддасида ҳуқуқий жиҳатдан “...қонун устуворлигини, ҳокимият қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд тармоқлари ўртасидаги мувозанатни, улардан ҳар бирининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш...” борасидаги қоидалар мустаҳкамланган.
Парламентнинг икки палатали тизимга ўтишида 2002 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги конституциявий қонунларнинг аҳамияти ҳам катта. Ушбу Конституциявий қонунлар тегишинча парламент палаталарининг мақомини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлади ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қатор нормаларини ўзгартириш учун асос бўлди. Миллий парламентимизнинг икки палатали тизимда фаолият юритиши натижасида ҳокимиятлар бўлиниши принципига дахлдор бўлган кўплаб янги ижтимоий муносабатлар юзага кела бошлади. Яъни ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ўзаро тийиб туриш механизмини янада такомиллаштириш зарурияти мавжуд эди. Худди шу нуқтаи назардан Президент, қонун чиқарувчи ҳокимият ҳамда ижро ҳокимияти фаолиятига оид янги нормалар қабул қилинди.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёвнинг 2017 йил 8 сентябрда қабул қилган “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони давлат бошқарувининг замонавий механизмини яратишни тақозо этмоқда. Зотан, мамлакат тараққиётининг замонавий босқичида кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши давлат бошқарувининг мутлақо янги ва самарали фаолият юритувчи тизимини яратишни талаб қилади. Фармонга кўра қуйидагилар белгилаб берилди:
бир қатор идораларнинг вазифалари декларатив хусусиятга эгалиги ва улар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари етарли эмаслиги, мавжуд вазиятни юзаки қайд этиш ва умумий маълумотларни тўплашдан иборат бўлиб қолган самарасиз тизимнинг мавжудлиги, жойлардаги ҳаққоний ҳолатни аниқ таҳлил қилолмаслиги;
ҳудудларни ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишда маҳаллий ҳокимият органлари ваколатлари, мажбуриятлари ва ролининг пасайишига олиб келувчи давлат бошқарувининг ҳаддан ташқари марказлаштирилганлиги;
ортиқча расмиятчилик, буйруқбозлик, қоғозбозлик ва катта миқдордаги сарф - харажатларга йўл қўйилаётганлиги, инновацион ривожланишнинг қониқарсизлиги;
хўжалик бошқаруви органлари томонидан давлатнинг тартибга солиш ва хўжалик функциялари қўшиб олиб борилиши туфайли соғлом рақобат муҳитининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи имтиёз ва преференцияларни танлаб тақдим этиш амалиётининг сустлиги;
айрим раҳбарларда лозим даражада масъулият ва ташаббускорликнинг мавжуд эмаслиги, раҳбарлик салоҳияти ва билим даражасини заифлиги ҳудудлар ривожланишига монеълик қилаётгани;
Ушбу камчиликлар иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани модернизациялаш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини юксалтириш бўйича давлат сиёсатини муваффақиятли амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.
Мамлакатимизда қабул қилинаётган чора-тадбирларни самарали амалга оширишда ижро ҳокимияти органларининг уйғун фаолият олиб бориши ғоят муҳим аҳамиятга эга. Афсуски, бугунги кунда фаолият йўналишидаги жавобгарлик даражаси, ваколат механизмлари аниқ чегаралаб, белгилаб қўйилмагани ишимизга халақит бермоқда. Шу муносабат билан давлат бошқарувида очиқликка асосланган, самарали қарорлар қабул қилиш тизимини татбиқ этиш лозим.
Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармон “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда муҳим қадам ҳисобланади ҳамда моҳиятига кўра Ўзбекистоннинг давлат ва жамият қурилишида янги саҳифани очиб берди.
7. Ҳозирда мазкур ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ислоҳотлар давом эттирилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан киритилиши, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилиши, Олий мажлис палаталари қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш бўйича қарор қабул қилиши, бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқиши борасидаги киритилган таклифлар ушбу йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичга кўтарди. Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан Бош вазирнинг қарор қабул қилиши, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимлигига номзод Бош вазир томонидан тақдим этилиши Вазирлар Маҳкамаси ва Бош вазир ваколатларини ва масъуллигини кучайтиради.
1.D 2A 3A 4D 5 C 6D 7D 8 C 9D 10D
Download 21,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish