2.4. Softswitchнинг афзалликлари
Softswitch модели NGN тармоқнинг муҳим таркибий элементи ҳисобланади. Тармоқни яратувчи операторлар ва алоқа хизматларининг истеъмолчиси ҳисобланган фойдаланувчилар учун дастурий коммутатордан фойдаланиш афзаллигини кўриб чиқамиз.
Операторлар учун афзалликлар
Дастурий коммутатор моделининг атрофида бизнес-режани яратувчи операторлар қуйидаги афзалликларга эга:
Хизматларни яратишда мослашиш. Softswitch хизматларни кўрсатиш даражаси ва чақирувларни бошқариш даражасига бўлинганлиги сабабли тез ва минимал харажатлар билан муваффақиятларга эришиб келаётган янги хизматларни ривожлантириш ва шундан фойда олиш мумкин.
Даромаднинг режалаштирилган манбаи. Операторлар IP протоколи негизида ўзига хос мослашишдан фойдаланиб хизматларни ишлаб чиқиш ва яратишда специфик бозорни бошқариши мумкин. Хавфнинг камлиги ва юқори даромад Softswitch модели асосида кўрсатилган хизматларни характерлаши мумкин.
Келажакка режалар. Барча тармоқлар пакетли технологияга секинлик билан ўтади ва Softswitch уларни модели IP протокол негизида ишлаш имкониятига тайёрлайди. Шу моделга ўз жойини топиш имконини бериб, операторлар мувозанатни ушлаб туриши ва янги технология шароитларига тез адаптация қилиши мумкин.
Таннархни камайтириш. Пакетли узатиш IP протокол ёрдамида нутқли трафик ва маълумотларни камайтириб операторлар учун таннархни туширишди.
Softswitch технология УфТТ архитектурасини пакетли коммутация соҳасига кўчириш билан IP-телефония имкониятларини яхшилаш имконини беради. Ушбу икки омил харажатларни камайтириш имконига эга.
Фойдаланувчи учун афзалликлар
Softswitch моделига асосланган хизматларнинг охирги фойдаланувчиси учун каналларни коммутация қилишда бажариш мумкин бўлган назоратнинг янги даражасини тақдим этади. Масалан, фойдаланувчилар чақирувларни офисга, уйга ёки мобил қурилмага куннинг исталган вақтида юбориш имкониятига эга. Улар яна муҳим маълумотлар, тревога сигнали ёки ишчи соҳада амалий дастурлардан ахборотни оператив олиши мумкин. Softswitch хизматларни яратиш соҳасига фойдаланувчи учун қуйидаги афзалликларни тақдим этиш имконига эга:
Шахсий хизматлар. Softswitch модели молиявий ва техник нуқтаи назарда оддий бўлмаган фойдаланувчиларнинг талабларига операторларнинг жавоб бериш имкониятини беради. Фойдаланувчилар учун бу ҳаёт тарзи ва эҳтиёжларига мос келадиган кўплаб хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга эканлигини билдиради.
Қулайлик ва назорат. Ушбу технологиянинг натижаси бўлиб вақт билан ҳамнафас фойдаланувчилар учун кўп қулайликлар ва назоратни таклиф эта оладиган хизматларни яратиш ҳисобланади. Softswitch модели ёрдамида оператор-лар хабарларни бир хил узатиш, фойдаланувчиларга қандай, қаерда ва қачон мулоқотда бўлишни танлаш имконини берадиган, ахборотдан мобил фойдаланиш каби, хизматларни яхшилаш имконига эга бўлади.
NGN режалаштириш. Бир неча йиллик башоратларга кўра, хизматларни интенсив яратиш ва технологик яхшилаш вақти бўлади. Softswitch моделини қабул қилган операторлар фойдаланувчиларга IP технологиясига асосланган янги хизматлардан шунчалик тез фойдаланишни тақдим этиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |