ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
УРГАНЧ ФИЛИАЛИ
ШАРИПОВ М.С., ЭРЖОНОВ Х.Д.
H T M L
(WEB-ТЕХНОЛОГИЯЛАР ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ)
УРГАНЧ-2006
МУНДАРИЖА
КИРИШ. КОМЬПЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ. 2
WEB БРАУЗЕРЛАР ВА HTML ТИЛИ АСОСЛАРИ 14
HTML ҲУЖЖАТИНИНГ ТУЗИЛИШИ 19
МАТНЛАРНИ БЕЗАШ 32
Web САҲИФАДА ГРАФИКА ВА МУЛЬТИМЕДИА 45
WEB САҲИФАЛАРГА МУРОЖААТ 52
РЎЙХАТЛАР 58
Ж А Д В А Л Л А Р 67
РЕЙМЛАР 81
HTML ФОРМАЛАР 86
1 М А Ъ Р У З А
WEB ТЕХНОЛОГИЯЛАР ФАНИГА КИРИШ.
КОМЬПЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ.
РЕЖА:
Компьютер тармоқлари тарихи.
Интернет глобал компьютер тармоғи.
Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги ахборот ва молиявий телекоммуникация тармоқлари.
Интернетда информацион хавфсизлик.
. Компьютер тармоқлари тарихи.
Дунёда кўплаб компьютер тармоқлари (КТ) ишлаб турибди. Булардан баъзилари билан танишамиз. 1957 йил ARPA (Advanced Research Projects Agency) ташкилоти тузилди. 1960 - йиллар охирида DARPA (Defense Advanced Research Projects Agency), 1969 йилда (АҚШнинг Мудофаа министрлиги томонидан ташкил қилинган энг эски КТлари ҳисобланади) ARPANet (Advanced Research Projects Agency Network) тажриба тармоғини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Илк бор ТАРМОҚ 1972 йилда намойиш этилди. У 40 та компьютердан иборат бўлиб, асосий тузилиш принципи ТАРМОҚдаги барча компьютерларнинг тенг хуқуқли бўлиши эди. 1975 йил ARPANet тажриба тармоғи мақомини ҳаракатдаги (амалий) ТАРМОҚ мақомига ўзгартирди (1989 йил – ARPANet мустақил ТАРМОҚ сифатида тугатилди). Унинг афзаллиги – таркибида турли турдаги компьютерлар бор ТАРМОҚ билан ишлаш қобилиятига эгалигидир. У кейинчалик бошқа КТлари билан бирлаштирилиб, Интернетнинг қисми сифатида ишлатила бошланди. Хозирда у MILNET – Military NET (харбий ТАРМОҚ), CSNET – (Computer Science NETWORK) (компьютер илми тармоғи), NSFNET – (National Science Fondation NETWORK) (миллий фан фонди тармоғи) тармоқлар сифатида Интернетда ишлатилади.
BITNET (1981) – Because it’s Time Network (бугунги кун тармоғи) КТ Нью-Йорк ва Йел университетлари томонидан ишлаб чиқилган Европа, АҚШ қитъаси, Мексика ва бошқа мамлакатларни бирлаштирувчи ТАРМОҚ бўлиб, у алоҳида ажратилган каналлар билан алоқа боғлайди. У OSI – (Open System Interconnection – очиқ халқаро боғланиш тизими) ва TCP/IP қайдномаларига мос тушмайди. Унинг бир хусусияти – узатилган маълумотлар учун ҳақ тўланмайди. Ҳукумат томонидан маблағ билан таъминланади. Унинг кўрсатадиган хизмат доираси файлларни узатиш, электрон почта ва масалаларнинг узоқдан туриб ишлашини таъминлашдан иборат.
CSNET (1981) (Computer Science Network – Компьютер ва фан тармоғи) аъзолик бадаллари ва хизмат учун тўловлар ҳисобидан ишлайди. У бутун дунё олимларини бирлаштирувчи тармоқ бўлиб, Интернет таркибига киради ва TCP/IP қайдномаии асосида ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |