2-МАЪРУЗА
SOFTSWICH КОММУТАТОРИ ВА УНИНГ АРХИТЕКТУРАСИ
РЕЖА:
2. 1.Softswitch технологияси;
2.2.Softswitch тузилмаси;
2.3. Softswitch функционал модели;
2.4. Softswitchнинг афзалликлари.
2.1. SOFTSWITCH технологияси
Умумий қизиқишни фaқат физик даражада эмас, балки хизматларни шакл-лантириш ва кўрсатиш даражаларда турли технологиялар тармоқларининг ўз-аро ишлашини таъминлашни туғдиради. Хизматлар шакллантирилишини ва кўрсатилишини узлуксиз назорат қилиши ва хизмат кўрсатиш сифатининг сўраган даражасини кафолатлайдиган айнан бор қоидалар бўйича мижоз чақирувларини қайта ишлашни, хизматлар қандай транспорт қилиниши ва мижозга қандай ускуна орқали тақдим этилишидан қатъий назар, қўллаб-қувватланадиган алоқа тармоғини қуриш зарурлиги мутлақо аниқдир. Пакетли ва классик тармоқларнинг фарқи ва уларнинг ўзаро рақобатланишига қарамасдан, улар ривожлантириш – хизматларни кўрсатиш даражаларини бўлишнинг (транспорт ва коммутация) хизматларни шакллантириш воситалари (берилган қоидалар бўйича чақирувларни қайта ишлаш) бир йўлдан бормоқда.
Умумий фойдаланишдаги телефон тармоғига қўйилган 7-сон УКС сигнализация тармоғини тадбиқ этиш нутқли трафик ва сигналли ахборотнинг йўналиш йўлларини бўлиш ҳамда хизматларни кўрсатиш даражаларини ва хизматларни бошқариш, шакллантириш даражаларини (SSP, IP) бўлиш билан интеллектуал тармоқ архитектурасини амалга ошириш имкониятига олиб келди. Бундай ёндошувни қўллаш телефон операторларига мавжуд ускунадан фойдаланган ҳолда, янги хизматларни фойдаланувчиларга кўрсатиш учун уларни тез ва аниқ шакллантириш имконини беради. Пакетли тармоқларга мурожаат этилганда, бундай бўлиши (шлюзни декомпозиция тамойили) бу ерда шлюзлар, шлюзларни бошқариш қурилмалари ва сигнализация шлюзлари ҳам иштирок этади (охирги иккита қурилма қўшимча хизматларни шакллантирувчи қурилмалар билан бирлаштирилиши ва мослашиши мумкин).
Шундай қилиб, қуйидаги хусусиятларга эга қандайдир тармоқ элементла-рига зарурият юзага келди:
- очиқ стандартларга асосланган ва анъанавий телефон сигнализациянинг барча асосий турларини ҳамда ахборотни пакетли узатиш протоколларини, жумладан IP-телефонияни, турлича тармоқларда чақирувларни самарали машрутлашни таъминлайдиган тармоқнинг “интеллектуал” маркази бўлиши керак;
- у катта юкламаларда тармоққа рад этишларни олдини оладиган ва 99,999 фоиздан кам бўлмаган ишончлиликни таъманлайдиган тақсимланган ва масштабланган архитектураларга эга бўлиши керак;
- у исталган телекоммуникция сессия (қўнғироқ)ни қайта ишлаш сценария-сини аниқ назорат қилиш имконига эга модулни ўз ичига олиши керак;
- у тармоқ инфратузилмасини бошқаришнинг ва сессияларини назорат қи-лишнинг ягона блокини ўз ичига олади. Алоқа тармоқларининг интеллектуал перифериясини бирлаштириш технологияларда уларни қўллашдан қатъи назар, операторларнинг юқорида кўрсатилган таклифларига жавоб берадиган қарорни амалга оширишга ёрдам беради. Шлюзларни тўғридан-тўғри эмас, лекин оралиқ қурилма-биллинг тизими уланган дастурий коммутатор (инглиз тилида Softswitch - дастурий қайта улагич, коммутатор) орқали уланганда, ишлаб турган тармоқлар қурилиш схемасини кординал ўзгаришсиз минимал харажатлар билан IP-телефониянинг анъанавий схемаларидаги турик камчи-ликлардан қутилади.
2.1–жадвал
Замонавий АТС ва Softswitch тизимини солиштириш
Do'stlaringiz bilan baham: |